Kunchiqar yurt hikmatlari

05    Ўқилиши содда, маъноси улкан халқона мақол ва маталлар – шу халқ ҳаётининг кўзгуси. Уларда халқнинг яшаш фалсафаси, маънавий тамойил ва қоидалари, қолаверса, катта ҳаётий тажриба ўз аксини топади. Япон халқ оғзаки ижодининг нодир намунаси бўлган мақоллар ҳам шундай хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туради. Davomini o'qish

Muhammad Ali. To’qqiz o’git

07    Қаерга бормай мени ҳамма танийди ва исмимни билади. Одамлар мени яхши кўришади ва менга ҳайрат билан қарашади. Бу – бир банда учун бериладиган улкан обрў ва эътибор. Демак, менинг зиммамга ўз обрўйимдан тўғри фойдаланиш масъулияти юкланган. Шунинг учун, ирқи, дини ва мақомидан қатъиназар, ҳар бир одамга яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан. Ҳарчанд баъзи инсонлар бошқалардан ўзларини устунроқ ва муҳимрок санасалар-да, Аллоҳнинг наздида барча баробар. Ул Зот учун муҳими қалбимиздан нималар кечаётгани ва амалларимиздир (Муҳаммад Алининг «Капалак руҳи» китобидан). Davomini o'qish

F.M.Dostoevskiy: Hammasi odamning o’z qo’lida («Jinoyat va jazo» asaridan ostiga chizilgan parchalar).

01111 ноябрь — Фёдор Достоевский таваллуд топган куннинг 195 йиллиги

     Кўп китобхонлар, одатда, асардаги эсда қоларли жойларнинг, мўлжалга урилган ибора-ю кутилмаган ташбеҳларнинг остига чизиб ўқийди. Ҳатто айрим «китобхўр»ларнинг китоб ҳошиясига ўзининг фикрларини ҳам ёзиб қўйишганини кўрганман. Баъзи китоблардан кўра, уларнинг ҳошиясига битилган «изоҳ»лар, ўқиш асносида келиб чиққан фикрлар, ғоялар қизиқроқ, ҳатто аҳамиятлироқ… Davomini o'qish

Shayx Adabali. Usmon G’oziyga nasihatlar.

Ashampoo_Snap_2017.02.26_08h40m14s_003_.png    Мамлакат ҳукмдорнинг ўз ўғиллари ва ака-укалари билан бўлиб оладиган умумий моли эмасдир. Мамлакат фақат ҳукмдорга тегишли. Ҳукмдор ўлгандан кейин ким унинг ўрнига ўтирса, мамлакат идора қилиш ҳам унинг қўлига ўтади. Бир пайтлар хато йўлга кирган аждодларимиз ҳукмдор бўлиб турган пайтларида мамлакатни ота-ўғиллар ва ака-укалар орасида бўлдилар. Шунинг учун ҳам узоқ ҳукмдорлик қила олмадилар Davomini o'qish

Alber Kamyu: Hamisha haq bo’lishga intilish — odobsiz aql belgisi

021      Европанинг виждони сифатида эътироф этилган Альбер Камю ҳаётидаги ҳар бир унутилмас кунни ён дафтарчасига қоралаб борди. Нимадан кўнгли тўлмади, қачон ўзини бахтли деб айта олди, унинг қадрлайдиган туйғулари ва ҳаёт ҳақидаги ҳар ким ўзича кашф этадиган тасаввурлари ва таассуротлари жой олган битиклар йиллар оша шакллана борди… Davomini o'qish

Imom G’azzoliy. Nasihatlar & Ey, farzand & Til ofatlari

Ashampoo_Snap_2017.02.04_00h25m59s_002_.pngИслом оламининг буюк мутафаккирларидан бири, Шарқда Ҳужжат ул-Ислом ва Ҳужжат ул-Ҳақ рутбаси билан машҳур бўлган Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ғаззолий ўзининг илмий мероси билан юқорида номлари зикр этилган донишманд алломалар орасида ўзига муносиб жой эгаллаган бетакрор шахсиятдир. Унинг илм-фан, бой маънавиятимиз сарчашмасига қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Davomini o'qish

Ahmad Donish. Hikmatlar & Аҳмад Махдуми Дониш. Рисола ё мухтасаре аз таърихи салтанати хонадони мангития & Jamshid Niyozov. Ahmad Donish saboqlari

Ashampoo_Snap_2016.11.10_17h32m51s_010_a.pngМутафаккир таълимотида умр мазмуни алоҳида ўрин тутади. Унинг таъкидлашича, ҳар бир инсон ҳаёти давомида эзгу ишлар қилмоғи, илми ва ҳунарини эл-юртига бахшида этмоғи лозим. У ҳар бир инсон “каттадан ҳам, кичикдан ҳам сабоқ олишга интилсин” дейди ва Афлотун, Арасту, Суқрот каби буюк устозларнинг баъзан дарс жараёнида айрим нарсаларни ўз шогирдларидан ўрганганини бунга мисол қилиб келтиради. Davomini o'qish

Lev Tolstoy. “Iqrornoma”dan

09     Буюк рус адиби Лев Толстой мазкур асарини 51 ёшида ёза бошлаган, аммо ундаги фикрлар 20 ёшиданоқ миясида ғужғон ўйнаган. Бу инсон қисмати, унинг ҳаёт фалсафаси ҳақидаги теран фикрларнинг узоқ йиллик мазмуни… Davomini o'qish

Budda hikmatlari

Ashampoo_Snap_2017.02.27_22h57m15s_009_.png    Шогирдларим! Айтинг-чи, сиз атрофдагиларга қандай наф келтирдингиз. Зеро, кавакдаги бойқуш ҳам вақтини сиздан кўра фойдалироқ нарсаларга сарфлайди! Сиз ё тер тўкиб, ерда меҳнат қилмоғингиз ёхуд ёлғизликда ердан юксакликка кўтарилишга ўзингизда руҳий қувват топмоғингиз даркор... Davomini o'qish

Jo’ra Fozil. Kitob sotmoqchi bo’lgan odam. Rivoyat.

022
Қария ҳар қанча кўзёш тўкмасин, ҳаёт ўз измида давом этар ва унинг шафқатсиз қонуниятларида ҳеч қандай ўзгариш содир бўлмасди. Сирасини айт ганда, кимдир кимгадир садақа берса ва қандайдир чол қандайдир китоб узра кўзёш тўкса, нима бўпти? Ахир, дунёда кўзёш тўкаётганлар камми?! Davomini o'qish

Abu Ali ibn Sino. Hikmatlar & Abu Ali ibn Sino. Tibbiy o’gitlar & Ibn Sino. Ma’rifiy videofilm

083     Гениал инсонларнинг қолдирган изларини асрлар оша ўзида сақлаб келаётган фан, адабиёт ва санъатнинг буюк дурдоналари бор-ки, улар барча халқлар учун ҳам умумбашарий хазинадир. Davomini o'qish