
Его назвали классиком литературы ещё при жизни, его произведения, переведённые на 170 языков мира, издавались более 650 раз и заняли особое место в мировой культуре. Глубоко одарённый, он обладал планетарным мышлением, за что его называли «Айтматовым человечества».
Bo'lim: Xotira va yodnomalar
Ustoz va tengdosh shoirlar haqida xotiralar
Ariadna Efron. Blok kechasi

Олд эшикка кириб борганимизда, ёқимли ва жарангдор овоз «Блок!»га деб чорламоқда.Бинафшаранг бахмал залга кирдик.Ҳамма жойлар банд. У эса ҳамон йўқ.Антокольский бизга бир неча ўриндиқлар олиб келди.Эндигина ўтирувдик ҳамки,шивир-шивир бошланди: «Блок! Блок! — Қаерда? Блок! -Столга яқинлашди,ўтирди! — Настарин…». Ҳамманинг юзида севинч порлади. Davomini o'qish
Asqar Mahkam 55 yoshda.
Асқар атайлаб ёр-дўстларини уйига чақириб туғилган кунини нишонлаганини шахсан мен эслай олмайман. Эҳтимол, тор доирада (оила аъзолари даврасида) таваллуд куни нишонлагандир… Davomini o'qish
Mirpo’lat Mirzo. Shoir (Rauf Parfi haqida).

Рауф Парфи бетакрор шоир эди. Унинг шеъриятию ҳаётига, турмуш тарзига тақлид қилган ёшлар кўп бўлди. Лекин улар бу борада ҳам муваффақиятсизликка учрадилар. Рауф Парфи эса ҳаёт бўйлаб чаманзорда гул танлаб юрган ошиқдек таманно юришида давом этаверди… Устозлардан бири, Рауфдай беғубор, мусичадек беозор қалбли инсоннинг юрагида шу қадар долғали изтироблар бўлишига то ҳануз лол қоламан, деганди.
Ҳеч бир шоирнинг шеъриятини мутлақо бенуқсон, идеал шеърият деб бўлмаганлиги каби Рауф Парфининг турмуш тарзини ҳам барчага ибрат намунаси, деб кўрсатиб бўлмайди. Davomini o'qish
Dr. Ahsen Batur — Üstat Adil Yakubov’un anısına.

Bazıları onun için Türk dünyasının Cengiz Aytmatov’dan sonraki ikinci yıldızı diyorlar, ama şahsen ben Aytmatov’un ona “üstadım..” diyerek ne büyük saygı ve iltifatlarda bulunduğunu bizzat görmüş bir kişi olarak, onu Türk dünyasının birinci yıldızı ve en ulu edebiyat çınarı olarak kabul ediyorum. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Olis bolalikdan qolgan xotira.

Ўша сир очилган куни одатдагидек холамнинг уйига борасолиб китоблар тахланган токчаси бор хонага кириб, ҳозир эсимда йўқ, ё армани,ё гуржи ёзувчисининг тоғда адашиб қолган болалар саргузашти ҳақида ҳикоя қилувчи китобни олдиму холам ёнига чиқдим.Чиқдиму холамнинг қишлик ботинкам қўнжида яшириб юрганим — икки-уч қават букланган қоғозларни топиб олиб,”Бу нима экан?” – дегандай кўздан кечириб турганини кўриб,турган жойимда қотиб қолдим. Davomini o'qish
To’lqin Eshbek. So’nmas mehr sarchashmasi.

Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон “Яшариб бораётган шоир” сарлавҳали мақоласида Аъзам Ўктам ижодининг салоҳияти, югуроқ кўзларга тезда чалинавермайдиган ички қудрати, ўхшаши йўқ нафосати ҳақида сўз юритар экан, “Республикамиз мустақиллигини нақадар тўлқинланиб қарши олган “Ҳамма нарса энди ростдан ўзимизникими?” деб касбдошларига мағрур боққани ҳозиргидек эсимизда” дея хотирлайди. Davomini o'qish
Umarali Normatov. Qodiriyning so’nggi iltijosi.

