Baxtiyor Abdug’afur. Qonli gullar vodiysi: Madaminbek. Romandan boblar

067 Кечаги қор буркаган қабристон аллақандай сирли ва ҳазин сукутга толган. Хонлар ва мўътабар зотлар хилхонаси — Даҳмаи Шоҳон устида ғужғон ўйнаётган қарғаларнинг гoҳ-гoҳида хунук «қағ-қағ»лари баланд эшитилиб, бир зумга сукунатни бузади. Икки ҳафтадирки Қўқонда қуёшнинг юзи кўринмайди. Бот-бот туриб, забтига оладиган изғирин юз-кўзларни ачиштириб, узади. Davomini o'qish

Yangi kitob: Orziqul Ergash. Qalb gavhari & Dala o’rtasidagi daraxt. Orziqul Ergash qissasi asosida vedeofilm

021Куни-кеча таниқли ёзувчи Орзиқул Эргашнинг «Қалб гавҳари» номли нашрдан чиқди. Китобга муаллифнинг Ўзбекистон халқ шоири Миртемир, атоқли олимлар Ғайбулла ас-Салом, Жўра Мусаев, Убайдулла Уватов, Комилхон Каттаев, Ўзбекистон Қаҳрамони, машҳур кўз шифокори Холидбек Комилов, Ўзбекистон халқ артистлари Қодир Махсумов, Таваккал Қодиров, театр ва телевидение режиссёрлари Маҳкам Маҳамедов, Тожибой Исроилов, машҳур шоир, олим, таржимон Садриддин Салим Бухорий, таниқли шоирлар Жамол Сирожиддин, Абдусалом Иброҳимов, Чоршамъ Рўзиев, чустлик машҳур боғбон Дагарбой Соатовларга бағишланган бадиалари киритилган. Davomini o'qish

Erkin Musurmonov. Rahimbobo Mashrab faoliyati va ruhiyati talqini. Monografiya

01Эркин Раббимович Мусурманов. Раҳимбобо Машраб фаолияти ва руҳияти талқини. Монография. – Самарқанд: СамДУ, 2015. –160 б.

Эл ардоқлаган шоир Раҳимбобо Машраб Хитой, шунингдек, Озарбайжон, Афғонистон, Ҳиндистон, Рум ва араб ўлкаларида ҳам фаолият олиб бориб, Осиё халқлари адабий алоқалари ривожига муносиб ҳисса қўшган. Шоирнинг афсонага айланган, саргузаштларга бой ҳаёти ва серқирра ижоди хорижда ҳам диққат билан ўрганилмоқда. Davomini o'qish

Kaykovus. Qobusnoma & Qobusnoma. Audiokitob

Ashampoo_Snap_2017.03.26_17h00m38s_001_.png   Унсуру-л-Маолий  Кайковуснинг «Қобуснома» асари асосини Қуръони карим суралари, Муҳаммад (сав)нинг фаолияти ва кўрсатмаларини ифодаловчи ҳадислар, ҳикматли ҳикоятлар ташкил этади. Асар 44 бобдан иборат. Дастлабки 4 боби Ҳақни танимоқ, Пайғамбарларнинг хилқати (яратилиши), Аллоҳ неъматига шукур қилмоқ ҳақида бўлиб, қолган 40 боби ота-онани ҳурматлаш, илмий билимларни, санъатни эгаллаш, ҳарб, савдо, деҳқончилик ишлари ва ҳунарни ўрганиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, фарзанд тарбияси, саховат ва жувонмардлик каби кўплаб масалаларни ўз ичига олади. Davomini o'qish

