Шеърият туйғулар гулшанидир. Биз Хуршид Давроннинг Ватан, табиат, жамият, садоқат, ишқ ҳақидаги шеърларини ўқиганимизда қалбимиз шу гулшандан таралган нафосат ифори билан тўйингандай бўлади… Davomini o'qish
Bo'lim: ADIB XURSHID DAVRON HAYOTI VA IJODI
Xurshid Davron hayoti va ijodi
kh-davron.uz — Xurshid Davronning hayotiy haqiqatlari & Samarqand xayoli
Машҳур америкалик файласуф ва социолог олим Элвин Тоффлер интернет ҳақида гапира туриб, у бор-йўғи ўн йиллар ичида бутун инсониятни ишғол қилганини таъкидлаган эди. Бугун интернет орқали дунёни кўриб, мулоқот олиб боряпмиз. Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон ҳам айнан мана шу виртуал тизим орқали ўзбек адабиётини кенг тарғиб этаётганлардан бири саналади. Davomini o'qish
Maris Chaklays. She’rlar
Марис Чаклайснинг шеърлари латиш адабиётида ўзига хос ўрин эгаллайди. Ўтган асрнинг 70-80 йиллари ёш ўзбек шоирлари Болтиқбўйи республикалари адабиётига катта қизиқиш билан қарай бошладилар. Бу қизиқиш натижасида Юстинас Марцинкявичюс, Имант Зиедонис, Ояр Вациетис, Марис Чаклайс ва бошқа кўплаб шоирларнинг шеъру достонлари ўзбек тилига таржима қилинган эди. Davomini o'qish
Yosa Buson. Xokkular
Ёса Бусон улуғ Басё ўлимидан кейин шеър ёзиш санъати таназзулга учраган бир пайтда яшаб, ижод қилди. У Басёнинг шеърий руҳини жонлантиришга киришди ва бу йўлда катта муваффақиятларга эришди. Шоирнинг мероси «Етти шеър китоби» номи билан машҳур. Davomini o'qish
Uilyam Shekspir. Sonetlar & Muhammadjon Xolbekov. Shekspir ijodi haqida ikki maqola
23 апрель — Уилям Шекспир таваллуд топган кун
Буюк немис шоири Иоҳанн Вольфганг Гёте таърифлагандек, “Шекспир бепоён” — унинг мероси, мана, тўрт асрдирки дунё халқларини ўзига ром қилиб келмоқда. Шекспир дунё аҳлига энг аввало драматург сифатида маълум бўлсада,унинг сонетлари жаҳон шеъриятининг энг ёрқин ва бетакрор асарлари хазинасидан муносиб ўрнини топган. Таниқли инглиз шоири Уильям Вордсворт “Сонетлар Шекспир дил қулфини очгувчи калитдир”, деб ёзганида минг карра ҳақ эди. Davomini o'qish
Naapet Kuchak. She’rlar
Наапет Кучак (туркча Қучоқ сўзидан)нинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида бирон бир ишончли маълумот сақланиб қолмаган. Ривоятларга кўра, у XV асрнинг охири ва XVI асрнинг бошида Арчиқ кўли яқинидаги Хараконис деган қишлоқда туғилган. Тахминларга кўра 1592 йилда вафот этган. Наапет Кучак ўша даврда турк бахши шоирлари — ошиқлар (ашуклар) анъанаси йўлида ижод қилган, янада аниқроқ айтсак, туркий халқлар фольклори таъсирида арман шеъриятида ҳам пайдо бўла бошлаган ҳайран — тўртликлардан иборат шеърлар ёзган. Турк ва армани тилида баробар шеър ёзган. Davomini o'qish
Qadim hind she’riyatidan namunalar. «Qirq oshiq daftari» kitobidan
Бўлмаса ишқ,икки жаҳон бўлмасун,
Икки жаҳон демаки,жон бўлмасун.
Ишқ ул танки, анинг жони йўқ,
Ҳуснни нетсун кишиким, они йўқ. Davomini o'qish
Oshiq Vaysal. She’rlar.
Болалигида чечак хасталигидан кўзи ожиз бўлиб қолган Вaйсал созга меҳр қўйди. Отаси ва онасидан эрта ажралгани, бирин-кетин оламдан ўтган икки фарзанди доғи туфайли Вейсел дардли-дардли қўшиқлар куйлай бошлади. Унинг «Менинг содиқ ёрим қора тупроқдир», «Дўстлар мени хотирласин», «Узун-қисқа бир йўлдаман» шеърлари шу даврда ёзилган. Davomini o'qish
Oyar Vatsietis. Ikki she’r
Ўтган асрнинг 80-йилларида, «Ёш гвардия» нашриётида ишлаётган йилларим атоқли латиш шоири Ояр Вациетис билан ўзбек тилида нашр этилиши режалаштирилган китоби сабаб хат ёзишганман. Мактубларга қўшиб шоир дастхати битилган китобларини ҳалигача китоб жавонимда авайлаб сақлайман. Ўзаро ҳамкорлигимиз натижасида Ояр Вациетиснинг болаларга мўлжалланган «Ёмғир ёғалоқ» рангли тўплами ёш ўзбек китобхони қўлига етган эди. Davomini o'qish
Hazratali Ali. She’riyat o’lkasidagi sayyoh
Хуршид Даврон шеърлари кучли, қизғин ҳиссиёт билан тўйинган. Бу муҳаббат нуқул қиз-ўғил ўртасидаги ишқу муҳаббат эмас, балки ватан муҳаббати, ота-она, фарзанд ўстиришдаги қариндошлик муҳаббати, ҳаётга, касбга бўлган муҳаббатдир. Муҳаббат Хуршид Даврон шеъриятининг энг жон мавзусидек кўринади. У ўз муҳаббатини изҳор қилишда нуқул ўзини марказ қилиб олмайди. Яъни нақл қилиш, воқеани баён этиш орқали асл моҳиятга етиш усуллари билан шеърга кучли ҳикмат ва фалсафий тус ато этади. Davomini o'qish
Guan Xanging. She’rlar
Мумтоз хитой шеърияти жаҳон адабиётининг энг бой ва қадимий саҳифаларини ташкил этади. Сизга бу кўҳна шеъриятнинг энг ёрқин сиймоларидан бири бўлмиш Гуан Хангинг (1230 – 1300) ижодидан намуналар тақдим этамиз.. Унинг шеърлари илк марта ўзбек тилида эълон қилинмоқда. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Bir-birin erkalar ikki kabutar
«Тафакур» журналининг мазкур — 2017 йилдаги илк сонида эълон қилинган — китобларимга кирмай қолган ва янги ёзилган битиклардан иборат — «Бир-бирин эркалар икки кабутар» сарлавҳали шеърий туркумимни сизга тақдим этишдан мамнунман… Davomini o'qish
