Булбул нега сайрайди? Бизга, булбул одамлар учун сайрайди, деб ўргатишган. Йўқ, булбул ўзи учун сайрайди. Сайрамаса, ўлади. Менимча, адабиёт ҳам шундай. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Maftuna Shomurodova. Sadriddin Ayniy – mumtoz adabiyot tadqiqotchisi
Садриддин Айний таваллудининг 147 йиллиги
Садриддин Айнийнинг ўзбек адабиёти юзасидан олиб борган тадқиқотларини англаш учун унинг мумтоз адабиётга муҳаббат уйғотган, мазкур адабиётнинг шакл ҳамда маъно ҳақиқатларини англаган даврларини билиш муҳимдир. Davomini o'qish
Xurshid Davronning «Bibixonim qisssasi» kitobini qayerdan sotib olishingiz mumkin?
Хуршид Даврон. Бибихоним қиссаси. Нашриёт: «Янги аср авлоди». Муқова: қаттиқ, 384 б. Нархи: 45 000 сўм
Буюртма бериш:
+998712300050 | @bookuzbot
https://book.uz/books/details/bibixonim-qissasi
https://t.me/bookuzbekistan/7098
Olim Otaxon. Gulzor chekkasidagi quyosh
Бугун адабиётимиз тарихида ўз изини қолдира олган адиб ва таржимон Олим Отахоннинг туғилган куни
Октябрнинг ўрталарида уч ойдан буён даволанаётган Муайядга шифохонада ўтказилган кенгаш хулосасига кўра, жавоб беришга қарор қилинди.Ўша куниёқ тушдан кейин Муайядни олиб кетгани укаси, онаси ҳамда хотини Зарифа келди. Учовининг, айниқса, иккала аёлнинг йиғидан қизарган кўзлари ўтинчли савол назари билан боқарди. Davomini o'qish
Mahmud Abulfayz. Odamni armonlar ulg’aytiradi
12 апрел — инсоннинг илк марта космосга парвоз қилган куни
… Биз ғоятда хурсанд эдик. Лекин нега хурсанд эдик, ҳали тўла англаб етмагандик. Агар шунда биров тўхтатиб, бу чегарасиз севинчимизнинг сабабини сўраса, балки жўялироқ жавоб айтолмаслигимиз ҳам турган гап эди. Сизга ҳозир нима деб тушунтирсам экан? Яъни хурсандчилигимизнинг миқёси шу қадар чуқур ва баҳайбат эдики, мана, орадан қирқ йилдан кўпроқ вақт ўтса ҳамки, 1961 йилнинг 12 апрелидаги эҳтиросли ва ҳаяжон бўғзимга тиқилган ҳолатимни асло унутолмайман. Davomini o'qish
Murod Muhammad Do‘st. Dashtu dalalarda. Hikoya & Radiohikoya
АТОҚЛИ ЁЗУВЧИ, АКАЖЎРАМ МУРОД МУҲАММАД ДЎСТНИ ТУҒИЛГАН КУНИ БИЛАН САМИМИЙ ҚУТЛАЙМИЗ!
