Xurshid Davron. Kuz she’rlari

033   Куз шоирларнинг севган фасли. Кузни куйламаган шоир бўлмаса керак. Ўзбек шоирлари учун куз фақатгина илҳом манбаи эмас,  шу билан бирга, бу мавсум пахта, пахтазор, эгатларга эгилган халқ тимсоллари билан  боғланган. Бугун сизга Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг куз билан боғлиқ шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Muhabbat she’rlari («Muhabbatnoma» to’plamiga kirgan she’rlar)

013   Ҳар қанча замон ўтмасин, жамият ва давлат тараққиётида ҳар қандай янгиланишлар юз бермасин, инсон табиати муҳаббат ва ишқ меҳварида қолаверади. У ернинг тортиш кучидай, оҳанрабодай ҳамиша ва ҳар қандай шароитда юракларни ўзига тортаверади. Муҳаббатни туйган юракгина ҳаётнинг асл маъносини англайди. Муҳаббатдан тўлқинланган дил инсонни буюк жасоратларга ва кашфиётларга даъват этади (Хуршид Даврон. Ҳаёт гули. «Муҳаббатнома» тўпламига ёзилган сўзбошидан). Davomini o'qish

Xurshid Davron she’rlari azarbayjon tilida.

03   Xurşid Davron — Özbəkistanın xalq şairi, Mahmud Qaşqarlı adına Beynəlxalq mükafatın (1989), Beynəlxalq Qızıl Qələm mükafatının (2009), Azərbaycanın «Müşfiq” mükafatı (5.06.2013) laureatı Xurşid Davron 1952-cı il yanvarın 20-də Səmərqənddə anadan olub. O məşhur nəqşibəndi Sufi Piri Ahmet Kasanı nəslindəndir. Davomini o'qish

Isfandiyor Haydarga bag’ishlov & & Musavvir asarlaridan namunalar

003    Исфандиёр Ҳайдар худди Шуҳрат Абдурашидов каби 70-80 йилларда ўзбек адабиётига кириб келган шоирлар авлодига энг яқин турган мусаввирлардан.Унинг асарлари кўплаб шоирлар ижодига кучли таъсир кўрсатган. Davomini o'qish

Hoziq. G’azallar va muxammaslar

08

    Асл исм-шарифи Жунайдулло Исломшайх ўғли бўлган бўлажак шоир  1793— 1800 йилларда Бухорога келган ва мадрасада таҳсил кўрган, тиб илмини ўрганган, шеърлар машқ қилган.  «Мутахассис, тажрибали ва билгувчи» маъносини англатувчи «Ҳозиқ» тахаллусини ҳам шу ерда олган.  Мен роппа-роса 30 йил аввал, 1984 йили қисмати оғир кечган шоир ҳақида шеър ёзган эдим. Сизга Ҳозиқнинг айрим ғазаллари ва Алишер Навоий ғазалларига битган мухаммаслари қаторида ўша шеърни ҳам тақдим этмоқдаман.
Davomini o'qish

«Muhabbatnoma». To’plam. Muhabbat haqida eng sara she’rlar.

09Муҳаббатнома. Муҳаббат ҳақида энг сара шеърлар. Сўзбоши муаллифи — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон. Тўпловчи — Алишер Шойимов. — Тошкент: Akademnashr,2014. — 216 бет./ Muhabbatnoma. Muhabbat haqida eng sara she’rlar. So’zboshi muallifi — O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron. To’plovchi — Alisher Shoyimov. — Toshkent: Akademnashr,2014. — 216 bet.

      Қўлингиздаги китоб ўтган аср муқаддимасида Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон нафаси билан жонланиб, шакллана бошлаган ва бугун тараққиёт палласига кирган янги давр шеъриятига таалуқли ўзбек шоирларининг муҳаббатга бағишланган шеърларидан тузилган. (Китоб мундарижаси билан саҳифанинг пастки қисмида танишинг) Davomini o'qish

Xurshid Davron. Bu minorlar — bizning qaddimiz. She’rlar.

021

18 апрел — Халқаро ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш куни.

   Қадимий ёдгорликларга бўлган қизиқиш кўҳна ўтмишга нисбатан шунчаки ҳавас ёки эрмак эмас, балки, ҳар биримиздаги оддий инсоний туйғу — Ватанга бўлган меҳр туйғуси билан изоҳланади. Биз қадимий обидаларни, биринчи навбатда, инсон даҳоси, халқ тафаккури қудратининг намунаси сифатида қабул қиламиз. Олис асрлар қаъридан бизгача етиб келган ҳар бир мўъжиза — хоҳ меъморчилик, хоҳ мусиқа, хоҳ адабиёт осори-атиқаси бўлсин, барчасини инсон дили ва инсон қўли яратган. Шу сабабдан ҳам улар халқ ва миллат ҳаёти, инсон ижодининг кўздан яширин ботиний қатламларини очиб берувчи тарихий шаҳодатномалардир. Davomini o'qish

Из современной узбекской поэзии. Хуршид Даврон. Журнал «Звезда Востока», 2014, № 2

00133
Хуршид Даврон. Родился в Самарканде. Окончил факультет журналистики Ташкентского госуниверситета. Народный поэт Узбекистана. Лауреат международных премий «Олтин калам» («Золотое перо»), имени Махмуда Кашгари и Мушфика (Полная биография здесь).
Адель Чильякова. Родилась в Ташкенте. Окончила факультет журналистики Московского госуниверситета. Жила в Чехословакии. Публиковалась в чешских изданиях, лауреат международной премии «Gratias agit».
Davomini o'qish

Xurshid Davron. Afrosiyob devoridagi ko’zlar. Doston

005

Хуршид Давроннинг шеърлари, қиссалари унинг юрт тарихини юракдан ҳис қилишини намоён этади. У ватанимизнинг ўтмиши, бугунги кунини одамлар тўғри тасаввур этиши, ҳар бир киши юрти равнақи учун чин дилдан фидойи бўлишини истайди. Шоир Ватан тўғрисидаги шеърларида чинакамига дилини очади, ўзини ўйлантирган муаммоларни инсоннинг асл қиёфасини кўрсатадиган маънавият билан боғлайди. Шоирнинг ижоди худди шу жиҳати билан эътиборни тортади. Хуршид Даврон Ватан ҳақидаги шеърларида ўзининг оғриқли кечинмаларини ифодалайди. Улар ҳаётга кенг миқёсдан қараб, “Ватан”, “миллат” тушунчасини теран ҳис қиладиган зиёли инсоннинг ўйлари бўлиб кўринади (Абдулла Улуғовнинг «Ватанга муҳаббатдан пайдо» мақоласидан). Davomini o'qish