Ustoz Umarali Normatov vafot etdi

08   Атоқли олим, қанчадан-қанча шогирдларга устоз, олижаноб инсон Умарали Норматовни Аллоҳ раҳматига олсин. Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз. Домланинг оиласига, фарзандларига ва яқинларига сабр берсин. «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти муштарийлари номидан ҳамдардлигимизнибилдирамиз. Davomini o'qish

Sharof Boshbekov. Falakning gardishi & Sharof Boshbekov «Hayot davom etadi» teleloyihasida

Ashampoo_Snap_2016.11.03_01h11m12s_003_.png     «Ҳар бир ёзувчининг қандайдир ўзигагина хос жиҳати бўлади. Кимдир сюжет топишга уста, кимдир ноёб характерлар яратишга моҳир, бошқалари асар воқеаларини заргарона теришда тенги йўқ. Менинг энг яхши кўрган қуролим — юмор» (Шароф Бошбеков билан суҳбатдан.1991 й). Davomini o'qish

Sharof Boshbekov. Umurtqasiz odam

032 26 январь куни ўзбек адабиёт оғир жудоликка учради: таниқли адиб, забардаст драматург Шароф Бошбеков 71 ёшида вафот этди. Яратган Эгам бетакрор истеъдод ила сийлаган ёзувчимиздан ичакузар комедиялар, жиддий пьесалар, унутилмас ҳикояю киноқиссалар мерос бўлиб қолди.

Шароф Бошбеков виждони уйғоқ зиёли сифатида миллатимизнинг оғриқли муаммолари хусусида теран публицистик мақолалар ҳам ёзган эди. Эндиликда боқий дунё фуқаросига айланган ёзувчининг «Тафаккур» журналида «Умуртқасиз одам» деган ном билан чоп этилган эссесини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Бу – муаллифнинг вақтли матбуотда эълон қилинган сўнгги мақолаларидан бири бўлса ажаб эмас. Davomini o'qish

Taniqli dramaturg Sharof Boshbekov 71 yoshida vafot etdi

0332 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Меҳнат шуҳрати»ордени соҳиби, таниқли драматург, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шароф Бошбеков 2022 йилнинг 26 январь куни оламдан ўтди. Албатта биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз. Яратган эгам марҳум ижодкор дўстимизни раҳматига олган бўлсин. Davomini o'qish

Otayor. She’rlar & Shoir haqida ikki esse

Ashampoo_Snap_2017.12.10_22h22m30s_001_.png19 январ — Шоир Отаёр таваллуд топган куннинг 75 йиллиги

   Илк танишиб, учрашганимизда: “Мен — шоирман, Сиз-чи?”, деди у… Бу шоир дўстимиз Оқтошдан, Нарпайдан, Ислом шоир Назар ўғлининг ҳамюрти. Жанубида Қоратоғ, шимолида Оқтоғ қўр тўкиб турган Оқтош элимизга қанча-қанча достончилар, шоирлар, олимларни берган… Davomini o'qish

Mishel Monten. Hikmatlar

28

Отаси Бордо шаҳрининг мэри (ҳокими) бўлган Мишель Монтеннинг ўзи ҳам кейинчалик икки марта Бордо шаҳрининг раҳбарлигига сайланган. Латин тилини аъло даражада билган. «Тажрибалар» китоби билан жаҳоншумул обрў топган. «Китобимнинг мазмуни менинг ўзимдан иборат» деган эди файласуф. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shayx Kubro tushlari & Samarqand xayoli & Naim Norqulov. «Shayx Kubro tushlari» haqida & Shayx Najmiddin Kubro. Videofilm

