
Қиз кетди. Кичикроқ тўй ҳам қилиб беришди шўрлик ота-она. Кетиши олдидан она Розияни бағрига босиб қизиқ бир илтимос қилди. “Жон болам, соғ бўл, саломат бўл. бахтли бўл. Битта ўтинчим: Бола кўрсанг уларнинг ҳеч бирига алла айтма! Айтсанг, бутун умр норози кетаман…” Розия хўп деб ойисини ишонтирди ва йўлга равона бўлди. Нима бўпти алла айтмаса?! Ҳеч нима! Davomini o'qish



Ёшлик даврларидан то ҳозиргача поляк шеъриятини тинимсиз мутолаа қиламан. Кимларнидир бир-икки ўқиганман, аммо, ақлли ва фожиали Тадеуш Режевични, қисқа умри давомида фақат муҳаббат ҳақида шеър ёзган Халина Посвятовскаяни, мураккаб ҳаёт фалсафасини оддий сатрларига сингдира олган Вислава Шимборска шеърларини қайта-қайта ўқигим келади. 




