15 МАЙ — АДАБИЁТШУНОС ОЛИМ, АКАДЕМИК ВОҲИД АБДУЛЛАЕВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Табиатда қуйма олтин, ёмби гавҳар учрайди, дейдилар. Гавҳари шабчироқ ҳақидаги эртакни ўқигансиз. Хўш, ёмби гавҳар, гавҳари шабчироқ деб аташга арзигулик инсонлар учрамайдими? Ёмби гавҳар ўзидан нур таратиб турармиш, унинг ёғдусида кечаси китоб ўқиса бўлармиш. Ўзидан нур таратиб турадиган инсонлар йўқми? Бор, атоқли адабиётшунос олим, академик Воҳид Абдуллаев ана шундай сиймо эдилар. Неча йиллар Самарақанд адабий муҳитини машъал бўлиб ёритиб турдилар. Davomini o'qish



Бугун — 8 декабрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли шоир Абдували Қутбиддин 59 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Қадрдон укам, Аллоҳ яхши амалларингизни ўзингизга ҳамроҳ айласин.



