Туркшунос олим Павел Александрович Фалёвнинг яна бир жиддий тадқиқотини тақдим этар эканмиз, шу пайтгача олимнинг исмида ноаниқликка йўл қўйилганини айтиб ўтмоқчимиз. “Жаҳон адабиёти” журналида эълон қилинган олимнинг икки асарида ҳам: «Қримтатар зиёлилари мафкурасига доир» (2010 йил, 11-сон), «Туркий халқларнинг сўз санъати» (2008 йил, 9-сон) ва улардан кўчирма олган интернет саҳифаларида муаллифнинг исми Пётр шаклида берилган; ҳолбуки Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Pablo Neruda. She’rlar & Nazar Eshonqul. Pablo Neruda & Buxoroni yaxshi ko’rgan shoir
Неруда ўз ижодида беш қитъа бадиий анъаналаринигина эмас, жўғрофиясини ҳам бирлаштирган, унинг шеърлари, достон, балладаларидан беш қитъанинг деярли йирик ва тарихий шаҳарларининг барчасини топиш мумкин. Нега шундай?.. Davomini o'qish
O’zbekiston xalq yozuvchisi Erkin A’zam tavallud topgan kunga bag’ishlangan «Bugun» radiodasturi. 10.08.2022
10 АВГУСТ — ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ЁЗУВЧИСИ ЭРКИН АЪЗАМ ТУҒИЛГАН КУН
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам таваллуд топган кунга бағишланган «Ўзбекистон-24» радиоканалининг «Бугун» радиодастури. Дастурда адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев иштирок этган. 10.08.2022. Муаллиф: Дурдона Маъдиева. «Бугун» дастурининг телеграмдаги канали: https://t.me/DurdonaDilshod Davomini o'qish
Erkin A’zam. Ishq xazoni. «Navoiyni o’qigan bolalar» hikoyasi asosida radiospektakl
10 август — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам туғилган кун
Акажўрамни 72 ёшга тўлгани билан даврадошларим, «Хуршид Даврон кутубхонаси» номидан чин дилдан қутлаймиз! / Akajo’ramni Erkin A’zamni 72 yoshga to’lgani bilan davradoshlarim, «Xurshid Davron kutubxonasi» nomidan chin dildan qutlaymiz! Davomini o'qish
Erkin A’zam. Soy bo’yi, chimzor… & Erkin A’zam “Dildagi gaplar” teledasturida & Ertak bilan xayrlashuv (qissalar va hikoyalar)
Таниқли ёзувчи Эркин Аъзамни 72 ёшга тўлгани билан саҳифамиз номидан чин дилдан қутлаймиз!
…Умримнинг салкам 40 йили давомида Эркин Аъзамдек меҳрли инсон ва қувватли қалам соҳиби бўлган ёзувчига ука, жўра, фикрдош ва замондош бўлганимдан қувониб юраман. Ўша олис 80-йиллар: янгамиз Юлдуз опа ҳовлисидаги шинам болохонада ўтириб суҳбат қурганларимиз, Эркин аканинг янги квартира олганидан қувониб, дунёга сиғмасдан квартира полини лаклаганимиз, лакнинг кучли ҳидидан бўғилиб, югуриб бориб, очиқ турган деразадан бош чиқариб тўйиб нафас олганларимиз, вақт ўтиб, ўша янги уйда биринчи китобимнинг корректурасини таҳрир қилганмиз, ҳар варақда аканинг «Қачон нуқта, вергульни тўғри қўйишни ўрганасиз?» деган дашномларни эшитганларим, Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларига бирга боришларимиз, Туркманистону Юнонистонга қилган сафарларимизни эсимдан чиқаргим келмайди. Davomini o'qish
Yuriy Kazakov. Yozuvchining matonati haqida & Teddi
8 август — Атоқли адиб Юрий Казаков таваллудининг 95 йиллиги
