Jan-Jak Russo. Xalq baxti va boylik haqida. Falsafiy risola.

03328  июнь — француз маърифатпарвар-файласуфи, ёзувчи Жан-Жак Руссо (1712-1778)  таваллуд топган кун
 

  Уч юз йил аввал яшаган инсоннинг фикру мулоҳазаси  шунчалик ҳам замонавий жаранглайдими?  Рисоланинг ҳар бир сатри кеча эмас, бугун ва ҳозир ёзилгандек. Ҳар сатрини ўқиганимда «Жан-Жак Руссо 300 йил аввал яшагани ёлғон, у менинг замондошим, у менинг ватандошим, у бугун ва ҳозир  орамизда яшаётган бўлса керак, бўлмаса, кўзим кўриб турганини. шуурим англаб турганини у 300 аввал қаердан билсин?» деб ўйлайман ичимда. Davomini o'qish

Jorj OruelI. Ijod ehtiyoji & Nazar Eshonqul. Jorj Oruell & Jorj Oruell. Hayvonlar xo’jaligi haqida g’aroyib qissa

Ashampoo_Snap_2016.11.03_18h46m02s_003_.png     25 июнь — Жорж Оруэлл таваллуд топган кун

Сўнгги мисраларимга тикилиб, ёзиш, мен учун кўнгил иши эканини тушуняпман. Буни ҳозирча охирги хулосам, деб айтолмайман. Барча ёзувчилар шуҳратпараст, худбин ва дангаса бўладилар. Сабабларининг интиҳосидагина сир ётади. Китоб ёзиш — узоқ давом этувчи тузалмас дард, ҳолдан тойдирувчи жанг… Davomini o'qish

Farhod Bobojonov. Orzuga eltuvchi yo‘l & Yulduzlar yurgan yo`l

Ashampoo_Snap_2017.12.21_18h40m02s_001_.png25 июнь — узоқ йиллик қадрдоним, таниқли ижодкор Фарҳод Бобожоновнинг туғилган куни. Чин юракдан қутлаймиз.

   “Йилларни осон ўтказмай, тиниб тинчимай, азият, заҳматлар чекиб, орзулар ичра яша… Дардкаш бўл. Катта халқона йўллардан ўтиб, кўзни каттароқ очиб, нотинч дунёнинг уфқларига тикила билиш, тириклик қуёшининг қувончи нурларини ҳам танага, ҳисларга, фикрларга кенгроқ яйратиш керак. Шундай кенглик, кичик йўлларни ҳам катта йўлга олиб чиқади”, – деб уқтирарди устозим Асқад Мухтор. Davomini o'qish

Anvar Jo’raboev. Markes bilan uchrashuv

Ashampoo_Snap_2016.10.30_20h42m12s_006_.png     Габриель (Габриэль)  Гарсиа   Маркес ижоди билан танишганимдан ва, айниқса, «Юз йил танҳоликда» романини  ўзбекчага ўгирганимдан сўнг бу улкан сўз санъаткорига, адабиётшунослар таъбири билан айтганда, замонамиз адабиёти маршали бўлмиш аллома адибга нисбатан юрагимда чексиз эҳтиром туғилди. Адибнинг янги асарларию ижоди тадқиқ этилган рисолалар ундаги янги-янги хислатларни намоён этгани сари бу туйғу тағин зўрайди. Ахийри, у билан учрашиш, суҳбатлашиш орзуси кўнглимни банд этди. Davomini o'qish

Erix Mariya Remark. Uch og‘ayni & Asarlaridan iqtiboslar & Ya.Egamova, D.Ayupova. Remark uslubi va uni tarjimada berish

Ashampoo_Snap_2018.01.14_23h45m35s_002_.png 22 июнь — машҳур немис адиби  Эрих Мария Ремарк таваллуд топган кун

Бахт нималигини фақатгина бахтсиз билади. Бахтли инсон худди маникен каби ҳаёт қувончлари қуршовида бўлади: у фақатгина бу қувончларни намойиш этади холос. Лекин бу қувончлар унга берилмаган. Чироқлар ёруғликда нур таратмайди, у фақат ёруғликда зиё сочади. Davomini o'qish

Jan Pol Sartr. Devor. Bir hikoyaning ikki tarjimasi & Nazar Eshonqul. Jan-Pol Sartr

Ashampoo_Snap_2017.05.26_22h42m56s_002_.png21 июнь — француз адиби ва  файласуфи Жан-Поль Сартр таваллуд топган кун

