31 октабр — Таниқли арман шоири Аветик Исаакян таваллуд топган кун
« … Бу ажойиб шоирни таржима қилиш – ўта машаққатли. Меҳнатим қай даражада чиққанлигини муҳокама қилиш – менинг ишим эмас. Бироқ шуни айтишим лозимки, менинг бу шоирга меҳрим тушди, уни яхши кўриб қолдим… Исаакян – биринчи рақамли шоир. Эҳтимол, бундайин содда ва тиниқ тил талант бугунги кунда бутун Европада ҳам топилмас…»,- дея ҳайратланган эди Александр Блок арман шоири Аветик Исаакяннинг шеърларини рус тилига ўгираркан, дўстларига ёзган мактубида. Davomini o'qish

1786 йил қиш оқшомларининг бирида Вена шаҳри чеккасидаги мўъжазгина ёғоч уйда графиня Туннинг собиқ ошпази – кўзи ожиз қари чол жон бермоқда эди. Сирасини айтганда, бу кулбани уй деб бўлмас, балки боғ адоғидаги шалвираган қоровулхона эди. Боғ эса қуриган ва чириган шох-шаббага тўла, ҳар бир қадамдан сўнг улар қасир-қусур қилар, шунда занжирбанд кўппак ўз инида ғингший бошларди. У ҳам хўжайинига ўхшаб қариган, шу боис вовуллашга-да мадори йўқ эди. 
Жаҳон шеъриятининг ёрқин юлдузи, ҳассос рус шоираси Марина Цветаева (1892-1941) қолдирган бой адабий меросида унинг фарзандларига ёзган мактублари алоҳида эътиборга молик. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган мактуб аслида 1937-38 йиллар, май ойларида ёзилган бўлиб, 1969 йилда «Новый мир» журналининг 4-сонида босилган (Таржимондан). 

2023 йилда Туркияда бўлиб ўтган машъум зилзилага бағишлаб Озарбайжон ёзарлар бирлиги,Турк маданияти ва мероси фонди томонидан нашр этилган ва 18 давлат ижодкорлари асарлари жамланган шеърий антологияга Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг «Қизалоғим, сенинг суратинг…» шеъри киритилди. 


