Бир даврада Йўлдош Эшбек “Бойчибор”ни ўқиди. Унинг ички наърасида қиличлар жаранги-ю, туёқлар дупури бор эди. Йўлдош Эшбекнинг мағрур, туриши, алпкелбатлиги, кўзини камон тортган жангчидай бироз юмиб шеър ўқиши ўз йўлига, Йўлдош Эшбекнинг ичида занжирни узолмай Алпомиш қамалиб қолгандай эди. Шеър тугагач ёнимда ўтирган Мухтор:
‒ Алпомиш қани? ‒ дея менга юзланди… Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Tog’ay Murod. Ikki hikoya & Ot yig’lagan tomonda Tog’ay Murod qissasi asosida radioteatr
3 феврал — атоқли ўзбек адиби Тоғай Мурод (1948–2003) туғилган кун.
Тоғай Мурод ўз тупроғини севган, севдира олган аломат ёзувчи эди. Унинг асарлари кўз очган саналарга қарайман: илк ҳикояси «Бобоси билан набираси» 1966 йили ёзилган. Демак, айни ўн саккиз баҳорга тўғри келар экан. Сўнгги асари — «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» романига 1998 йил — нақд эллик ёшнинг устида нуқта қуйилган. Ҳисобланса, ўттиз икки йиллик ҳайрат ва муҳаббат, илҳом ва меҳнатнинг ҳузури бизга қолди, завқи ва дарди ўзбекнинг, инсониятнинг мулки бўлди… Мен Тоғай Мурод хонадонида бўлмаганман, нашр этилмай ётган ёхуд бошлаб қўйган асарларидан хабарсизман. Лекин бўлиши керак. Кўнглидагисини эса эҳе-э… ҳисоблаб бўладими? Бетизгин бир ҳарислик билан асарлари, улар яратилган йиллар рўйхати кўз олдимдан ўтади. Тўртта ҳикоя. Тўрттагина-я… «Бобоси билан набираси», «Кузнинг бир кунида», «Ку-ку- ку», «Эр-хотин», (150 дан ортиқ ҳикоялар ёзган Жек Лондон бор-йўғи 40 ёшга кириб- кирмаган.) Davomini o'qish
Jak Prever. She’rlar.
4 феврал — дунё шеъриятининг ёрқин сиймоларидан бири Жак Превер туғилган кун
ХХ аср шеъриятининг ёрқин вакили Жак Превер шеърларини ўзбек тилига ўндан ортиқ ижодкорлар таржима қилишган. Шу далилнинг ўзи француз шоири нечоғли таниқли ва суюкли бўлиб қолаётганини исботлайди. Davomini o'qish
O‘kinch va umid (Tal’at Solihov va Olim Otaxonov suhbati.1991)
Бундан 35 йил аввал — 1991 йил февралида бўлиб ўтган мазкур суҳбатда адабиётшунос олим Талъат Солиҳов ва ёзувчи Олим Отахонов ҳозирги замон жаҳон адабиётида роман жанри тараққиёти ва ўзбек романчилиги муаммолари ҳақида фикр юритадилар. Davomini o'qish
Islombek Mirzaqulov. She’rlar
Шеърларини юборган шоир укам ўзи ҳақида қуйидагиларни ёзибди: Мен Исломбек Мирзақулов 2003-йил, 12-июнда Қашқадарё вилоятининг, Деҳқонобод туманида туғилганман. 15-16 ёшлигимдан шеър, ҳикоя, (драбллар) ёзиб турар эдим. Ўқимайман, қурилишда ишлайман…»
Унинг шеърларида «ниманидир» туйганим учун, бирор жойини ўзгартирмай, ҳатто имло хатоларниям тузатмай (чунки мен тузатганим билан ўзи англаб тузатишга киришмаса, фойдаси йўқлигини биламан) тақдим этяпман. Эртаси ўзининг ғайрат ва чидамига боғлиқ… Davomini o'qish
Amirqul Po’lkan. She’rlar.
Амирқул Пўлкан камтар, камсўз, лекин ишончли дўстлари даврасида дилкаш, тафаккури теран шоир эди. У билан дўстона муносабатларимиз бор эди. У „Шарқ Юлдузи“ининг шеърият бўлимида, мен эса ёзувчилар уюшмасида шеърият бўйича адабий маслаҳатчи бўлиб ишлардим. Davomini o'qish
Romen Rollan. Hikmatlar & Pyer va Lyus. Farang adibi Romen Rollan romani asosida radioteatr (1966)
Асл шеърият сўз ўйинидан ёки оҳангу туроқдан эмас, борлиқни чирмаб оладиган, инсон кўзидан-да узоқларни кўра оладиган руҳ туфайли пайдо бўлади.
Davomini o'qish
Tursun Ali. Yangi she’rlardan
Таниқли шоир, ҳозирги замон ўзбек шеъриятининг кўзга кўринган вакилларидан бири Турсун Алининг яқинда «Шарқ юлдузи» журналида чоп этилган янги шеърларидан тақдим этамиз. Шоирга янги ижодий саҳифалар тилаб қоламиз. Davomini o'qish
Voqif Samado’g’li. She’rlar
28 январь — Таниқли озарбайжон шоири Воқиф Самадўғли хотираси куни
Воқиф Самадўғли (Vaqif Səmədoğlu; 1939-2015) мен суйиб таржима қилган шоирлардан бири. Унинг шеърлари туркий халқлар адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган. Davomini o'qish
Odil Ikrom. «Xayol maqbarasi» kitobidan she’rlar
26 январ — Таниқли шоир Одил Икром таваллуд топган кун
Шоир Одил Икромнинг 2020 йилда нашр этилган «Хаёл мақбараси» номли янги китобидан ўрин олган шеърларининг айримларини сизга тақдим этамиз.Шоирни янги кито билан чин юракдан қутлаб, янги ижодий муваффақиятлар тилаймиз. Davomini o'qish
Xurshid Davron she’riyati haqida taniqli jurnalist Qudrat Bobojon nima dedi?
Хуршид Даврон шеърияти ҳақида таниқли журналист Қудрат Бобожон нима деди? Davomini o'qish
O’lmas Umarbekov. «Qizimga maktublar» kitobidan & Odam bo’lish qiyin
25 январ — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбеков таваллуд топган кун
Хатларимнинг сўнгида устоз Абдулла Қаҳҳорга ўхшаб, сенга, қизим, берадиган иккита маслаҳатим бор. Биринчиси: — Бу дунёда опангчалик сенга меҳрибон, яқин, азиз, сендан жонини ҳам аямайдиган одам йўқ. Бирга бўл. Ёлғизлатиб қўйма. Асра. Иккинчи маслаҳатим: — Давр ўзгариб кетди, қадриятлар ўзгарди. Лекин ҳамма даврда ҳалол меҳнат, поклик, одамийлик қадрланган. Шу ёдингда бўлсин. Ёлғизим, суюклигим, хайр, омон бўл, бахтли бўл. Davomini o'qish
