Ай, нимасини айтай, жуда хоксор, жуда одми, жуда камсуқум эди-да ўзиям…Юз-кўзи кулиб турса-да, ич-ичида бир ўкинч, бир ҳасрат яшайди, сезаман. Лекин у юрагидаги ўксукликни ҳар хил майнавозчиликлар билан хаспўшлашга уринади. Артист-да, тўғри маънодаям артист. Театр ва рассомлик олийгоҳида ўқиган, кейин билдим, Машраб Бобоев билан сабоқдош. У билан жуда эски оғайни эдик («Оғайни» – Чўлпон Эргашнинг гапи). Янглишмасам, 1966 йили танишганмиз. Davomini o'qish
Bo'lim: Xotira va yodnomalar
Ustoz va tengdosh shoirlar haqida xotiralar
1920 yilning aprelida butun Turkiston motam tutgan edi.

Маҳмудхўжа Беҳбудий ХХ асрнинг биринчи чорагида Туркистоннинг энг машҳур кишиларидан эди. Унинг номи Туркистон генерал губернатори у ёқда турсин, оқ подшонинг ўзига ҳам аён бўлган. Бухоро хони маишатпараст Олимхон эса уни ўзининг шахсий душмани деб билган. «Беҳбудий афанди 1919-нчи йил 25-нчи мартда йўлдошлари Мардонқули ва Муҳаммадқул билан сафарга чиққанда (Бухоро тупроғида) Қарши шаҳрида Бухоро амирининг золим беклари томонидан қўлға олиниб, ваҳшиёна суратда шаҳид қилинди, ёши 45 да эди» (Ҳожи Муиннинг «Зарафшон» газетасида 1923 йилнинг 25 мартида босилган мақоласидан). Davomini o'qish
Tursun Ali.Yashnayotgan daraxt

Рауф Парфи ҳақида хотира ёзиш менга оғир. Негаки, устоз билан занжир ҳалқаларидай боғланган қатор йиллар беадоқ суҳбатлар қурганмиз. Рангин хаёллар сурганмиз. Буларнинг қай бирини ёзсам, деган ўй-хаёллар қаърида узоқ тентирадим, гўё кузги шамолдай… Ва ниҳоят, менга катта мактаб бўлган хотирам осмонидаги айрим сабоқларни ёзишга журъат этдим. Davomini o'qish
Bahrom Ro’zimuhammad. Qayg’uli kun (Ahmad A’zam xotirasiga).

Тўқсон саккизинчи йилларда А.Аъзам “Ёзувчи” газетасида “Гўзаллик қирралари” номли ҳикоя эълон қилдириб, бутунлай бошқача одамга, яъни, БУЮК ЁЗУВЧИга айланди. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, у наср дунёсида инқилоб қилди. Агарда бу ҳикоя ғарб тилларига ўгирилганида борми, жаҳон адабий жамоатчилиги нигоҳи ўзбек адабиётига қараган бўлур эди. Davomini o'qish
Xursandbek To’liboyev. Oldimizdan suvlar oqib ketaveradi.

Буюк асарлар ўз вақтида танилмайди. Йиллар ўтиб унга бўлган муносабат туғила бошлайди. Демак, адибнинг асарларии бизнинг таҳлилимизга муҳтож эмас! Асарлар адиб тиригида баҳосини олиб бўлган. Бундан кейинги аъзамшунослар – одатдаги таҳлилдан унчалик баланд кўтарила олмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз. Муҳими асар таҳлил қилингани эмас, у китобхонга завқ ва шавқ, ёлғизликдан зориққан одамга ҳамдард, ҳабиб, ва, айни дамда эстетик туйғу бера олсин. Булар Аҳмад Аъзам асарларарида бор! Биз фақат у кишининг китобларини ўқишимиз, уқишимиз ва тенгдошларга тушунтириб беришимиз керак. Davomini o'qish
Said Ahmad & Anvar Obidjon. Ustoz va shogird hangomasi.

