
16 январ — Атоқли кинорежиссёр Шуҳрат Аббосов (1931) таваллуд топган кун.
Икки соатча ўтгач, Абдулла Қаҳҳор мени имлаб чақирдилар. Қўлёзмани олиб дарров кўз югуртира бошладим, шунда Ойпошшанинг Меҳрихон ая ҳақидаги гапини ўқиб қолдим: “Вой, унга телевизор тушиб қоптими, уйида сичқонлар ҳасса таяниб юрибди-ку!” Бутун ҳовлини тўлдириб кулиб юбордим. Шунда домла: “Сиз кулманг, унақада томошабин кулмай қўяди, сиз ишга жиддий қаранг”, дедилар. Пул берсам, олмадилар, кетаётганимда бир амаллаб чўнтакларига билдирмай солиб қўйдим. “Бир кун келиб менинг бирорта ҳикоямни яхши филм қиласиз, ёдингизда бўлсин”, – деб хайрлашдилар домла… Davomini o'qish











