Қумрихон опа етмиш ёшдан ошиб қолди. У давладан пенсия олади, эпизодик ролларда чиқиб тургани учун театр ҳам ойлик тўлайди. Умрининг қирқ икки йили шу театр даргоҳида кечди. Бир замонлар опа ўрта бўй, тўлагина, гажак қўйган қизча эди. Ўша кезларда донғи Доғистонга кетиб, шу киши ўйнагани учун ҳам театрга томошабин ёпирилиб келган пайтлар кўп бўлган. Айниқса уруш йилларида жуда машҳур бўлиб кетган эди. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Madina Baxshulloyeva. Varaxsha kengliklarida
Варахша ёдгорлиги мил.авв.II — милодий ХII асрга оид бўлиб, Хоразм ва Бухоро оралиғидаги карвон йўли устида жойлашган .Варахша саройида ишланган бўртма тасвирлар мавжуд. Варахша ёдгорлиги археологик жиҳатдан яхши тадқиқ этилган. Деворий суратлар ҳақида ёзма маълумотлар мавжуд бўлиб ,рус олимлари В.А.Шишкин 1937-1938 йилларда, ўзбек олими А. Муҳаммаджонов 1975-1977 йилларда тадқиқот ва қазилма ишларини олиб боришган. Davomini o'qish
Rahmat Bobojon. Yangi she’rlar
Кеча шеърияиимизда алоҳида ўрин эгаллаган шоир Матназар Абдулҳаким туғилган кун эди. Ўша куни Раҳмат Бобожон ўзининг фейсбукдаги саҳифасида мана бу ёзувни қолдирибди: «Бу шеърни ёзганимга ҳам икки йил бўлибди… Ўша кунни ҳамон тип-тиниқ эслайман, Самарқанддан Хоразмга эрталаб соат 8 да келиб тушганмиз поезддан. Ўша кун Матназар Абдулҳакимнинг университетда юбилей тадбири бўлаётганди. Самарқанддаги тадбирлар, йўл шундай чарчатган эдики, оёқда туришга кучим йўқ эди. Камига зал одам билан лиқ тўла, ўтирадиган жой топиш мушкул. Бир маҳал ўриндиқлар ўртасидаги узун йўлакчанинг ўртасига чордона қуриб ўтириб олдим. Davomini o'qish
Aziz Said. Assalomu alaykum, bibi! & Jontemir. Shoir. Mutahhara bibi xotirasiga
Миллатни аёллар тарбиялайди! Одамзод пайдо бўлганидан буён битилган жамики бадиий, тарихий-фалсафий асарларни ўқиб чиқсак ҳам, дунё бўйлаб сўровномалар уюштириб кўрсак ҳам – қачонлардир айтилган ана шу ҳақиқатга келиш мумкин. Ёинки, оддийгина бир аёлнинг – у қайси миллатга мансублигидан қатъий назар – ҳаётига, табиатига, сўзларига озгина эътибор билан, юзига меҳр билан назар ташланса ҳам кифоя… Davomini o'qish
Ernest Heminguey. Qotillar. Matn & Audiospektakl
Кўчада қоронғилик қуюқлашгач, дераза ортидаги фонус ёнди. Ҳозиргина кириб келган кимсалар таомномани кўздан кечиришарди. Пештахта кунжагида турган Ник Адамс улардан кўз узмасди. Улар емакхонага кириб келишганда у ўша ерда Жорж билан гаплашиб турган эди. Davomini o'qish
Abdurrahim Qorako’ch. She’rlar. Gulnoz Mo’minova tarjimalari
Таржимондан: Шоирлар хонадонида туғилган, Қуръон ва шеър муҳитида камолга етган турк шоири Абдурраҳим Қорақўчни менга илк бор Муса Эрўғлининг “Меҳрибон” қўшиғи танитди. Кейин Фейсбукдаги дўстлар саҳифаларида баъзи шеърларини ўқидим. Davomini o'qish
Saodat Fayziyeva. Yangi she’rlar
Саодат Файзиевадан янги шеърлар олиб, анча қувондим. Чунки унинг кутубхонамизда тақдим этилган шеърлари охирги марта 2 йилча аввал эълон қилинган эди. Мана шу орадан ўтган вақт ичида Саодат ҳаётида ўзгаришлар юз берди, табиий равишда бу ўзгаришлар унинг кейинги шеърларида аксини топган. Бу шеърларда ширин орзулар оғушида яшаган, шеърий эртаклар битган қизнинг эмас, ҳаётнинг машаққату шодлигини тотган, юраги фарзанд меҳридан ёришган онанинг, ўша олис эртакларини унутишни истамаган шоира юрагининг янги ҳистуйғулари билан суҳбатдош бўласиз. Davomini o'qish
Nodira. Firoqnoma & Devon & Turob To’la. Nodirabegim. Radiospektakl
Шоира таржимайи ҳолидан яхши биламизки, у ҳаётининг сўнгги йигирма йилини умр йўлдошидан айрилганидан кейинги ҳижрон азобида ўтказди. Бу унинг шеърларига таъсир қилмай қолмади. Ҳатто, фироқнома асарлар битиш, бошқача айтганда, шеърларида ҳижронни куйлаш шоира ижодининг асосий йўналишларидан бирига айланди. Davomini o'qish
Fridrix Shiller. Qaroqchilar. Radiospektakl & “Olmon Shekspiri” yoxud abadiylik tantanasi
Фридрих Шиллернинг драматургик фаолияти “Қароқчилар” романтик драмаси билан бошланади. Бу пайтда Шиллер ўн саккиз ёшда эди… Davomini o'qish
Sherzod Ortiqov. Uch esse
Ўшанда ўн саккиз ёшда эдим. Институт аудиториясида, банкни қандай қилиб муваффақиятли бошқариш хусусида домла маъруза ўқир, мен эса биринчи партада Лев Толстойнинг мактублар тўпламини ўқиб ўтирар, домла билан сира ишим йўқ, у нима ҳақда гапираётганига эътибор қаратмас, маърузанинг зарур жойларини ҳам дафтаримга қайд этмас, улуғ адиб мактубларининг ичига кириб кетгандек, китобдан бошимни кўтармасдим. Davomini o'qish
Marina Svetaeva. Pasternakka maktublardan.
Ҳассос рус шоираси Марина Цветаева (1892-1941) қолдирган бой адабий меросида унинг мактублари алоҳида эътиборга молик. Айниқса шоиранинг замондош шоирларга ёзган мактублари жуда қимматли. Уларда ўша давр нафаси, ижод, шеъриятнинг қисмат эканлиги уфуриб туради. Хусусан, эътиборингизга ҳавола этилаётган атоқли рус шоири, Нобель мукофоти соҳиби Борис Пастернакка мактубларда ҳар икки ижодкор шахси акс этади (Таржимондан). Davomini o'qish
Boris Pasternak. She’rlar
10 феврал — Борис Пастернак таваллуд топган куннинг 130 йиллиги
Борис Пастернак — “кумуш аср”даврининг ва, умуман, рус шеъриятининг энг юксак чўққиларидан — ниҳоятда улкан шоир. Унинг мағзи тўқ, тиғиз тасвирли, босиқ ҳаяжонли шеърияти қарийб бир асрдан буён эндигина ёзилгандай юракларни ҳаяжонлантириб келяпти. Шеърнинг эндигина ёзилгандай яшаши катта шеъриятнинг энг муҳим сифатидир. Шоир — Нобель мукофоти лауреати. Davomini o'qish

