Туркча олам адабиётида соз шоирлари ва ошиқлар номи билан танилган, муайян маънода, қадимий туркий бахшичилик адабиёти анъаналарини давом эттирган ижодкорлар қолдирган мерос бойлиги ва ранг-баранглиги билан, шу бугунгача давом этиб келаётгани билан аҳамиятлидир. Бугун сизга турк ошиқ шоирлари: Юнус Эмро, Пир Султон Абдал, Қорачаўғлон, Қул Меҳмат, Қул Мустафо, Ошиқ Емроҳ ва Ошиқ Вейсал ижодининг намуналари билан таништирамиз. Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
Jamol Sarayyo. Yodda qolgan satrlar
Ўлимидан кейин чорак аср вақт ўтган бўлса-да, Жамол Сурайё турк китобхонлари, шеърият ихлосмандларининг энг севимли шоирларидан бири сифатида яшаб келмоқда. Унинг муҳаббат шеърлари бундан кейинги асрлардаям ўқилишига ишонаман. Чунки, муҳаббат ўлмасдир. Davomini o'qish
Gi de Mopassan. Yangi yil sovg’asi & Marjon shodasi. Audiohikoya
Эшик қўнғироғи Жакюзнинг хаёлини бўлди. Иккиланиб қолди: эшикни очсинмикин? Лекин янги йил кечаси ким бўлмасин эшикни очиш лозим, деган гапни эшитгани учун нима бўлса ҳам очишга қарор қилди. У қўлига шамчироқни тутиб, узун йўлак бўйлаб кета бошлади. Калитни бураб, эшикни очиши билан ташқарида Иреннинг деворга суянганча мурдадек оппоқ юзига кўзи тушди. Davomini o'qish
Yangi yil hikoyalari & Eski yilning so’nggi tuni. Anor asari asosida radiospektakl
Янги йил кириб келаётган оқшом эътиборингизга итальян адибларининг мазкур айёмга бағишланган ҳикояларидан намуналарни ҳавола этамиз. Янги йилингиз қутлуғ келсин! Davomini o'qish
Nosir Muhammad. Mavlono & Mavlono Jaloliddin Rumiy hikmatlari va rivoyatlaridan & Shams Tabriziy. «Buyuk siymolar» televizion turkumidan
Бугун (2 декабрь) беғубор инсон, шоир, олим ва таржимон, узоқ йиллик қўшним бўлган Носир Муҳаммаднинг туғилган куни
1993 йили Туркиянинг қадимий пойтахти Бурса шаҳрида ўтказилган Туркчанинг халқаро Биринчи шеър анжуманида иштирок этганман. Ўзбекистондан Устоз Эркин Воҳидов, Рауф Парфи, Азим Суюн ва мен бу илк анжуманга даъват этилган эдик. Туркияга боришдан кўзлаган асосий мақсадим Мавлоно Жалолиддин Румий турбаларини зиёрат қилиш эди. Davomini o'qish
Said Foiq. Ikki hikoya & Mahalla qahvaxonasi. Hikoyalar to’plami
18 ноябр — Атоқли турк адиби Саид Фоиқ таваллуд топган кун
Саид Фоиқ Абасиёник ХХ аср турк адабиётида салмоқли из қолдирди. Турк адабиётининг Чехови деб тан олинган ёзувчининг оддий инсоннинг машаққатли ҳаёти акс этган, юксак маҳорат билан ёзилган ҳикоялари жаҳон ҳикоячилиги хазинасидан муносиб ўрин олди. Бу ҳикояларда акс этган воқеалар асосан Истамбулда ва денгизда кечгани билан уларда акс этган оддий инсон фожиаси умуммиллий миқёсга эга эди. Davomini o'qish
Avetik Isaakyan. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari & Qalb mantig’i
31 октабр — Таниқли арман шоири Аветик Исаакян таваллуд топган кун