Ажойиб рус ёзувчиси Юрий Казаков ҳикояларини жуда яхши кўраман. Уларни ўқиганимда,юрагим юмшагандай,тиниқлашгандай бўлади. Айниқса, «Тушларингда маҳзун йиғладинг», «Ана, кучук югуриб ўтди», «Мовий ва яшил», «Йиғлайман ва бўзлайман», «Икковлон декабрда» ҳикояларини соғиниб қайта- қайта ўқийман. Бу ҳикояларда инсон дарди, ёлғизлиги шундай самимий ифодасини топганки, ҳар гал юрак танҳоликдан азоб чекканда бу ҳикоялар мутолааси бамисоли малҳамдай ёрдамга келади. Davomini o'qish
Gi de Mopassan. Alivido
5 август — Машҳур француз адиби Ги де Мопассан таваллуд топган кун
Уни нақадар севар эдим! У шунчалар гўзал, латофатли ва навқирон эди-ки! У ёшлик, нафислик ва софликнинг тимсоли эди. Авваллари аёл зотининг бу қадар зебо, нозик, мафтункор, жозибали ва ҳурмат-эъзозга сазоворлигини ҳис этмаган эканман. Ёноқлардаги бурумлар, лаблар ҳаракати, қулоқдаги қизғишликлар, аҳмоқона шаклдаги тана аъзоси бўлмиш бурундаги ажиб гўзаллик олдинлари мени ҳеч қачон ўзига жалб этмаганди. Davomini o'qish
Knut Hamsun. Qazo
4 август — Таниқли норвеж адиби Кнут Ҳамсун таваллуд топган кун
Гланлар оиласи бедарак кетган лейтенант Томас Глан хусусида рўзномаларда кўп эълон бериб, сўраб-суриштиришларига қарамай, ундан бирон-бир хабар бўлмади; у қазо қилгани, ҳатто қандай аҳволда ўлганидан ҳам мен яхшигина воқиф эдим… Davomini o'qish
Matsuo Basyo. Xokkular. Rauf Parfi tarjimasi
Басё (аслида Башо десак тўғрироқ бўлади) Эдо шаҳри атрофидаги Фурукаве деган жойда шогирди туҳфа қилган кулбада яшаган. Кулба ёнида банан дарахти ( япон тилида бананни “басё” дейишади ) ўсгани сабаб дастлаб ана шу кулба, кейинчалик эса шоир тахаллуси ҳам Басё деб атала бошланади… Davomini o'qish
Betakror shoira Farog’at Kamol vafot etdi
Бугун ўзбекнинг чинакам бетакрор Шоираси, мен мансуб авлоднинг кенжа вакиласи, синглимдай азиз Инсон, акажўрам Аҳмад Аъзамнинг Умр йўлдоши Фароғат Камол дунёдан кўз юмди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи роъжиун. Биз Аллоҳникимиз ва Унга қайтгувчимиз! Аллоҳи Карим синглимни раҳматига олсин! Унинг фарзанду набираларига сабр берсин.
Марҳума эртага бомдод намозидан кейин Камолон мозорига қўйилади. Davomini o'qish
Attila Ilxan. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

Нозим Ҳикмат бир нутқида: «Бизнинг адабиётимиз ҳеч қачон бу қадар гўзал, бу қадар чуқур, бу қадар ватанпарвар, бу қадар халқчил ва юксак даражага кўтарилган эмас. Бизда жаҳон миқёсида ўз ўрнига эга бўладиган шоирлар,ёзувчилар бор деб ўйлайман», деган эди. Нозим Ҳикмат бу фикрини ХХ аср турк адабиётининг ёрқин вакиллари бўлмиш Ўрхон Вали, Мелих Жавдат Ондай, Ўқтой Рифат, Фозил Ҳусни Доғларжа, Рифат Илгаз, Невзат Устюн каби шоирлар ва Камол Тоҳир, Саид Фоиқ, Сабоҳиддин Али, Яшар Камол, Ўрхон Камол, Азиз Несин, Ўқтой Оқбол, Фақир Бойқурт сингари носирлар ижодини кўзда тутган ҳолда айтган эди. Бу сафда Нозим Ҳикматнинг ғоявий издоши бўлган Аттила Илханнинг ҳам ўзига хос ўрни бор. Davomini o'qish
Mudzu. «101 Dzen hikmati» kitobidan rivoyatlar
«101 дзен ҳикмати» менинг энг севимли китобларимдан бири. Қарайиб 30 йилдан буён ҳаётдаги йўлдошларимдан бирига айланган бу тўплам буддавийликнинг асосларидан бўлмиш Дзен таълимоти мутафаккири Мудзу (Мудзю) Итиэннинг «Тош ва қум тўплами» асари асосида тартиб берилган. Davomini o'qish
