Qordagi atirgullar yoxud qish bilan xayrlashuv hikmati

Ashampoo_Snap_2018.03.04_23h03m15s_001_.png    Донишманд  қорли кенгликдаги бир нуқтага жимгина тикилиб ўй суриб тургач, серажин юзига нурли табассум ёйилди. Нигоҳлари ажиб завқдан жилваланди. Унинг бу ҳолатини кузатиб турган аёл йиғидан тўхтади… Davomini o'qish

Muslim Magomayevning «Ona» (Ana) qo’shig’ini tinglab…

Ashampoo_Snap_2017.08.09_15h09m08s_003_.png17 август — Муслим Магомаев таваллудининг 75 йиллиги
 

    Она ҳақида қўшиқлар кўп. Лекин қай бири Онанинг “иссиқ қараши”ни ёдингга сола олди? Тилга кўчмас оғирдан-оғир иқрорлар билан юзлаштирдими? Музлаётган ҳисларингни-чи, саслантира оладими? Davomini o'qish

Annemarie Shimmel. Jonon mening jonimda (4)

6a68524b36cd25be26d41206592d91b2.png   Исломий асарлардаги муслима аёллар образларини синчиклаб ўрганиб чиқиш идеалларга янада яқинроқ бориш имконини беради, деб ўйлайман, чунки ҳарамларда содир бўладиган эротик воқеалар тўғрисидаги ривоятлар ҳам, хотинларнинг ҳийла-найранглари тўғрисидаги  халқона латифалар ҳам Ислом маданияти даражасини белгиламайди. Бу даражани белгилайдиган юксак савиядаги асарлар сон-саноқсиз. Кимда-ким араб, форс, турк ва аввало ҳинд-мусулмон халқларининг (урду, синд, панжоб ва бошқалар) мумтоз асарларини тагмаъносига тушуниб, ўқиб чиқса, турли юзаки тасаввурларини бутунлай ўзгартириб юборадиган чўнг тушунчага эга бўлади. Davomini o'qish

Said-Abdulaziz Yusupov. Butlarni sindiring! & Xurshid Davron. Alpomishning uyg‘onishi (1994)

Ashampoo_Snap_2018.03.05_15h40m22s_004_.png Саид-Абдулазиз Юсуповнинг мазкур мақоласини ўтган йилнинг сўнгги кунларида ўқиган бўлсам-да, у бугунгача қайта-қайта онгу шууримда қалқиб туради. Чунки унда ўтган асрнинг 70-йилларидан бошлаб менинг фикримни ҳамиша банд этиб келаётган мустақилик йўлига чиққан миллатнинг бош мафкураси бўлмиш жамият тафаккури масалалари билан боғлиқ. Бунинг ёрқин мисоли сифатида «Тафаккур» журналининг 1994 йил 1-сонида эълон қилинган ва ўзбек матбуотида илк маротиба миллий ғоя ва миллий идеал муаммоси ҳақида сўз юритилган «Алпомишнинг уйғониши» номли мақоламга бир назар ташласангиз кифоя. Davomini o'qish

Annemarie Shimmel. Jonon mening jonimda (3)

47468a29505440bf240654b824480bd7.png   Қуръони каримнинг 17-сура, 23-24 оятларида таъкидлаб ўтилганидек, ота-оналарини умр бўйи иззат-ҳурмат қилиш барча мусулмонлар зиммасига юклатилган асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Пайғамбар (с.а.в.) ҳадисларида инсоннинг ўз ота-онаси олдидаги бурчларига янада кучлироқ урғу берилган: «Ота-оналарингга меҳрибон бўлинглар, шунда фарзандларингиз ҳам сизларга меҳрибон бўлади. Хотинларингизга иффатли (покиза) бўлинглар, шунда хотинларингиз ҳам сизларга иффатли бўлғай». Davomini o'qish

Annemarie Shimmel. So’fiy ayollar. «Jonon mening jonimda» asaridan

   Басралик озод этилган қул аёл Робийа ҳақидаги ривоятлар сон-саноқсиз, чунки Басра мозийда кўплаб сўфийларнинг макони бўлган. 728 йилда вафот этган машҳур тақводор олим, сўфий Ҳасан ал-Басрий тўғрисидаги ривоятларда ҳам Робийанинг номи тилга олинади. Ислом оламининг машҳур солномачилари бу аёлнинг ҳаёт йўлини аниқ тасвирлаб беришган, чунки у инсоний баркамолликда «кўплаб эркаклардан устунроқ бўлган». Davomini o'qish

Yasunari Kavabata. Xol haqida qo’shiq.