Erkin A’zam. Navoiyni o’qigan bolalar & Ishq xazinasi. Hikoy asosida radiospektakl

navoiyБиз бугун йигирма биринчи аср бўсағасида турибмиз. Ўтган асрлар адабиётию уларнинг намояндалари олисда қолиб кетган. Биз энди Лорка, Хименес, Уитмен, Неруда руҳида яшамоққа ошиқамиз. «Навоий замонида қолиб кетган» ёлғиз одам курсимизда мана шу — Жаноб, Жанобиддин Сайфиддинов; лақаби — Жанобиддин Савдойи ёки жаноб Жаноб. У ҳамон Навоий замонида яшайди, ўша қадим Ҳирот муҳитидан нафас олади. Шундан, гап-сўзлари одамга эришроқ, ўзи ҳам пича савдойироқ туюлади. (Қайдам, ўз навбатида биз унинг назарида ҳавойиларга ўхшаб кўринсак керак.) Қизларимиз уни очиқдан-очиқ «ненормалний» деб атайди, биз эса масхара аралаш — «навоийшунос». Davomini o'qish

Tilak Jo’rani eslab…

Ashampoo_Snap_2017.04.17_00h34m34s_002_.png     26 май — Тилак Жўра таваллуд топган кун

Тилак Жўра — вафоли, меҳрибон дўст, содиқ инсон эди. Дўст учун жонини беришга тайёр бу одамнинг қалби ниҳоят нозик, меҳрга чанқоқ эканини ҳамма ҳам ҳис эта олмасди. Тилакнинг борлиғи, хислатлари, руҳи шеърларида ифодаланган. Тилак — Ватан туйғусини юрагида олиб юрган, ўзбеклигидан фахр этган ва буни шўролар ҳукмронлиги даврида ҳам баралла куйлаган инсондир. Davomini o'qish

Abdunabi Boyqo’ziyev. So’zim mening, O’zim mening & Qamchibek Kenja. Unutilgan so’z qadri & Mamatqul Jo’rayev. So’z sog’inchi

021Жонкуяр ижодкор Абдунаби Бойқўзиевнинг унутилаётган сўзларимиз ва адабий тилимизни бойитишга бағишланган мақолалари билан таништирган эдик. Бугун шу мавзудаги мақолалардан иборат китобни ва китоб ҳақидаги ёзувчи Қамчибек Кенжа билан адабиётшунос олим Маматқул Жўраев мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этмоқни лозим кўрдик. Davomini o'qish

Mahatxir Muhammad. Bu ish qo’limizdan keladi

Ashampoo_Snap_2018.01.31_23h00m09s_004_.png   Ислом иқлимидаги энг машҳур нутқлардан бўлмиш ( 1981—2003 йилларда Малайзия Бош вазири)  Махатхир Муҳаммаднинг Ислом конференцияси ташкилотининг олий даражадаги 10-сессияси очилиш маросимидаги нутқи (2003 йил 16 октябр)   «Маънавий ҳаёт» журналида эълон қилинган қисқартирилган нусхасидан фарқли равишда илк марта тўлиқ эълон қилинмоқда. Davomini o'qish

Imomi A’zam nasihatlari va o’gitlari & Shayx Alouddin Mansur. Imomi A’zam — buyuk imomimiz

044     Ҳар бир ҳукмдорнинг чегараси бўлганидек, Аллоҳнинг ҳам чегараси бор. У Аллоҳнинг ҳаром қилган нарсаларидир. Ҳар бир вужудда бир парча гўшт борки, у соғлом бўлса, бадан ҳам соғлом бўлади ва агар у касал бўлса, бадан ҳам бемор бўлади. У қалбдир. Davomini o'qish

Emin Usmon. Mahmud Qoshg’ariyning onasi Robia begoyim nolasi & Emin Usmon.Tomir & Emin Usmon. Buvi. Radiospektakl

011    Қорахонийлар салтанатининг ҳукмдори Муҳаммад Буғрохон тож-тахтни ўғли Ҳусайинга топширмоқчилигидан хабар топган кичик хотини хоннинг ўзини ҳам, Ҳусайинни ҳам заҳарлаб ўлдиради. Тахтга унинг ўғли чиқади. Мамлакатда қирғин-барот бошланади. Маҳмуд Қошғарий жонини сақлаб қолиш учун юртдан бош олиб кетади. Davomini o'qish