Ashampoo_Snap_2016.12.22_22h42m48s_007_.png    Ёшларимиз Хуршид Давроннинг “Самарқанд хаёли”, “Соҳибқирон набираси” номли тарихий бадиаларини севиб ўқишади. 1991 йилда унинг “Самарқанд хаёли” номли тарихий бадиалар тўплами нашр этилди. Ундан тарих шайдоси бўлган шоирнинг “Аждодлар ёди”, “Ватан чегараси”, “Тарих – боболар боғи”, “Муқаддас китобни варақла”, “Мустақиллик нима”, “Маърифат шижоатдир”, “Ҳақиқат чироғини ёқайлик” каби бадиалари, “Массагетлар маликаси ва форслар подшоҳи”, “Бибихоним қиссаси ёки тугамаган достон”, “Самарқанд хаёли” каби тарихий қиссалари ўрин олган эди. Davomini o'qish

Ibodat Rajabova. Dunyoning to’rt tomoni ham Buxoro & Guljamol Asqarova. Uyg’otuvchi alla

045 Яқинда бир гўзал шеър топдим. Кўнглим шеърдан гулоб ичди. Биз Бухороликлар ўзимизга раво кўрган хилқатни бошқаларга ҳам илинамиз. Келинг, шеърий топилмани бирга-бирга ўқиймиз… Davomini o'qish

Jek London. Ikki esse-maqola & Oqsoqollar ittifoqi & Oq so’yloq. Qissa

<Ashampoo_Snap_2017.01.07_01h13m17s_001_.png12 январь — Машҳур адиб Жек Лондон таваллуд топган кун

     Машҳур адиб Жек Лондон (12. 01. 1876 — 22. 11. 1916) қаламига мансуб «Мартин Иден», «Ёввойилар чақириғи», «Денгиз бўриси», «Темир товон», «Оқ сўйлоқ»  сингари роман ва қиссалар, юзлаб ҳикоялар жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб жой эгаллаган. Бу асарларга турлича баҳо беришган: мунаққид Максвелл Гейсмар «Ёввойилар чақириғи» романини «гўзал насрий шеър» деб атаган бўлса, Davomini o'qish

Baxtiniso Mahmudova. Agarda qaytmasam…& Eshqobil Shukur. Baxtiniso bilan xayrlashuv

09   Бундан уч йил аввал Туркияга даволаниш учун кетган, ўз оёқлари билан юриб келади деб кутган шоира қизим Бахтинисо Маҳмудова вафот этган эди. Бокира қизимни раҳматингга ол, Аллоҳим! Инна лиллаҳи ва инна илайҳи ражиъун! Davomini o'qish

Ofoq Mas’ud. Muvakkil Vaysman

001     Ғулом Ҳусайнли Фанлар академияси ҳовлисига қадам қўйди-ю, кутилмаган манзарадан саросимада қолди. Чамаси, шаҳарни мўр-малаҳдай босиб кетган, дуч келган муассасаю дўкон ва емакхоналар пештоқига ҳар турли лавҳаларни осиб, кўча-кўйда беғамгина кавшаниб юрадиган, юзлари қип-қизил ажнабийлар, ниҳоят, бу даргоҳга ҳам бошини тиққан кўринади. Davomini o'qish

Zarifa Saidnosirova. Gul bargi & Iqbol Qo’shshayeva. Tuyg’ulardan hofizga aylangan ko’ngil & Zarifa Saidnosirova. Oybegim mening

003

    ..Қўлингиздаги бу тўпламда олима қўл билан ушлаб бўлмайдиган, тутқич бермас оний лаҳзалар орқали ўзининг ички оламини мангуга муҳрлаган. Бугун сиз ўқиётган бу шеърлар ҳақида бировга айтишга, ҳатто болаларини-да хабардор қилишга ҳам унинг томирида оқаётган “оқсуяк” қони йўл қўймагандир, балки. Бироқ… У умрининг нақ шомида турли йилларда, ҳар хил вазиятларда араб имлосида ёзилган юздан зиёд шеърларини – яшаб ўтган лаҳзаларини совурмасдан, битта дафтарга кирил ёзувида жамлайди. Шу тариқа оқиб кетган умрига – Қисматига сўнгги бора ўз ҳурматини бажо келтиради. Davomini o'qish