
Тилак Жўра шеърлари ўзидай содда ва мазмунли эди. У шеърни кўз-кўз қилмас, бозорга олиб чиқмас, неки юраги буюрса шуни ёзарди. Шу боис шеърлари ҳамон тоза, ҳамон юракка яқин. Юрт соғинчи, дўст соғинчи, онаизор ва гўзал ёр соғинчи унинг севган мавзулари эди. Ой, қуёш, буғдой, бедана, ток нарти, бедазор — унинг хуш кўрган ташбеҳлари эди. Davomini o'qish








