Мақола таниқли шоир Сулаймон Раҳмон таваллудининг 70 йиллиги олдидан 2015 йили ёзилган эди
Талабалик йилларим Сулаймон ака номи чиққан шоирлардан эди. Кейинроқ “Ёшлик” журнали таҳририятида бир оз муддат бирга ишладик, шахсини, ижодини яқиндан танишимга имкон яралди. Ўшандан бери қўлимга тушган шеърларини ўқиб келаман. Ёқтираман. Лекин, тўғрисини айтсам, ушбу “Сайланма” қўлёзмасини шимиб ўқимагунимча Сулаймон Раҳмонни бир инсон ўлароқ ҳам, бир шоир ўлароқ ҳам унча яхши билмай юрган эканман. Сабабини ҳадеганда топавермадим. Davomini o'qish


Ўз услубига эга истеъдодли шоира Ибодат Ражабовнинг шеърлари асл шеърият ихлосмандларининг назарига тушган. Унинг деярли ҳамма шеърларидан қадим Бухоронинг барҳаёт нафаси уфуриб туради.
Олдинги тақдимларимизда Жалолиддин Сайидни бугунги ёш ўзбек шеъриятида ўз ўрнини топган шоирлардан деб таништирган эдик. Бугун унинг янги шеърлари билан танишасиз.
Нурмуҳаммад Абдузоир шеърлари аввал Хуршид Даврон кутубхонасида Нур Муҳаммад Зоир номи остида эълон қилинган эди. Бугун шоирнинг янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. 





