Federiko Garsia Lorka. She’rlar

0015 июн — Федерико Гарсиа Лорка таваллуд топган кун

    Менга ўхшаб рус тилидан бошқа тилни билмаганларни Федерико Лорка шеърияти билан илк бор таништирган таниқли таржимон Анатолий Гелескул шоир ҳаёти ва шеъриятига бағишлаган мақолаларининг бирида шундай ёзади: “Лорканинг хоки туроби қаердалигини ҳеч ким билмайди. Davomini o'qish

Jahon adiblari adabiyot haqida

Ashampoo_Snap_2017.05.30_22h36m46s_003_a.png      Чингиз Айтматов: Ҳозирги дунёда адабиёт мураккаб шароитга тушиб қолган. Фав­қулодда у кераксиз буюмга айлангандек, зеро, қизиқишлар ҳам, ҳис-ҳаяжонлар ҳам олдингидай эмас, бўлакча. Бурунги китобхонларимизнинг ўй-хаёллари энди бошқа нарсалар билан банд. Бугунги китобхонлар эса асл мутолаанинг завқ-шавқидан, афтидан, бехабар. Шундан келиб чиқиб энди нима қилиш лозимлигини биргалашиб ўйлаб кўришимиз керак. Davomini o'qish

Uolt Uitmen. «O’t yaproqlari» kitobidan she’rlar. Miraziz A’zam va Aziz Said tarjimalari

05531 май — Атоқли шоир Уолт Уитмен таваллуд топган кун

   Уолт Уитмен (Walt Whitman) дунё халқларининг биродарлиги, умуминсоний адолат куйчиси сифатида тарихда қолган. Айни чоғда у эркин шеър ислоҳотчисидир. Тахминан 40 йиллик ижодий фаолияти давомида фақат биттагина китоб – “Ўт япроқлари”ни 1855 йилда эълон қилди. Бу китоб жуда катта сўзбоши,олти достон ва кўпдан-кўп туркумларни ўз ичига олган бўлиб, муаллиф тириклигида олти марта қайта нашр этилди ва нашрдан нашрга кенгайтириб, бойитиб борилди. Охири шундай миқёсга етдики, амалда ХIХ аср Америкасининг поэтик эпосига айланди. Davomini o'qish

Mirtemir domla xotirasiga bag’ishlov

4ba6e_orig.png30 май — Ўзбекистон халқ шоири, устоз Миртемир таваллуд топган кун

  Устоз Миртемир  ўзбекнинг ўзидек содда, жайдари ва донишманд эди. У кишининг ҳалимдек юмшоқ кўнгли, тўпорилиги ҳақида қалам аҳли орасида турли латифалар юрарди… Davomini o'qish

Ustoz Mirtemirga bag’ishlov & Naim Karimov. Mirtemir haqida & Xurshid Davron. Ustoz Mirtemirni eslab

Ashampoo_Snap_2017.12.02_18h22m05s_001_.png30 май — Устоз Миртемир таваллуд топган кун 

     …Миртемир домла вафот этган, тўнғич ўғли Миржалол мусибатнинг залворли юкидан эзилиб юрган кунлар эди. Домланинг иниси Тўра ака Миржалолнинг ғамгин ҳолда юрганини кўриб, уни юпатишни истаганида бундай деган: – Даштда сўфитўрғай деган қуш бўлади. У ҳар баҳорда тўртта тухум қўйиб, бола очади. Полапонлардан бири булбул бўлиб, қолганлари оддий тўрғай бўлади. Ўша булбул – сенинг отанг! (Наим Каримовнинг «Тўрғай» асаридан) Davomini o'qish

Anna Axmatova. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

Ashampoo_Snap_2018.02.26_15h38m35s_001_.png   Буюк рус шоираси Анна Ахматова мен беҳад севган шоиралардан биридир.Бундан қарайиб 35 йил аввал мен шоиранинг ўша пайтгача қатағон этилган шеърларидан айрим намуналарни ва «Марсия» («Реквием») достонини таржима қилган эдим ва улар «Саодат» журналида босилган эди. Davomini o'qish

Vitezslav Nezval. She’rlar

054    26  май —  Таниқли чех шоири Витезслав Незвал туғилган кун

Машҳур чех шоири Витезслав Незвал ХХ аср шеъриятида салмоқли ўрин тутади. Унинг шеърлари жаҳоннинг кўплаб тилларига таржима қилинган. Нозим Ҳикмат, Иосиф Бродский каби таниқли шоирлар унга бағишланган шеърлар ёзишган. Davomini o'qish

Erkin Vohidov. Ruhlar isyoni. Doston.