  Жан-Поль Сартрнинг машҳур асарларидан бири  — «Le Mur» (Девор) ҳикояси 30-йилларда Испанияда рўй берган ғалаёнли воқеаларга бағишланади. Адиб фавқулодда вазиятларда инсон ўзини қандай тутиши билан боғлиқ драматик ҳолатларни юксак маҳорат билан ёритади. Мазкур ҳикоянинг ўзбек тилидаги икки таржимасини тақдим этамиз. Иброҳим Ғафуров ҳикоянинг аслиятдаги сарлавҳасини сақлаб «Девор» деб номлаган бўлса, Аҳмад Отабой  таржимасини «Маҳбус» деб номлаган. Davomini o'qish

Abduvali Qutbiddin. Shoirning o’zi o’qigan she’rlar & Ibrohim G‘afurov. Tafakkur shakllari

Ashampoo_Snap_2017.10.25_18h09m35s_002_b.png  20 июнь — Шоир Абдували Қутбиддин таваллуд топган кун

  Абдували сўзни чин бозингар каби ўйнатади. Сўз шеърнинг тасвир предметига айланади. Сўз бадиий тасвирнинг чинакам манбаи. Сўз — образ. Бу имажинизм-ку дейишингиз мумкин. Ҳа, таъбир кўтарса, имажинизм. Davomini o'qish

Anor. Adabiyot haqida & So‘ngan yulduz shu’lasi. Ozarbayjon adibi Anor asari asosida radioteatr

09    Атоқли​ озарбайжон адиби Анорнинг энг севимли адабий жанри қиссадир. Унинг «Дантенинг юбилейи», «Мен, Сен, У ва телефон», «Отелдаги хона» қиссалари, «Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати» номли романи, айниқса, машҳур. Анор, шунингдек, «Қўрқут бобомнинг китоби» номли ўғуз қаҳрамонлик эпосини насрий қисса шаклида чоп қилдирган. Бугун адибнинг адабиёт ҳақидаги фикрлари билан бирга унинг  «Сўнган юлдуз шуъласми»​ асари асосида тайёрланган радиотеатрни тақдим этамиз. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Bu voqea olis 1956 yilda bo’lib o’tgan edi

бухорий
   * ШАЙХ НАДИМ АЛ-ЖИСР КИМ ЭДИ? * ШАЙХ НАДИМНИНГ ҚАТЪИЙ ТАЛАБИ * АЛ-БУХОРИЙ ҚАБРИ ҚАЕРДА? * САМАРҚАНДДА ЁТГАН УЧ БУЮК ЗОТ ВА ЧОКАРДИЗА ҚИСМАТИ * МИРШАРИФ ХЎЖАЕВНИНГ «ҲОДАРВЕШ ШАМОЛИ» АСАРИДАН * НИШОПУРДАГИ МАЛОМАТ * ВАТАНГА ҚАЙТИШ * НЕГА ХАРТАНГДА? * 1956 ЙИЛ. САМАРҚАНД * ЙИЛЛАР ЎТИБ…

Davomini o'qish

Shahodat Ulug’. Ada de Braun

133Одам боласи қаерда бўлмасин, ёлғизланиб қолмаскан, унга мусофир юртда кўнгил етар бир меҳрибон топиларкан. Йўқса, у кимсасиз, кўнгли сағир қолиб кетмасмиди? Ўша куни у ҳам ўзининг ҳаёти ҳақида менга сўзлаб берди… Davomini o'qish

Payg‘ambarimiz Muhammad (s.a.v.) sifatlari va go’zal axloqlari

0_1bc30a_f5738a36_orig.png     Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ҳеч кимга бермаган бу дунё ва охиратнинг камолотларини ато этган. Сарвари оламнинг изидан бориб, бу дунёда мақтовга, охиратда савобга эришмоқ учун бу бобда* Расулуллоҳнинг бетакрор сифатлари ҳамда гўзал ахлоқлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Davomini o'qish

Qur’onda Rasul (s.a.v.) vasfi.

04  Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи Убай ибн Каъбдан, у киши ўз оталаридан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар: «Менинг мисолим шуки, худди бир одам гўзал ва мукаммал ҳовли-жой қуриб, ундан биргина ғиштни қўймай, ўрнини очиқ қолдирган, одамлар бинони айланиб кўриб, ундан ажабланиб, сўнгра: «Агар мана шу ерга ҳам ғишт қўйилганда эди», дейдилар, мен набийлар ичида ўша жойга қўйилган ғиштман». Davomini o'qish