Габриель (Габриэль) Гарсиа Маркес ижоди билан танишганимдан ва, айниқса, «Юз йил танҳоликда» романини ўзбекчага ўгирганимдан сўнг бу улкан сўз санъаткорига, адабиётшунослар таъбири билан айтганда, замонамиз адабиёти маршали бўлмиш аллома адибга нисбатан юрагимда чексиз эҳтиром туғилди. Адибнинг янги асарларию ижоди тадқиқ этилган рисолалар ундаги янги-янги хислатларни намоён этгани сари бу туйғу тағин зўрайди. Ахийри, у билан учрашиш, суҳбатлашиш орзуси кўнглимни банд этди. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Erix Mariya Remark. Uch og‘ayni & Asarlaridan iqtiboslar & Ya.Egamova, D.Ayupova. Remark uslubi va uni tarjimada berish
22 июнь — машҳур немис адиби Эрих Мария Ремарк таваллуд топган кун
Бахт нималигини фақатгина бахтсиз билади. Бахтли инсон худди маникен каби ҳаёт қувончлари қуршовида бўлади: у фақатгина бу қувончларни намойиш этади холос. Лекин бу қувончлар унга берилмаган. Чироқлар ёруғликда нур таратмайди, у фақат ёруғликда зиё сочади. Davomini o'qish
Jan Pol Sartr. Devor. Bir hikoyaning ikki tarjimasi & Nazar Eshonqul. Jan-Pol Sartr
21 июнь — француз адиби ва файласуфи Жан-Поль Сартр таваллуд топган кун
Жан-Поль Сартрнинг машҳур асарларидан бири — «Le Mur» (Девор) ҳикояси 30-йилларда Испанияда рўй берган ғалаёнли воқеаларга бағишланади. Адиб фавқулодда вазиятларда инсон ўзини қандай тутиши билан боғлиқ драматик ҳолатларни юксак маҳорат билан ёритади. Мазкур ҳикоянинг ўзбек тилидаги икки таржимасини тақдим этамиз. Иброҳим Ғафуров ҳикоянинг аслиятдаги сарлавҳасини сақлаб «Девор» деб номлаган бўлса, Аҳмад Отабой таржимасини «Маҳбус» деб номлаган. Davomini o'qish
Abduvali Qutbiddin. Shoirning o’zi o’qigan she’rlar & Ibrohim G‘afurov. Tafakkur shakllari
20 июнь — Шоир Абдували Қутбиддин таваллуд топган кун
Абдували сўзни чин бозингар каби ўйнатади. Сўз шеърнинг тасвир предметига айланади. Сўз бадиий тасвирнинг чинакам манбаи. Сўз — образ. Бу имажинизм-ку дейишингиз мумкин. Ҳа, таъбир кўтарса, имажинизм. Davomini o'qish
Anor. Adabiyot haqida & So‘ngan yulduz shu’lasi. Ozarbayjon adibi Anor asari asosida radioteatr
Атоқли озарбайжон адиби Анорнинг энг севимли адабий жанри қиссадир. Унинг «Дантенинг юбилейи», «Мен, Сен, У ва телефон», «Отелдаги хона» қиссалари, «Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати» номли романи, айниқса, машҳур. Анор, шунингдек, «Қўрқут бобомнинг китоби» номли ўғуз қаҳрамонлик эпосини насрий қисса шаклида чоп қилдирган. Бугун адибнинг адабиёт ҳақидаги фикрлари билан бирга унинг «Сўнган юлдуз шуъласми» асари асосида тайёрланган радиотеатрни тақдим этамиз. Davomini o'qish
Shahodat Ulug’. Ada de Braun
Одам боласи қаерда бўлмасин, ёлғизланиб қолмаскан, унга мусофир юртда кўнгил етар бир меҳрибон топиларкан. Йўқса, у кимсасиз, кўнгли сағир қолиб кетмасмиди? Ўша куни у ҳам ўзининг ҳаёти ҳақида менга сўзлаб берди… Davomini o'qish
Payg‘ambarimiz Muhammad (s.a.v.) sifatlari va go’zal axloqlari
Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ҳеч кимга бермаган бу дунё ва охиратнинг камолотларини ато этган. Сарвари оламнинг изидан бориб, бу дунёда мақтовга, охиратда савобга эришмоқ учун бу бобда* Расулуллоҳнинг бетакрор сифатлари ҳамда гўзал ахлоқлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Davomini o'qish
Qur’onda Rasul (s.a.v.) vasfi.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи Убай ибн Каъбдан, у киши ўз оталаридан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар: «Менинг мисолим шуки, худди бир одам гўзал ва мукаммал ҳовли-жой қуриб, ундан биргина ғиштни қўймай, ўрнини очиқ қолдирган, одамлар бинони айланиб кўриб, ундан ажабланиб, сўнгра: «Агар мана шу ерга ҳам ғишт қўйилганда эди», дейдилар, мен набийлар ичида ўша жойга қўйилган ғиштман». Davomini o'qish
Xoja Ahrori Valiy aytur erdilarkim…& Tabarruk risolalar & Xo’ja Ahror hayoti va faoliyati
Айтур эрдиларким: подшоҳларнинг билмоқлари лозимки, салтанат Яратганнинг марҳамати билан уларга инъом этилган буюк бойликдир. Шунинг учун бу буюк бойлик қадрига етиб, фурсатни ғанимат деб билсинлар… Davomini o'qish
“Uzbekistan Airports”da Xurshid Davron bilan uchrashuv bo’lib o’tdi
“Uzbekistan Airports” акциядорлик жамиятида “Китобхонлик куни” тадбири доирасида, жамиятнинг хотин-қизлар қаноти ҳамда давлат тилини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси билан ҳамкорликда тайёрланган маърифий учрашув бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда акциядорлик жамиятида ишлаб келаётган ёшлар, адабиёт ихлосмандлари кўплаб халқаро адабий мукофотлар соҳиби, шоир, таржимон, драматург ва жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон билан мулоқот қилдилар. Davomini o'qish
Anna Axmatova. She’rlar & Anatoliy Nayman. Anna
11 июнь — Машҳур рус шоираси Анна Ахматова таваллуд топган кун
Анна Ахматова билан 1959 йилнинг кузида учрашганимда мен йигирма уч ёшли йигит эдим. Ўша вақтларда камина шеър қоралаб турар ва бу ишга анча-мунча қўли ҳам келишиб қолганди. Ёзганларимни Ахматова эшитишини орзу қилардим. Қанийди, ижод маҳсулим унга ёқса… Davomini o'qish
Olim Usmon. She’rlar
Шеър ёзадиган одамнинг ҳаммаси ҳам уни қоралаб бўлиши билан югуриб бирон бир нашр эшигини тақиллатмайди, дуч келганга ҳовлиқиб ўқиб бермайди. Уларнинг орасида шеър ҳавасининг ўзи илоҳий туҳфа эканини англаб, бу туҳфани зулмат ичида тинимсиз шамолу бўронлар қўйнидаги биёбондаги ёлғизгина ўтовнинг бир бурчагида жимирлаб ёниб турган чироқдан кўзини узмай ўтирган одамдай авайлаб-асраб ўтирганлар ҳам бор. Улар бу чироқни юракдаги умиддай, муҳаббатдай, меҳру оқибатдай асраб яшайдилар. Ана шу умидни, муҳаббату оқибатни авайлаб яшаётган ҳам мувллим, ҳам ижодкор шеърларини тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish
