Frants Kafka. Hikmatli so’zlar.

09   Бошқа барча хато ва гуноҳларни келтириб чиқарувчи иккита энг катта инсон гуноҳлари бор : сабрсизлик ва бепарволик. Сабрсизлик туфайли инсон жаннатдан қувилди, бепарволик туфайли энди у ерга қайта олмайди. Балки инсоннинг фақат битта катта гуноҳи бордир : сабрсизлик. Сабрсизлиги сабаб қувилди, сабрсизлиги сабаб қайта олмайди ҳам. Davomini o'qish

Qadam Sayid Murod. Nasiba

Ashampoo_Snap_2017.12.09_17h17m07s_002_.png  Қадим замонларда бир одил шоҳ ва унинг доно вазири ўтган экан. Улар кечалари эски-тус­ки кийимда, яширинча саройдан чиқишар, маҳалла-кўйларни кузатиб юриша­ркан. Тунда темирчилар маҳалласини айланиб юри­шса, бир уйнинг дераза­сидан милтираган нурни кўриб қолишибди. Яқинроқ боришса, ичкаридан кичкина болғачанинг “тиқ-тиқ” товуши эшитилармиш. Davomini o'qish

Farzand tarbiyasi haqida o’gitlar

Ashampoo_Snap_2017.01.28_16h41m01s_001_.png   Руҳий тадқиқот натижаларига кўра, инсон феъл-атворининг 80 фоизи у 5 ёшгача бўлган даврда шаклланиб улгурар экан. Айни шу даврда ота-онанинг тарбиядаги эътибори, оилавий муҳитнинг соғломлиги фарзанд камолида катта аҳамият касб этади. Қуйида эътиборингизга тарбияга оид қимматбаҳо фикр-мулоҳазаларни ҳавола қиламиз. Davomini o'qish

Abu Ali Ibn Sino adabiy merosidan: g’azallar, ruboiylar, qit’alar, baytlar, «Urjuza» dostonidan parchalar

75922 август — Абу Али ибн Сино таваллуд топган кун

Ибн Сино табибгина бўлиб қолмаган эди, у ўз даврининг буюк мутафаккири, кейинги асрлар фани, адабиётига салмоқли таъсир кўрсата олган буюк сиймо эди. Унинг аниқ фан соҳаларндаги асарлари ҳамда фалсафа ва адабиёт бобидаги катта хизматлари ҳақли равишда уни жаҳон фани ва маданиятннинг ажойиб бир намояндаси дейишга ҳуқуқ беради. Унинг фалсафий-эстетик ғоя ва қарашлари жаҳон маданияти эришган ютуқлар қаторига кирди. Davomini o'qish

Artur Shopengauer. Uyqudagi uyg’oqlik

06    Шопенгауер 30 ёшида «Олам ирода ва тасаввур сифатида» деб номланган энг машҳур асарини ёзган.У биринчи бўлиб «руҳий ҳаловат» атамасини қўллаган. «Энг олий даражадаги турфа ва давомий ҳузур-ҳаловат руҳий ҳаловатдир…» деб ёзганди файласуф. Davomini o'qish

Antuan de Sent–Ekzyuperi. Kichkina shahzoda & Qissa asosida multfilm & Nuriddin Egamov. «Iltimos, menga qo’zichoq chizib ber…»

Ashampoo_Snap_2017.03.27_17h41m32s_002_.png      31 июль — Антуан де Сент-Экзюпери хотираси куни

     Бизда шундай бир қоида бор. Эрталаб уйқудан туриб, юз-қўлингни ювгач, у ёқ-бу ёқни йиғиштиргандан сўнг дарҳол сайёрангни тозалашга киришмоғинг лозим… мен ўз сайёрам, феруза гулим учун жавобгарман! Davomini o'qish

Lao Zi. Hikmatlar & Haqiqat manzaralari. 99 mumtoz faylasuf

Ashampoo_Snap_2017.03.24_19h11m48s_004_.png   Лао Зи подшоҳ саройида архив ходими бўлиб хизмат қилган. Кун Фу Зи (Конфутсий) билан учрашган. Лао Зи Чжоу (Сhōu Jáo) салтанатининг инқирозга юз тутганини кўриб, «истеъфога» чиқади ва тарки дунё қилиб, ғарбга қараб йўл олади. Чегарага етиб келганда чегара бошлиғи ундан ўз ватанига нимадир қолдириб кетишни сўрайди. Ли Эр чегара бошлиғига 5000 белги (иероглиф) дан иборат қўлёзмани топширади. Бу қандай китоб эди? Davomini o'qish

Mavlono deydiki…

0902 Эй, дил! На битмас хазинасан, на давосиз дард. 02 Дедиларки, кўздан йироқ кўнгилдан йироқ. Дедимки, кўнгилдаги кўздан йироқ бўлса не наф? 02 Дўст деб аччиқ гапирганга эмас, аччиқни ширин гапирганга айтилади… Davomini o'qish

Fyodor Dostoevskiy. Jinoyat va jazo & Hammasi odamning o’z qo’lida…(Romandan tagiga chizilgan parchalar)

022  Кўп китобхонлар, одатда, асардаги эсда қоларли жойларнинг, мўлжалга урилган ибора-ю кутилмаган ташбеҳларнинг остига чизиб ўқийди. Ҳатто айрим «китобхўр»ларнинг китоб ҳошиясига ўзининг фикрларини ҳам ёзиб қўйишганини кўрганман. Баъзи китоблардан кўра, уларнинг ҳошиясига битилган «изоҳ»лар, ўқиш асносида келиб чиққан фикрлар, ғоялар қизиқроқ, ҳатто аҳамиятлироқ… Davomini o'qish

Fridrix Nitshe. Zardo’shd tavallosi & Hikmatlar & Zardo’shd. 2-qismli multfilm

11    Ҳар қандай жиддий меҳнат ахлоқимизга таъсир ўтказади. Диққатимизни топширилган ишни бажариш учун жамлашга бўлган уринишимизни руҳий оламимизга ташланган тошга ўхшатиш мумкин. Тош келиб тушгач, биринчи доира кичик бўлади, кейингилари эса ўз-ўзидан катталашиб боради. Davomini o'qish