14 феврал — Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон туғилган кун
Омон Матжон “шеърият – ҳамманинг ўзи, ўзлиги” эканини эътироф этиб: “Ҳар гал, ҳар шеъримда, ҳар тепганда қалб – ўзим ўз қалбимнинг бўлсам Колумби”, деб қатъий ният қилиб, улуғ мақсад қўяди… Davomini o'qish

Кўз илғамас беқиёс адирлар, юксак тоғлар, сўқмоқлар, тупроқ кўчалар,айниқса, ёшлик чоғларингизда қалбингиздан жой олган бўлса, билингки, энди умр бўйи уларнинг ёди ҳам сизни тарк этмайди. Ҳаёт ташвиш-таҳликалари аро бешик бўлиб улғайтирган қадрдон гўшаларни унутгудек бўлсангиз, энди улар тушларингизда намоён бўлиб, гоҳ ҳазин, гоҳ дилхуш ҳис-туйғуларга сизни ғарқ этади.
2020 йилнинг 28 октябридан 29 октябрига ўтар кечаси Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 77 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди. Илоҳим, Аллоҳи Карим раҳматига олган бўлсин. 


Ўзбек адабиёти ва тарихчилиги ривожига, хусусан, Амир Темур шахсияти ва давлатчилиги тарихини изчил тадқиқ этишга муносиб ҳисса қўшган, миллий тарихимизга оид кўплаб бадиий асарлар муаллифи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Поён ака Равшанов вафот этди.Илоҳим, Яратган ўз раҳматига олган бўлсин. Инна лиллаҳи ва илаҳи рожиун. 

Ҳар бир адиб ижодининг қаймоқ мавзуси бўлади. Таниқли адиб Раҳим Бекниёз табиат ва атроф — муҳитнинг муҳофазаси ҳақида, экологияга янада эътибор қаратиш ҳақида ўзининг овчилик ҳикоялари тимсолида баракали ижод қилган эди…