14 февраль — Устоз шоир Омон Матжон туғилган кун. Атоқли ва ардоқли шоир оғамни Оллоҳ раҳматига олган бўлсин.
Ўзбек муҳаббат шеърияти дафтарида атоқли шоир Омон Матжоннинг алоҳида саҳифаси бор. Шоирнинг юксак туйғу ва ўзига хос оҳанг билан йўғрилган ишқий сатрларини бошқа бирон бир ижодкор билан адаштириш қийин. Унинг шеърлари қўшиқларга айланиб, инсонлар қалбини забт этиб улгурган. Davomini o'qish




Ҳазрат Мир Алишер Навоий Шарқ адабиётининг қайси жанрида қалам тебратмасин, ўз асарининг шакл жиҳатдан тугал, мазмун ва бадиият нуқтаи назаридан мукаммаллигига тўла эриша олган. Улуғ шоир камдан кам кишига насиб этадиган савқитабиий – туғма истеъдод, теран тафаккур, юксак завқ ва ҳол соҳиби бўлган. Мутафаккир шоирнинг ҳар бир сўзи авлодлар учун ўгитнома, панднома, ҳикматномадир. 





