Mehrga yo’g’rilgan umr. 16 may- Bahodir Yo’ldoshev xotirasi kuni

09916 май — Атоқли режиссёр, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Халқ артисти Баҳодир Йўлдошев хотираси куни

Ўзбек театр санъати ривожига муносиб ҳисса қўшган инсонлардан бири, шубҳасиз, Баҳодир Йўлдошевдир. У яратган асарлар кўнгилларга қандайдир таскин-у сакинат бериши билан бир қаторда, ғафлат уйқусидан уйғотади, курашга чорлайди, исён пайдо қилади. Шундай исёнки: ўзни ислоҳ этмакка чорловчи. Davomini o'qish

Rajab Xolbek. Shahardagi olma daraxti. Esse

034 Тасаввуримда, “Шаҳардаги олма дарахти” бугун бор бўйи-басти билан олис-олислардан кўриниб туради. Бу дарахтнинг япроқларини ҳилпираб туриши, бу дарахтнинг шивирларини, бу дарахтнинг эзгулик қўшиқларини айтаётганлигини мен ҳар қадамда ҳис этиб тураман. Кундузми, тундами ё саҳарда бу дарахт шовуллашларидан илҳомланиб, мен ҳам ўзимча қўшиқлар битаман. Davomini o'qish

Tolib Yo’ldosh. «Oshiq ko’ngil» kitobidan to’rtliklar & Abdunabi Boyqo’ziyev. Ustoz Tolib Yo’ldosh haqida xotiralardan

056 9 май — Устоз Толиб Йўлдош туғилган кун

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Асқад Мухтор айтганидек: “ Толиб Йўлдош  фақат қалб амри билан, ички бир эҳтиёж билан” ижод қилиб, ҳурмат қозонган адиб сифатида  адабий жараёнда ўз ўрнига эга…» Davomini o'qish

Ayimxon Eshniyazova. Teran tafakkur tamsili

09Ёзувчи билан суҳбатда бугунги адабий дид ҳақида мулоҳазага чорлайдиган фикрларни билдирди: “Адабий дид кўп нарсани белгилайди. Миллатнинг маданий онги ва тафаккур даражасини белгилайдиган барометр. Кимни ўқиётганига қараб шу миллатга баҳо бериш мумкин. Бетиним равишда эртак ўқиётган халқ, бу халқ эзгу, адолатли халқдир, аммо бола тафаккуридаги халқ. Фалсафа ўқиётган халқ дунё қандай яралган, биз қандай яшаяпмиз каби саволларга жавоб ўқиётган, тафаккури баланд халқ бўлади”. Davomini o'qish

Zulayho Abdurahmon. Munosib izdosh (Taniqli folklorshunos olim Jabbor Eshonqul 60 yoshda)

33…фольклор намуналари таҳлил ва талқинига киришишда журъат ва жасорат керак. Зеро, “Унда миллат яшар, унда халқ яшар”. Жаббор Эшонқулдаги халқона самимият ва қатъият, туркона шиддат ва журъат, моҳиятга интилиш катта авлод олимларида сўнмас умид ҳамда ишонч уйғотган. Бугун ўша умид ва ишонч дарахти юксалиб, Жаббор Эшонқулнинг одамийлик ҳамда олимлик сиймосига чуқур эҳтиром пайдо бўлди. Davomini o'qish

Olim Toshboyev. Yorug’likka qasida

57Мозийга сайр Хуршид Давронга мавзу ва ғоя берибгина қолмади, балки унинг шахс сифатидаги маънавий қиёфасини ҳам шакллантирди. Боболардан қолган қилич шоир шеърларида кескир сўз бўлиб жаранглади… Davomini o'qish

Korrado Alvaro. Kashfiyot

004    Бу жаноб умрида қўлига қалам тутиб қоғоз қораламаган ва ҳеч қачон кўнглини ёриб бировга бирор воқеани ҳикоя қилиб бермаган. Осойишта, ҳалол яшади, қариган чоғида рўзғорини тебратишга етарли маблағ жамғариб, шаҳар чеккасидан уй-жой қилди, ўша ерда тинч-осуда умргузаронликни давом эттирди. Янги уйга кўчиб ўтгач, нима бўлдию, алмисоқдан қолган хат-қоғозларни кўздан кечириб тартибга келтириб қўйишни кўнгли тусади… Davomini o'qish

«Til va adabiyot ta’limi» jurnalining Xurshid Davron ijodiga bag‘ishlangan maxsus soni taqdimoti

812025-йил 24-апрелда Янги Ўзбекистон университетида «Тил ва адабиёт таълими» журналининг Хуршид Даврон ижодига бағишланган янгича дизайн ва мазмундаги махсус сони тақдимоти бўлиб ўтди. Davomini o'qish

Oybek. Ko’klam hislari & Oybek. She’rlar. Qodir Maxsumov o‘qigan

Ashampoo_Snap_2018.03.03_18h22m39s_010_a.png   Устоз Ойбек шеърларини соғиниб-соғиниб ўқийман. Бу, беназир шоирнинг ўзи айтганидек, «тоза, ёввойи туйғулар»дан дунёга келган шеърлардан юрак ёруғлашади, онгу шуурингда юлдузлар чақнайди… Davomini o'qish

Sidoni-Gabriel Kolett. Begona ayol

032    Аста-секин тамаддихонани оқшом чулғай бошлади, атроф тобора қоронғулик бағрига сингиб, деворларда узун-қисқа кўланкалар соя ташлади. Алисанинг ҳам кўнглини қандайдир нотинчлик босиб борар, нимадандир ташвишланар, жойида тинч ўтиролмасди. Унинг кўзлари ҳадеб одамлар орасидан жигарранг сочли, сигара тутатиб ўтирган аёлни қидирарди. Davomini o'qish

Alisher Ibodinov. O’rik guli

007     Ўрик гуллашини улуғ рус адиби Александр Солженицин ҳам муҳаббат билан тасвирлаган. Унинг “Рак корпуси” қиссасида қаҳрамон ўрик гуллашини кўришга қизиқиб, роса орзу қилади ва бу ҳолатни кузатишга муваффақ бўлади. Шуниси диққатга сазоворки, деярли автобиографик характерга эга бу қиссада воқеалар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Davomini o'qish

Said Ahmad. Bosgan izim, aytgan so’zim qoladi & Shuhrat. She’rlar & Shoir tavvallud topgan kunga bag’ishlangan «O’zbekiston-24» radiokanalining “Bugun” dasturi.

0_15dbae_2739f71b_orig.png  19 апрель   — Устоз шоир Шуҳрат таваллуд топган кун

Шуҳрат  домлани мен болаликдан билардим. Янада аниқроқ айтсам,ўзларини эмас, шеърларини билардим.  Эсимда: чап томонимиздаги қўшнимиз Мусурмон бобо эртадан кечгача Комилжон Отаниёзов ижро этган қўшиқларни патефонида варанглатиб қўйса, Davomini o'qish