
Ўзбек тафаккури, илму фани, хусусан фақат мустақилликдан кейингина шакллана бошлаган замонавий тасаввуфшунослик илмининг асосчиларидан бири Нажмиддин Комилов кеча — 26 апрель куни оламдан кўз юмди. Davomini o'qish
Ustoz va tengdosh shoirlar haqida xotiralar

Ўзбек тафаккури, илму фани, хусусан фақат мустақилликдан кейингина шакллана бошлаган замонавий тасаввуфшунослик илмининг асосчиларидан бири Нажмиддин Комилов кеча — 26 апрель куни оламдан кўз юмди. Davomini o'qish

Абдулла ака баъзан зерикиб, ҳангоматалаб бўлиб қолганида Дўрмондаги чорбоғига ўзига яқин кишиларни таклиф қилардилар. Бунинг оти ҳашар! Аслини олганда таклиф қилинганлар ҳашарга эмас, ошарга чиқар, шу баҳона ҳордиқ чиқариб, ўйнаб, яйраб қайтиб келишарди шаҳарга. Davomini o'qish
Юқори босқичда ўқийдиган, бўйи ўртадан пастроқ, жиккаккина, хушрўй, истарали, ҳамиша негадир бир хил – қора кўйлак кийиб юрадиган бир йигит кўпинча хонамизни тақиллатиб, сигарет сўрар, биз чекмаслигимизни айтардик, у эса узр сўраб қайтиб кетар, аммо бир неча кундан кейин яна ўша илтимосини такрорлар, шунда жонимизга тегар, намунча хира бўлмаса, дея орқасидан тўнғиллаб қўяр эдик. Davomini o'qish

Чуқурроқ мушоҳада қилиб қарасак, миллатни ўз холига қўймаган истибдод ҳам ана шундай бир дардки, у туфайли пайдо бўлган бутун бошли халқ кўзидаги ёшни уммонлар ювса ҳам кетмайди. Уни бу дунёда ювиб тозалайдиган фақат битта — истиқлол суви бор, холос. Истиқлол сувига етгунга қадар эса шоирнинг дарди аримади, кўнгли тўлмади. Шунинг учун ҳам Шавкат Раҳмон «Шеърларингда бахт сўзи кам учрар деган дўстимга» деган шеърида. Davomini o'qish
Сезишимча, Шукур ака адабиётни ўзининг шахсий боғидек авайлаб-асрашни истарди, боғидек яхши кўрарди адабиётни. Афсуски, боғи ҳам худди адабиётдек рўзғор тебратишига имкон бермасди. Боғ ҳам, адабиёт ҳам битта ёзувчини боқишга қодир эмас эди… Davomini o'qish

Бир туркум шеър ёздим… Фақат қоғозга туширишга кучим етмаяпти… Баъзиларини аянгизга айтиб ёздириб қўйдим… Дармонга кириб олсам, бошқаларини ҳам қоғозга тушираман… Ҳаммаси эсимда турибди… Шеърларимни оппоқ тонгларга, деворларга, шифтларга ёзиб қўйганман… қизиқ, ҳавога ёзиб қўйилган шеър ҳам ўчиб кетмас экан… Davomini o'qish
* * *
ҒУНЧАЛАР ПУШТИРАНГ ВА ЗАЪФАР
Зангори япроқлар шаҳрида.
Ғунчалар орзумдек ҳар сафар,
Ғунчалар қалбимнинг бағрида.
Қалбимнинг бағрида бир жаҳон
Ғаройиб эртаклар айтади.
Мен қайтиб келмасман ҳеч қачон,
Ғунчалар, албатта, қайтади.
Davomini o'qish
Тақдир менга Абдурауф Фитратдай улуғ инсонни таниш бахтини раво кўрганидан мамнунман. Мен Фитратни анча яқиндан билганмаи, унинг уйига тез-тез бориб турардим. Фитратнинг уйида кўпгина санъаткорларни, шоирларни, олимларни учратганман. Бу қутлуғ хонадондаги суҳбатлар менинг ҳаётимда чуқур из қолдирган, фикрим уйғонган, савиям кенгайган, санъат ва ижод ҳақидаги тасаввурларим анча тўлишган. Davomini o'qish