Устоз, кейинги йилларда уйда муқим эдингиз. Сизни осонгина топардик. Бирдан йўқотиб қўйдик…
Бир даврада Сиз ҳақингизда гап қўзғалди-ю, Эркин Воҳидов: “Қаранглар-а, ҳатто Саид Аҳмад аканинг йўқлигигаям кўникса бўларкан”, дея ҳар қачонгидек тагли сўз қотди. Ҳамма тезда тушунди — аслида бу кўникиш мумкин эмасдек бир ҳол.
Мана, суратингиз билан отамлашиб ўтирибман. Биламан, барини эшитиб турибсиз, шунчаки эшитмаганга оляпсиз, холос. Davomini o'qish
Taniqli adib va ajoyib inson Ahmad A’zam olamdan o’tdi.
Бугун, 4 январ куни, бир неча соат олдин таниқли ўзбек адиби Аҳмад Аъзам оламдан ўтди. Илойим, Аллоҳ раҳматига олсин, дўстимизнинг оиласига, яқинларига сабр берсин. / Bugun, 4 yanvar kuni, bir necha soat oldin taniqli o’zbek adibi Ahmad A’zam olamdan o’tdi. Iloyim, Alloh rahmatiga olsin, do’stimizning oilasiga, yaqinlariga sabr bersin.
Taniqli adib Farhod Musajonov tavalludiga 80 yil to’ldi.

Фарҳод Мусажонов 1933 йил декабрида Тошкент шаҳрида туғилган. ТошДУнинг шарқ факултетини тамомлаган (1956). Биринчи ҳикояси — «Дарадаги қишлоқда» (1959). Унинг «Офтобни қувалаб» (1963), «Бўш келма, Алиқулов!» (1965), «Бир қултум булоқ суви» (1972), «Душанба, нонуштадан сўнг» (1974), «Боғ кўчамни қўмсайман» (1977), «Қилич ва соз» (2000), «Лафз» (2003) каби қиссалари ва бир канча ҳикоялари бор. Ҳозиргача унинг «Баҳор нафаси» (1964), «Ҳиммат» (1984), «Боғ кўча» (1987) каби ҳикоя ва қиссалардан иборат 30 га якин тўплами нашр этилган. Бундан ташқари у драматургия соҳасида ҳам самарали ижод қилган («Оқ кабутар», «Талваса» ва бошқалар). Шунингдек, «Жазирама офтоб остидаги уй», «Бировнинг боши», «Кўзларим йўлингда», «Ҳувайдо», «Сўнмас зиё» каби стсенарийлар муаллифи ҳамдир. Davomini o'qish
Said Ahmad. Mukammal inson surati
23 декабр – Ўзбек адабиётининг машҳур намояндаси Асқад Мухтор таваллуд топган кун.
Асқад вужуд-вужуди билан шеърга берилиб кетган пайтлар эди. Дўрмоннинг қимиздек ҳавоси, кўм-кўк осмони, қип-қизил чодир ёпинган, куз офтобида лов-лов ёнаётган ўрик туплари, олис юртларга отланган турналарнинг боғ устидан чуғирлаб ўтишлари, далаларга ёнғоқ «экаётган» қарғаларнинг ерга шўнғишлари, майин оқ ипакдек мезон ипларининг унсиз сузиб ўтишлари, яланғоч новдаларга илашиб қолганларининг офтобда чақнашлари Асқаднинг шеърларига шундоққина тўкилиб қоларди. Davomini o'qish
Abdulla Zuhur. Qattiq Iymon shoiri

Асқар Маҳкам туғёнли тафаккурининг ҳосиласи бўлган шеърларида ҳеч қачон ўрта миёна фикрлар, ташбеҳлар ва тасвирлар билан қониқмаган. Унинг иймони ҳам ана шу бузрукворона табиатидан келиб чиққан ҳолда табаррук ва улуғвор иймон. Ўзбек шеъриятининг энг порлоқ юлдузларидан бири Шавкат Раҳмон ўзининг бир суҳбатида “Асқар Маҳкам – қаттиқ иймон шоири”, – деганида нақадар ҳақ эди. Davomini o'qish
Chingiz Aytmatovni yod etib / Памяти Чингиза Айтматова.

Его назвали классиком литературы ещё при жизни, его произведения, переведённые на 170 языков мира, издавались более 650 раз и заняли особое место в мировой культуре. Глубоко одарённый, он обладал планетарным мышлением, за что его называли «Айтматовым человечества».
Ariadna Efron. Blok kechasi

Олд эшикка кириб борганимизда, ёқимли ва жарангдор овоз «Блок!»га деб чорламоқда.Бинафшаранг бахмал залга кирдик.Ҳамма жойлар банд. У эса ҳамон йўқ.Антокольский бизга бир неча ўриндиқлар олиб келди.Эндигина ўтирувдик ҳамки,шивир-шивир бошланди: «Блок! Блок! — Қаерда? Блок! -Столга яқинлашди,ўтирди! — Настарин…». Ҳамманинг юзида севинч порлади. Davomini o'qish
