Erkin Vohidov. Hayot, adabiyot va til haqida

Ashampoo_Snap_2016.12.11_17h27m26s_006_.png28 декабр — Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган куннинг 81 йиллиги

    Эркин Воҳидовнинг адабий нуқтаи назари,фикрлари «Шоиру шеъру шуур» номли китобда намоён бўлади. Бу китобнинг пайдо бўлишида ҳиссам борлигини, яъни «Ёш гвардия» нашриётида ишлаб юрганимда айни менинг ташаббусим билан адибларнинг адабий ўйларини акс эттиражак рукн ташкил этилган эди. Бу рукн остида илк нашр этилган китоблар «Шоиру шеъру шуур» билан Абдулла Ориповнинг «Эҳтиёж фарзанди» тўплами бўлган эди. Davomini o'qish

Ansoriddin Ibrohimov. Bobur – aruzshunos

Ashampoo_Snap_2017.08.12_15h21m02s_003_.pngЗаҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Аруз” рисоласи икки жиҳатдан муҳим: биринчидан, у ўзбек шеър назариясини бойитгани, такомиллаштиргани билан беқиёс аҳамиятга молик бўлса, иккинчидан, антология сифатида ҳам улкан эътиборга сазовордир. Davomini o'qish

«Ochun» turkumidan: Zahiriddin Muhammad Bobur

Ashampoo_Snap_2018.02.19_18h29m30s_002_.png    Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, «Мубаййин» («Баён этилган»), «Хатти Бобурий», «Ҳарб иши», Аруз ҳақидаги рисолалари ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Davomini o'qish

Nodir Normatov. Bisot & Ummon yuzidagi mavjlar & Sirojiddin Ibrohim. Giyohi behishtni qidirib…

0_15ce63_b4d280e4_orig.png24 декабрь — Таниқли ёзувчи Нодир Норматов таваллуд топган кун

   Таниқли  ёзувчи Нодир Норматов (1950-2017) ҳам умрини тинимсиз юришда – ўша рамзий “гиёҳи беҳишт”ни қидириб ўтказди. “Гиёҳи беҳишт”га ўхшаш алафлар орасидан уни топиш осон бўлмагандир, ҳар нечук. Топдими? Қайдам, буни ёлғиз ўзи ва  Ўзи билади… Davomini o'qish

Mirza G’olib. G’azallar & Amir Fayzulla. Erurman Turkiston naslidan…

Ashampoo_Snap_2017.06.03_22h36m49s_001_.pngБуюк ватандошимиз Мирзо Ғолиб таваллудининг 220 йиллиги олдидан (27 декабр) 

   Мирзо Ғолибга замондош бўлган ҳиндистонлик шоир Наййар шундай деб ёзади: «Ҳиндистонда форс шеърияти Лочин уруғидан бўлган туркдан бошланиб, Ойбек уруғидан бўлган туркда ниҳоясига етди»… Davomini o'qish

Adabiy asar — til hodisasi. Yozuvchi Ahmad A’zam bilan suhbat & Ahmad A’zam. Soyasini yo’qotgan odam

Ashampoo_Snap_2015.10.08_16h50m09s_005_.png    Янги мустақиллик тузуми, мустақил давлатга чиққандаги фикр эркинлиги айни бадиий тафаккурнинг эски маҳсулларидан қониқмай, унда ҳам ўзгаришлар қилиш талабини қўйди. Бу табиий ҳол, лекин бозор талаблари, эркинлик ҳавоси деб адабиётни ўз ҳолига ташлаб қўйишда жамият ўзгариши билан бирга ўзимиз “яратган” сабаблар ҳам бор. Китоб тарқалиши, савдоси буткул издан чиқиб, бадиий адабиётни тарғиб этадиган матбуотнинг номи кўпайгани ҳолда тиражининг тамом тушиб кетгани ҳам бир омил. Davomini o'qish

Rauf Parfi, Shavkat Rahmon, Xurshid Davron. Shuhrat Abdurashidovga bag’ishlovlar

bbfd30cbb8a29bfed78d91a0fc4864d3.pngСаҳифа таниқли мусаввир   Шуҳрат Абдурашидов хотирасига бағишланади

19 декабрда Ҳайратон кўприги якинида бир саҳрода тўхтадик. Мен усти ёпиқ юк машинаси кузовида сандиққа ўхшаган металл дастгоҳ устига ўрин солиб ётдим. Икки кунлик узоқ йўлдан кейин толғин-толғин уйқуга чўмибман. Бир маҳал Уни олиб чиқаётганларини кўрдим. Юрагим қинидан чиккудай “Шуҳраааат!” дея бақириб, олиб кетаётганлар ортидан отилдим… Davomini o'qish

Saydi Umirov. Erkin Vohidov va ona tilimiz.

a98353b166cfa14aaf6147aa54d9c63a.pngУстоз Эркин Воҳидов таваллуд куни  олдидан

Тил, сўз ҳақида тўлиб, яйраб, ёйилиб ёзишга, дил тўрида, тил учида турган фикр-мулоҳазалар, орзу-армонлар, изланиш-кузатишларни бемалол ифодалашга кенг майдон очиб берадиган жанр илмий-бадиий публицистикадирки, Эркин Воҳидов унинг имкониятларидан унумли фойдаланиб келмоқда. Кўпчиликнинг ёдида бор, ўтган аср саксонинчи йиллар адоҚида, маънавий қадриятларимиз тақдири учун кураш қизиган кезларда, тилимизга давлат тили мақоми бериш тўғрисидаги қонуннинг илк лойиҳаси матбуотда босилиб, муҳокамага қўйилганди. Ўшанда шоиримиз Эркин Воҳидов “ЎзАС” саҳифасида “Ўзбекча саломга ўзбекча алик бўлсин” деган ўткир, дадил мақола билан чиқди. Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddin. Boshpana

Ashampoo_Snap_2017.12.16_15h57m04s_003_.png    Диққатини ҳув боғ четидаги сарғиш курси ёнида тинимсиз айланаётган аёл кишининг шарпаси тортди. Соябон тагидан унинг ярим гавдасига мос ҳолдаги бежирим оёқларигина кўзга ташланарди. Эслаб кўрса у охирги уч-тўрт кун ичида худди шу вақтда ана шу ерга келишни ҳеч канда қилмасди. Аслида бу уйни яқиндагина сотиб олганди. Ҳатто кўчиб ўтишга ҳам улгурганича йўқ… Davomini o'qish