011 25  май —  Атоқли ҳинд шоири Назрул Ислом туғилган кун 

    Достон ХХ асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган оташқалб ҳинд шоири Назрул Исломнинг ҳаётига бағишланади. Унда Ҳиндистонни инглиз мустамлакаларидан озод кўришни истаган ва шу муқаддас курашга нафақат ижодини, балки ўз эрки ва ҳаётини ҳам бахшида этган оташқалб шоирнинг тутқунликдаги аччиқ қисмати, қисматидан-да аччиқроқ ўй-хаёллари бирин-сирин ҳикоя қилинар экан, Эркин Воҳидов вақти-вақти билан ўқувчи нигоҳини инсоният тарихида юлдуздек порлаган турли-туман ажойиб ривоятларга қаратади. Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Jaholatga qarshi isyon.

Ashampoo_Snap_2016.12.11_18h22m39s_007_.png  25  май —  Атоқли ҳинд шоири Назрул Ислом туғилган кун 

Ҳар бир санъаткор, – хоҳ у қўшиқчи, рассом бўлсин, хоҳ шоиру ёзувчи, – ижодининг энг баланд чўққилари бўлади. Бу чўққилар ё ўз вақтида (муаллифнинг тириклигида) ёҳуд маълум замонлар ўтгач (муаллифдан кейин) кўзга ташланади. Ўзбекнинг улкан шоирларидан бири Эркин Воҳидовнинг “Руҳлар исёни” достони шоир ижодидаги ана шундай чўққилардан бири. Достон ХХ асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган оташқалб ҳинд шоири Назрул Исломнинг ҳаётига бағишланади (Достон билан мана бу саҳифада танишинг). Davomini o'qish

Mixail Sholoxov. Xol. Hikoya

0424  май — Таниқли рус адиби Михаил Шолохов туғилган кун

   У НКВД томонидан қамоққа олинишидан қўрқиб, яшириниб юрган, маст ҳолда Сталин қабулига кирган, “адабиётда ХХ аср инсонини қатъиятли тасвири учун”   Нобель мукофотига сазовор бўлган ва Лев Толстой шуҳратини орзу қилган ёзувчи эди. Davomini o'qish

Jamila Ergasheva. Boybichcha & Malomat. Radiohikoya

Ashampoo_Snap_2017.04.21_19h12m32s_002_.pngКенжа ўғил омадсизроқ чиқди. Беш йил Тошкентда юриб, диплом ололмай қайтди. Уйдагилар қанча суриштирмасин, сабабини айтмади, ўзи Тошкентга бошқа бормади. Акаларининг ҳаммаси алоҳида уй-жой қилиб, чиқиб кетишган эди. Гулнор кампир чоли билан борини бозор қилиб, кенжасини уйлантириб қўйди. Беш ўғилни уйли-жойли қилган чолу кампир назарида бу тўй энг охирги ташвишлари эди. Ҳаётларининг қолган қисми роҳат-фароғат ва тоат-ибодат билан ўтишини умид қилган эдилар, аммо… Davomini o'qish

Ay Tsin (Ai Qing). She’rlar. Abduvali Qutbiddin tarjimasi

0665

  Ай  Тсин ўз даври ва мамлакатининг буюк шоири эди, айтишларича унга ҳатто шеър ёзишни беҳад севган Хитойнинг олий раҳбари Мао  Зедун ҳам зимдан ҳасад кўзи билан боққан. Яна айтадиларки, вақт ўтиб айни шу қаҳрли ҳасад шоир ижодига нисбатан аёвсиз қатағонга айланди. Davomini o'qish