20 февраль — Матназар Абдулҳаким таваллуд топган кун
Эътиқод изланиши инсоният тарихида энг оғир изланиш, энг уқубатли саодатдир. Шунинг учун ҳам бу йўлда эришилган маънавий қадриятлардек бебаҳо мулк ҳам, бу йўлда йўқотилган, бой берилган маслаклар каби мудҳиш жудоликлар ҳам йўқ… Davomini o'qish




Ҳазрат Мир Алишер Навоий Шарқ адабиётининг қайси жанрида қалам тебратмасин, ўз асарининг шакл жиҳатдан тугал, мазмун ва бадиият нуқтаи назаридан мукаммаллигига тўла эриша олган. Улуғ шоир камдан кам кишига насиб этадиган савқитабиий – туғма истеъдод, теран тафаккур, юксак завқ ва ҳол соҳиби бўлган. Мутафаккир шоирнинг ҳар бир сўзи авлодлар учун ўгитнома, панднома, ҳикматномадир. 





Ўтган асрнинг 70-йилларида ёзувчи Соҳиб Жамолнинг «Гули сиёҳ» номли романининг ўзбекча таржимаси нашр этилганда, китоб жуда машҳур бўлган эди. Асарда кўзи ожиз Амал исмли қизнинг Нодир исмли йигит билан бўлган муҳаббати ҳақида ҳикоя қилинади. Роман муаллифи Соҳиб Жамолни гоҳ афғонистонлик, гоҳ озарбайжонлик, гоҳ советлардан сиёсий бошпана сўраган арабистонлик деган гаплардан бўлак бошқа бир аниқ маълумот тополмайсиз.