Ashampoo_Snap_2017.12.29_23h27m25s_003_.png   Кечалари, сиз ухлаб қолганингиздан кейин жимжит хонада шифтга термилиб ётганимда ўзимни бахтиқаро ва ҳеч кимга кераги йўқ одамдек сезардим, во ажабо, шу билан сабабини билмаган ҳолда андак енгил тортардим ҳам ва шу тариқа яна беихтиёр холимни ўйнай бошлардим.. Davomini o'qish

Lotin Amerikasi shoiralari ijodidan

Ashampoo_Snap_2017.03.10_00h21m50s_001_.png     Лотин Америкаси минтақаси ўттиздан ортиқ мамлакатни ўзида қамрайди. Бу минтақа адабиёти оламга машҳур ва манзур. Бунда шеърларидан намуналар тақдим этилаётган Лотин Америкаси шоираларининг муносиб ўрни бор. Davomini o'qish

Annemarie Shimmel. Jonon mening jonimda (1)

bce62a13c94f4d8c2edc162679e8fdf9.png    Мен бу мавзуга фақат унинг адабий муҳимлиги учунгина эмас, балки авлиёсифат аёллар, Ислом дунёсидаги сўфий раҳнамо аёллар билан учрашганларимда, Туркия, Ҳиндистон ва Покистондаги номлари тилларда достон бўлиб қолган аёлларнинг қабрларини зиёрат қилганимда қалбимда аллақандай тасвирлаб бўлмас бир туйғу пайдо бўлиб, фақат борлиғимнимас, балки барча фикру зикрим, руҳимни ўзига ром этгани учун қўл урмоқдаман (Муаллифнинг китобга ёзилган сўзбошисидан). Davomini o'qish

Annemarie Schimmel. Jonon mening jonimda (2).

092
Кишининг улкан муҳаббат туфайли беҳуд-девона бўлиб қолиши тўғрисида ҳам анча-мунча ривоятлар мавжуд. Уларнинг ичида энг машҳури Шайх Санъон тарихидир. Шайх тўсатдан бир тарсо қизига кўнгил қўйиб қолади ва унинг висолига етиш учун қизнинг буйруғи билан май ичади ва ҳатто унинг чўчқаларини боқади. Ривоят ниҳоясида шайхни йўлдан оздирган қизнинг ўзи Ҳақ йўлига ўтиб, иймон келтиради ва шайх ўз муридлари ёнига қайтади. Мавлоно Фаридуддин Аттор ўзининг «Мантиқ ут-тайр» китобида бу ривоятни мумтоз асар даражасига етказиб ҳикоя қилгач, ривоят Шарқ ислом оламида маълум ва машҳур бўлиб кетди. Кашмир адабиётида ҳам, Малайзияда ҳам бу асарнинг ўша тиллардаги намуналари бор. 1994 йилда Бухорода бўлганимда таржимон қиз бу ривоятнинг Мир Алишер Навоий қаламига мансуб чиғатой туркча намунасини ички бир эҳтиром билан ҳикоя қилиб, мени жуда ҳайратга солди. Davomini o'qish

Abdusattor Jumanazar.“Mabdai nur” va kalavaning ikki uchi

Ashampoo_Snap_2017.08.26_13h21m42s_001_.png    Мақоламиз Машраб ва “Мабдаи нур” асари муаммосига оиддир. Бу масалага икки сабабга кўра тўхталдик. Аввало, Ҳерда Ҳенкел жамғармаси билан Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ходимлари ҳамкорлигида қўлёзма асарлар электрон каталогини тузишда “Мабдаи нур”, “Кимйо” ва “Ғазалийоти эшон Машраб” каби шеърлар тўпламига дуч келиб, уларни аниқ ва батафсил тавсифлаш зарурати пайдо бўлди. Иккинчидан, “Мужаддидийларнинг Бухоро хонлиги маърифий ҳаётида тутган ўрни” мавзусидаги тадқиқотда Рўзибой Машраб мужаддидийлар сафида учради. Davomini o'qish

Vatan haqida she’rlar & Ra’no Mullaxo’jayeva. XX asr o’zbek she’riyatida Vatan mavzusi

Ashampoo_Snap_2018.02.28_21h16m21s_002_.png   Ворисийлик қонунияти ҳамма жойда бир хил амал қилади. 70–80- йиллар ўзбек шеъриятига кириб келган авлод ҳам ўз истеъдод ва иқтидорини салафларининг ижодий тажрибаларини ривожлантириш орқали намоён этди. Одатда, истеъдод мавжуд анъаналарни қабул қилади, янгилайди, бойитади, ўзлигини намоён этиб, келажак авлодга етказади.
Davomini o'qish