« … Бу ажойиб шоирни таржима қилиш – ўта машаққатли. Меҳнатим қай даражада чиққанлигини муҳокама қилиш – менинг ишим эмас. Бироқ шуни айтишим лозимки, менинг бу шоирга меҳрим тушди, уни яхши кўриб қолдим… Исаакян – биринчи рақамли шоир. Эҳтимол, бундайин содда ва тиниқ тил талант бугунги кунда бутун Европада ҳам топилмас…»,- дея ҳайратланган эди Александр Блок арман шоири Аветик Исаакяннинг шеърларини рус тилига ўгираркан, дўстларига ёзган мактубида. Davomini o'qish
Konstantin Paustovskiy. Hikoyalar. Jo’ra Fozil tarjimalari
1786 йил қиш оқшомларининг бирида Вена шаҳри чеккасидаги мўъжазгина ёғоч уйда графиня Туннинг собиқ ошпази – кўзи ожиз қари чол жон бермоқда эди. Сирасини айтганда, бу кулбани уй деб бўлмас, балки боғ адоғидаги шалвираган қоровулхона эди. Боғ эса қуриган ва чириган шох-шаббага тўла, ҳар бир қадамдан сўнг улар қасир-қусур қилар, шунда занжирбанд кўппак ўз инида ғингший бошларди. У ҳам хўжайинига ўхшаб қариган, шу боис вовуллашга-да мадори йўқ эди. Davomini o'qish
Eujenio Montale. She’lar & Faxriyor. Eng sodda narsalarga ham ot qidirib
12 октябрь — таниқли итальян шоири Эуженио Монтале (1896-1981) туғилган кун
Эуженио Монтале (1896-1981) ижоди жаҳон шеъриятининг гўзал ва бетакрор намуналари сирасига киради. Албатта, итальян тилининг жарангдорлиги ва мусиқийлигини ҳисобга олсак, уни аслиятда ўқиш ўқувчида бошқача таассурот қолдириши табиий. Лекин русча таржималари ҳам унинг ўзига хос услуби, поэтикаси ҳақида муайян тасаввур беради. Шоирнинг синчков нигоҳидан, нозик тасаввуридан ҳеч нарса четда қолмайди, инжа бир муносабат ўлароқ, аста-секин қоғозга кўчади. Davomini o'qish
Marina Svetaeva. Bolalarga maktub.
Жаҳон шеъриятининг ёрқин юлдузи, ҳассос рус шоираси Марина Цветаева (1892-1941) қолдирган бой адабий меросида унинг фарзандларига ёзган мактублари алоҳида эътиборга молик. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган мактуб аслида 1937-38 йиллар, май ойларида ёзилган бўлиб, 1969 йилда «Новый мир» журналининг 4-сонида босилган (Таржимондан). Davomini o'qish
Kamol Xo’jandiy. G’azallar & Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Muborak ma’vo & Камоли Хуҷандӣ. Девон (Kamol Xo’jandi. Devon (tojik-fors tilida)
Соҳибқирон Амир Темур барча илм аҳллари қатори Камол Хўжандийга нисбатан ҳам яхши муносабатда бўлган. Буни шоирнинг “Девон”нидаги “Биҳамдиллаҳ, ки дигар бор рўи дўстон дидам” деб бошланувчи машҳур ғазалининг мақтаъида ҳам кўришимиз мумкин… Алишер Навоий Камол Хўжандий ижодига юксак баҳо бериб, уни Саъдий, Хусрав Деҳлавий, Салмон Сожавийлар билан бир қаторга қўйган («Насойим ул-муҳаббат»). Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Iqrornoma. Ostiga chizilgan parchalar
9 сентябр — Лев Толстой таваллуд топган кун
Инсоф ва нолинсофлик тўғрисида ўйлаш одамларни иши эмас. Одамлар ҳамма нарсадан ҳам кўра инсофни ноинсофликдан ажратиш бир умр адашган ва бундан кейин ҳам адашади. Davomini o'qish