Кейинчалик, архив ҳужжатларидан маълум бўлдики, ўша машъум 4 октябр туни Қодирий қатори Чўлпон, Фитрат каби жами ўн саккизта зиёлилар қатл этилган. Эҳтимол, уларнинг барчаси, айни шу Қодирий жисми поки қулаган чоҳга дафн қилингандир, ўша машъум туннинг сўнгги қурбони балки Қодирий бўлгандир, Қодирийга ўқилган жаноза уларга ҳам бахшидадир… Davomini o'qish
Abdulla Ulug’ov. G’addor yoxud tuhmatnomalarni kim bitgan?

Асарни ўқиш жараёнида, кўнгилда турли саволлар туғилади, муаллиф воқеаларнинг баъзи жиҳатларини очиқ қолдиргани ўйлантиради. “Ўткан кунлар”даги мана шундай нуқталардан бири, унда берилган мактублар билан боғлиқдир. Маълумки, ушбу роман сюжетида мактублар катализатор вазифасини бажариб, воқеалар ривожига шиддатли тус беради. Мактублар сабаб, қаҳрамонлар ҳаётида кутилмаган кескин бурилишлар ҳосил бўлади… Davomini o'qish
Ilmira Rahmatullaeva. Dunyodagi eng go’zal sevgi dostoni

Саидносирбой ўз фарзандларини Тошкентдаги Амир Темур хиёбони яқинидаги Пистолотси мактабига берган. Ўқиш оғир бўлганига қарамай, Зарифа Пистолотси мактабида яхши ўқир, Саидносирбой «Қизим, рус мактаби, Европа мактабида ўқиса, ўз халқи тарихини билмай қолади» деган мақсадда уни Хадрадаги Навоий педагогика техникумига ҳам ўқишга берган. Бу техникум Саидкаримбойнинг ҳовлисида жойлашган бўлиб, ҳозирги Маннон Уйғур номидаги театр қаршисида жойлашган эди.
1924 йил октябр байрами арафасида Зарифа худди шу ерда Ойбек билан танишади. Ўшанда Ойбек ориқ ва новча йигит бўлиб, қўнғир қивроқ қалин сочлари дўпписидан тошиб турадиган йигитча эди. Зарифа опанинг хотирлашларича, Ойбек унга биринчи бор:
— Опа, тугмам узилипти, тикиб беринг, — деб мурожаат қилган, ўн олти ёшли қиз эса нима жавоб қилишини билмай, бир лаҳзада қотиб қолганди… Davomini o'qish
Omon Muxtor. Men bilgan Rauf.

Ана, дейлик, биз (мен ишлаган кино қўмитасида) тўрт киши ўтирган хона эшигини секин, қия очиб, Рауф Парфи мен эгаллаган стол томон сал қисиниб, сал хижолат чекиб қарайди.
Албатта, дарҳол ўрнимдан туриб, йўлакка чиқаман. Ҳол-аҳвол сўрайман. Рауф, одатда, файласуфона оҳангда дейди:
– Шакл бор, мазмун йўқ. Davomini o'qish
Islomjon Tursunov, Haydarali Uzoqov. Tilshunos olim fojiasi
Ғози Олим Юнусовнинг дастлабки мақолалари, жумладан, “Туркистон” газетасининг 1922 йил 18 декабрь сонида босилган “Ўзбекларда эл таниш иши” мақоласи фольклорга бағишланган дастлабки илмий тадқиқотлардан ҳисобланади. Унда биринчи марта: “ўзбекнинг биринчи эпоси “Алпомиш”дир. У Гомернинг “Илиада”сига тенг бир асардир”, – дея буюк достонимизга жуда юқори ва ҳаққоний илмий баҳо берилганди. У фольклор асарларини дастлабки нашр эттирувчилардан ҳам биридир. Davomini o'qish