Хадича кетдию кўнглидан ҳаловат ҳам кетди. Уй бамисоли ўлик чиққандай ҳувиллайди. Полвоннинг юраги ториқди — уйни тарк этди, боққа олиб тушадиган қияликдаги бобосидан қолган ертўлани ўзига бошпана қилди. Одамларнинг кулишини биларди, аммо уйдаги ҳамма нарса Хадичани эсга солади: остонага қадами теккан, деворга елкаси — чидаб ўтириши қийин бўлди… Davomini o'qish
Taniqli adib Jo’ra Fozil bilan ikki suhbat
Таниқли адиб ва таржимон Жўра Фозилнинг сўнгги йилларда «Тафаккур» журналида босилган икки суҳбатини тақдим этмоқдамиз. Ҳар икки суҳбат диққат билан ўқилишига ишонамиз Davomini o'qish
Nasiba Jo’raqulova. «Shams ila Mavlono» sog’inchi & Mavlono Rumiy hikmatlari (I-II qism)
Маъруфжон Йўлдошевнинг “Шамс ила Мавлоно” қиссаси ҳажман йирик асар ҳисобланмаса-да, ундаги ирфоний мазмун-моҳият ва сирли ҳикматлар, ҳар бир мулоҳаза ортида яширин ҳақиқатлар сўфийлик маслаги моҳияти томон бошлайди, сокин хаёллар ва сўнгсиз туйғуларни ҳосил қилади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Bepoyon nahrlar nafasi. Ma’rufjon Yo‘ldoshevning “Shams ila Mavlono. Ikki bahr tutashuvi qissasi”ga so’zboshi
Бугун мен учун хайрли кун бўлди. Нашр этилишини интизорлик билан кутаётган китоб – «Шамс ила Мавлоно» ниҳоят қўлимга тегди ва кутубхонамдан муносиб ўрнини топди, уни бойитди. Китоб баҳона унинг муаллифи, узоқ йиллик қадрдоним, таниқли адабиётшунос олим, таржимон Маъруфжон Йўлдошев ва китоб чиқишида домла билан баробар жон куйдирган шогирди, фалсаа доктори Дилрабо Анданиёзова билан ҳам китоб, ҳам тарихимиз, тилимиз ва адабиётимиз хусусида тўйиб суҳбатлашдик. Ҳар икки инсоннинг умрлари узоқ, ижодий ва илмий ишларига барака берсин. Ўзбек ва турк тилларида нашр этилган китобни “Anorbooks” нашриёти дўконларидан сотиб олишингиз мумкин.
Диққатингизга ушбу асарга ёзган сўзбошимни тақдим этаман. Davomini o'qish
Naim Karimov. Mirtemir haqida.
“Эсдаликлар» қуйидаги сўзлар билан бошланган: “1932 йилнинг 7 августи кечаси соат 1 да Самарқанд шаҳрида, ўз уйимда сиёсий идора томонидан қамоққа олиндим. Уйда: онам, синглим, иним, ўртоғим ва қизалоғим қолди. Ўзим ҳеч нарса сезмасдан кетдим”.
Davomini o'qish
Muhtarama Ulug’ova. She’rlar
Таниқли шоира Муҳтарама Улуғованинг икки аср оралиғидаги ўзбек шеърияти тарихида ўзига хос ўрни бор. Бугунги саҳифамизда шоиранинг турли йилларда ёзилган шеърларини тақдим этаётганимиздан мамнунмиз. Davomini o'qish
Zebo Qobilova. Kuchli iroda, butun shaxs va Navoiyga muhabbat – Ibrohim Haqquldagi uch fazilat & Ibrohim Haqqul kitoblari
28 МАРТ — ТАНИҚЛИ НАВОИЙШУНОС ОЛИМ, ЗУККО МУНАҚҚИД ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛ (1949-2022) ТАВАЛЛУДИНИНГ 76 ЙИЛЛИГИ
Иброҳим Ҳаққулов номи ва асарларини бугун бутун Ўзбекистон олимлари ва зиёлилари, талаба ёшлари яхши танийди. Домланинг “Занжирбанд шер қошида”, “Абадият фарзандлари”, “Ким нимага таянади?”, “Эътиқод ва ижод”, “Ижод иқлими”, “Мерос ва моҳият”, “Тақдир ва тафаккур”, “Талант – жасорат жавҳари”, “Ишқ ва ҳайрат олами” каби катор китобларининг ҳар бир сатри фикр уйғотади, мушоҳадага чорлайди. Фикрлайдиган инсон борки, у тирикдир, уйғоқдир. Дарё каби уйғоқ ёшларимиз сафи кенгайишида устоз Иброҳим Ҳаққул сабоқлари жуда-жуда зарур. Davomini o'qish
