Abdulla Avloniy. Turkiy Guliston yoxud axloq

0aa

   «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» буюк маърифатпарвар, жадидчилик ҳаракати сардафтарларидан бири Абдулла Авлонийнинг энг машҳур ааридир. Асар ҳақида муаллиф шундай ёзади: «Мен бу асари ночизонимни биринчи мактабларимизнинг юқори синфларида таълим бермак ила баробар улуғ адабиёт муҳиблари, ахлоқ ҳаваскорларининг анзори олийларина тақдим қилдим…» Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov. Oq kema (Kiril va lotinda) & Shoxdor ona bug’u rivoyati & Rivoyat asosida ikki multfilm

056     10 июнь — Чингиз Айтматов вафот этганига 10 йил тўлди

  Ҳозир эса сенга Шохдор она буғу ҳақидаги эртакни худди бобомдан эшитганимдек сўзма-сўз ўзим айтиб бераман. Шундай секин сўзлайман- ки, бошқа ҳеч ким эшитмайди, сен эса эшитгин. Мен ҳамма нарсани кинодагидай сўзлашни ва кўришни севаман. Мана шундай. Бобом бунинг ҳаммаси бўлган воқеа, дейди. Шундай бўлган экан…» («Оқ кема» қиссасидан) Davomini o'qish

Qudrat Do’stmuhammad. Vafo va… oliy topshiriq (Bir she’r ta’sirida)

06    Аллоҳ бандасининг ибодатларига муҳтож эмас! Ибодат банданинг ўзи учун, берилган ҳаёти давомида қусурларини аста-секин йўқотиб покланиши ва покланган ҳолда Ўзига қайтиши учун керак. Аллоҳ инсонга берган топшириқ шундан иборат, назаримда, ва инсоннинг яшашдан мақсади, асосан, шунга қаратилиши лозим. Davomini o'qish

Konfutsiy. Hikmatlar.

Ashampoo_Snap_2017.02.27_18h24m26s_005_.png  Ота-онангизнинг хизматини адо этаётганда, уларга оҳиста сўйланг. Агар улар сизнинг айтганларингизни қилишни истамаётганликларини кўрсангиз, бари бир тавозеда тураверинг ва одоб қоидаларини бузманг. Ҳатто қон ютиб турган бўлсангиз ҳам, койинганингизни билдирманг. Davomini o'qish

So’fi Ollohyor. O’gitlar

033       Машҳур ўзбек шоири, тасаввуф адабиётининг йирик намояндаси Сўфи Оллоҳёр адабий мероси ўзбек мумтоз адабиёти, тасаввуф ва ўзбек маърифатчилиги тарихида алоҳида аҳамиятга эга.  У ўз ижодида комил инсонни тарбиялашни бош мақсад деб билади. Davomini o'qish

Bill Nyumen. “Muvaffaqiyatga erishishning mo’jizaviy 10 yo’li” kitobidan

001    Инсон қачон ютуқлардан узоқлашмайди? Омадни ушлаб туришнинг калити борми? Инсон ҳаётини издан чиқарувчи омиллар қайси? Назаримда ушбу саволларнинг жавоби барча учун бирдек қизиқ. Австралиялик таниқли мутахассис Билл Ньюменнинг “Муваффақиятга эришишнинг мўъжизавий 10 йўли” китобидан айни шу саволларнинг жавобини топиш мумкин. Қуйида инсонларнинг ҳаёт ҳақидаги тажрибалари умумлашмаси бўлган китобдан саралаганларимизни сизга ҳам илиндик. Davomini o'qish

Muhammad Iqbol. Hikmatlar

09    Буюк шоир ва аллома Муҳаммад Иқболни нафақат Покистон давлати миллатнинг маънавий устози деб тан олган, уни Шарқ ва Ислом оламидаги маърифат аҳли  ҳам ўзларининг муаллимлари деб билади. Шоир илк шеърларидаёқ инсонни, табиатни, халқ дарди ва кайфиятини куйлади. Шеърий асарларида Шарқ адабиётининг анъаналарини янгилашга интилди ва инсоний комиллик ғояларини тарғиб этди. Сизга тақдим этилаётган ҳикматлар Муҳаммад Иқболнинг ана шу эзгу ғоялар сингдирилган шеърларидан териб олинди. Davomini o'qish

Omon Matjon. Alla haqida rivoyat & Haqqush qichqirig’i. Qirq afsona

alla

     Қиз кетди. Кичикроқ тўй ҳам қилиб беришди шўрлик ота-она. Кетиши олдидан она Розияни бағрига босиб қизиқ бир илтимос қилди. “Жон болам, соғ бўл, саломат бўл. бахтли бўл. Битта ўтинчим: Бола кўрсанг уларнинг ҳеч бирига алла айтма! Айтсанг, бутун умр норози кетаман…”  Розия хўп деб ойисини ишонтирди ва йўлга равона бўлди. Нима бўпти алла айтмаса?!  Ҳеч нима! Davomini o'qish

Islomga baxshida umr: Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf & Kitob o’qish haqida

0_166c44_5e8a74f0_orig.pngУч йил аввал атоқли аллома Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафот қилганларини эшитиб, бу нурли инсон ҳақига Қуръони Карим бағишлаб, Аллоҳдан содиқ бандасини ўз раҳматига олишини сўраган эдим. Шайх ҳазратлари билан учрашуву суҳбатларимни, менинг таклифим билан истиқлол арафасида «Камалак» нашриётида «Имон» номли китобларини нашр этган пайтларни эсладим. Кутубхонам тўрида сақланаётган аллома совға қилган китобларни олиб, варақладим. Шайхдан улкан мерос қолди, бу мерос асрларча Ислом оламининг энг нодир хазинаси сифатида эъзозланишига шубҳам йўқ. Davomini o'qish