Qordagi atirgullar yoxud qish bilan xayrlashuv hikmati

Ashampoo_Snap_2018.03.04_23h03m15s_001_.png    Донишманд  қорли кенгликдаги бир нуқтага жимгина тикилиб ўй суриб тургач, серажин юзига нурли табассум ёйилди. Нигоҳлари ажиб завқдан жилваланди. Унинг бу ҳолатини кузатиб турган аёл йиғидан тўхтади… Davomini o'qish

Charlz Dikkens. Asarlaridan iqtiboslar & Nodirabegim Ibrohimova. Irimchi adib

Ashampoo_Snap_2018.02.03_21h28m19s_005_.png   7 февраль — инглиз тилидаги бир қанча романлар муаллифи, танқидчи, комик қаҳрамонларни моҳирлик ила тасвирлаб бериш устаси, ижтимоий мавқега эга машҳур ёзувчи Чарльз Диккенс таваллуд топган кун. Davomini o'qish

Mahatma Gandi. Hikmatlar & Mening hayotim

Ashampoo_Snap_2016.09.18_21h56m42s_003_.pngРоппа-роса 70 йил аввал  Ҳинд халқининг буюк фарзанди Маҳатма Ганди ўлдирилган эди

    Ҳикоя қилинишича, бир куни Маҳатма Ганди юришни бошлаган поездга етиб олиш учун югуриб кетарди. Бир амаллаб поездга чиқиб олгач, тўсатдан унинг бир пой кавуши оёғидан тушиб кетди. Шу пайт Ганди иккинчи пой кавушни ҳам тезлик билан ечдию, ўйлаб ҳам ўтирмасдан нариги пой кавуши тушган жойга қарата отиб юборди. Davomini o'qish

Mahatxir Muhammad. Bizga Islomning uyg’onishi zarur.

Ashampoo_Snap_2017.03.12_22h41m30s_003_.png    Қуръоннинг ҳақиқий ва асосий рисоласини, номасини тушуниш ва талқин қилишга лаёқатсизлик мусулмонларга кўп бахтсизликларни олиб келган. Ўз ўқиш доирамизни фақатгина диний китоблар билан чеклаб ва замонавий илм-фан тўғрисида унутиб, биз Ислом маданиятига улкан зарар етказдик ва ўзимизнинг бу дунёдаги йўлимизни йўқотиб қўйдик. Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. Farzandlarimga o’gitlar & O’tkir Hoshimov «Tungi parvoz» teledasturida

Ashampoo_Snap_2017.07.12_23h12m04s_001_.png    Фарзандларим! Мен бу ўгитларни ёза бошлаганимда сенлар ёш бола эдинг…Худога шукр, мана, вояга етдиларинг, оила қуриб, фарзандлар кўрдиларинг. Шу кунгача сенларнинг ортингдан «Фалончининг боласи фалондақа номаъқулчилик қилибди», деган таъна-маломат эшитганим йўқ. Илоё, бундан буён ҳам шундай бўлсин. Бир бурда нонини ҳалоллаб ейдиган, виждонли, имонли инсонлар бўлиб етишганларинг учун Яратганга шукроналар қиламан! Davomini o'qish

Ezop. Tiriklarga vasiyat. Masallar.

Ashampoo_Snap_2016.09.14_22h54m01s_003_.png         Биров Эзопнинг ёнига келиб «Сен ҳақингда шундай ёмон гаплар айтишяптики…» — деди ва эшитган гапларини бир бошдан гапириб берди. У гапини тугатгач Эзоп деди: «Xанжар ясовчилар эмас, ўша ханжарни қўлига олиб одамлар жонига қасд қилаётганлар қотилдир; мен ҳақимда бўлмағур гапларни тўқиётганлар эмас,  уларнинг иғволарини бошқаларга айтиб юрган,сенга ўхшаган кимсалар, иғвогардир». Davomini o'qish

Yoqubjon Ahmadjonov. Odamga evrilgan qush. Apofegmalar.

Ashampoo_Snap_2017.03.11_16h33m36s_001_b.pngШоир Ёқубжон Аҳмаджонов таваллудининг 70 йиллигига

    Таниқли шоир Ёқубжон Аҳмаджонов (1947 -2015)  бутун ҳаёти ва ижодида халқимизнинг ўзига хос донишмандона фикрати ва миллий қадриятларга бўлган ихлоси ёрқин намоён бўлади. Шоир мумтоз адабиётимиз анъаналарини давом эттирган ҳолда инсонни эзгулик, ёруғлик ва маърифатга даъват этиб  ижод қилди.   Davomini o'qish

Albert Eynshteyn: Agar baxtli hayotga erishmoqchi bo’lsangiz…

Ashampoo_Snap_2016.12.27_11h30m08s_001_.png14 март — Алберт Эйнштейн таваллуд топган кун   

Алберт Эйнштейн буюк олим, оламшумул физик қонуниятлар кашфиётчиси, бир нечта илмий асарлар муаллифи сифатида тарихда ном қолдирган. Унинг доно фикрлари, ҳикмати сўзлари ҳам машҳур. Дунё кўрган донишманд олимнинг ҳаётий тажрибалари, тавсиялари сизу бизга ҳам фойда бериши шубҳасиз. Davomini o'qish

Avarlar deydiki…

Ashampoo_Snap_2017.02.25_00h49m34s_002_.png    Аварлар Доғистонда яшовчи элатлар орасида нуфус жиҳатидан энг йиригидир. Шоир Расул Ҳамзатов ижоди билан дунёга донғи таралган бу халқ тоғликларга хос мағрурлиги, ўр табиати билан бошқа халқлардан ажралиб туради. Ўзига хос анъаналарини неча асрлардан бери эъзозлаб келаётган аварларнинг ҳаётий қараш ва хулосалари лўнда, қисқа. Ортиқча бўяб-бежалмаган содда ва равшан фикрлар ифодаланган авар мақоллари миллат атворини яққол ифодалаб кўрсатади. Davomini o'qish

Konfutsiy hikmatlari & Konfutsiy. «Hikmatlar» kitobi (2010)

Ashampoo_Snap_2017.02.21_14h10m00s_001_.png   Олий одам майда ишлар билан кўзга кўринмас, аксинча буюк ишларга бел боғлайди. Майда одам эса буюк ишларга ишонмайди, уни сафсата деб билади, шу боис унинг тақдири ҳам ўзи каби майда бўлиб қолади. Davomini o'qish

Tohir Malik. Bilim shamchiroqlari & Ozod inson haqida qo’shiq

Ashampoo_Snap_2016.12.14_23h32m53s_002_.png Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик таваллудининг 70 йиллиги олдидан.

   Шоир китоб ўқиб ўтирган экан. Бир жоҳил одам унга яқин келиб «нечун ёлғиз ўтирибсан?» деб сўрабди. Шунда шоир унга қараб: «Сен келишинг билан ёлғиз қолдим. Чунки китоб мутолаасидан тўхтадим», деган экан. Davomini o'qish