«Музаккири аҳбоб» Давлатшоҳ Самарқандийнинг «Тазкират уш-шуаро» ва Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис» асарларидан кейинги учинчи тазкира деб ҳисобланади ва бу асар макола, тўрт боб ва хотимадан иборат. Асарнинг дунё қўлёзма нусхаларидан 14 таси маълум. Тазкирани ўзбек тилига адабиётшунос олим Исмоил Бекжон таржима қилган (1993). Қўлёзма нусхалари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланади…
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Bayram Ali. Lo’li daraxt & O’rolboy Qobil. Bayram Ali degani
Ҳовлимизда биз “лўли дарахт” деб атайдиган ёнғоқ дарахти бор. Эшитганда ғалати туюладиган бу ном ўз тарихига эга. Кеч куз эди. Адашмасам, ўн бир-ўн икки ёшларда эдим… Davomini o'qish
Abdulhamid Ismoil. Jinlar bazmi yoxud katta o’yin. Roman
Ўша йил куз ўзгача чиройда келди. Шаҳар кезиб Кўкчадаги янги тушган трамвай бекатидан ҳувиллаган кўчалар бўйлаб уйга қайтасанми, Самарқанд Дарвозадаги синчу гувала деворлар ортига кўз қирини ташлайсанми, толиқиб ўз боғингга чиқасанми – кўк осмон остида алвон-алвонранглар. Сарғишу-қизғиш барглар негадир бу кузак қовжирамай, шоху-бутоқлардан узилмасдан, гўёки мусаффо ва осуда ҳавода қишларга довур ялт-ялт ҳилпирагусидек. Шундай эса-да, силжимас ҳаводаю қартайган ушуқ қуёшда аллақандай ҳазинлигу аччиқлик, кўзга бўлмаса-да, димоққа сезиларди. Узоқларда ёқилган чўпу хазоннинг элас-элас исимиди бу тахирлик… Davomini o'qish
Halima Ahmedova. Yangi she’rlar & Tungi marvaridgullar
Шоира Ҳалима Аҳмедованинг «Китоб дунёси» саҳифаларида бирин-кетин эълон қилинган икки ҳаяжонли шеърий туркумини тақдим этамиз ва суюкли шоирадан янги йилда саломатлик, устоз Ойбек домла тили билан айтганда, инжа ва ёввойи» шеърлар кутиб қоламиз… Davomini o'qish
Ahmad A’zam. Gul ko’tarib ketayotgan erkak & Odil Ikrom va Bahrom Ro’zimuhammad yozuvchi haqida
4 январ — Таниқли ёзувчи Аҳмад Аъзам хотираси куни
Аҳмад ака барча ҳодисага ҳалоллик билан ёндашарди… Аҳмад ака ҳаромдан, нафақат, ҳазар қиларди, балки, ҳалол нима, ҳаром нималигини чуқур англаган, нозиктаъб, парҳезкор инсонлардан эди. Davomini o'qish
Ahmad A’zam. Bu Kunning davomi & Xurshid Davron. Ahmad akani eslab…
4 январ — Таниқли ёзувчи Аҳмад Аъзам хотираси куни
Туғилишдан то ўлим лаҳзасигача ҳар бир инсон бу дунёда дўст изласа керак деб ўйлайман. Ёлғиз дўст меҳрига, дийдорига етишгунча уни ён-атрофидаги инсонлар орасидан қидирса керак десам яна тўғри бўлади. Менинг бу дунёда излаб топган дўстларимдан бири Аҳмад ака бўлади… Davomini o'qish
Qo’chqor Norqobil. Yangi yil kechasida
…Бугун ўттиз биринчи декабрь. Янги йил кириб келаяпти. Кўзи эшикда, ҳамширанинг кириб келиб, сизга жавоб бўлди, дейишини кутаяпти. Тушдан кейин иккита осма укол олса, бас, агар ташхислар яхши чиқса (яхши чиқсин, ишқилиб) уйига кетади. Хона эшиги очилиб ҳамшира кириб келди. Юзида табассум. У эшик ҳатлаши ҳамоно бош бармоғини тик қилган ҳолда “зўр” ишорасини қилди… Davomini o'qish
Vadud Mahmud. Turkistonda mayxo’rlik (1923)
Саҳифа Вадуд Маҳмуд (Маҳмудий) таваллудининг 120 йиллигига бағишланади
Бу нарса Туркистоннинг бутун шаҳар ва қишлоқлариға ёйилғон. Ҳатто баъзи бир зиёлилар ва хотинлариға ҳуррият тарафдори бўлғон кимсалар ўз оилалари билан ҳам «расман» ичишмакка бошлағонлар.
Davomini o'qish
Islomjon Qo’chqorov. She’rlar
Исломжон Қўчқоров шеърларини кутубхонамизга фаол кўмакчимиз Дилмурод Дўст тавсия этди. Шеърларга баҳо бериш сиздан… Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Qo‘l & Qora kitob. Qissa
Салом тегирмончи қўлни ҳаммадан олдин пайқади. Агар унинг оиласи жўжабирдай жон, устига устак, оз-моз хасислиги бўлмаганда, ҳар бир тийинни худди жонини олишаётгандай бахиллик билан ишлатмаганда, эҳтимол, қўлни сезмаган ҳам бўларди… Davomini o'qish
Madina Norchayeva. She’rlar
Мадина шеъриятимизнинг янги авлоди вакилларидан. Унинг сизга тақдим этилаётган шеърларини ўқиб, иқтидори борлигини илғадиму унинг қаламига аниқлик, яъни ҳали тинмаган туйғуларига, паришон сатрларига тиниқлик тиладим, тажрибалари кашфиётларга айланишини истадим. Davomini o'qish
Orziqul Ergash. Olis yulduzlar & Sa’dulla Quronov. Yillarni yutgan adib.
Ёзувчи Орзиқул Эргаш таваллудининг 65 йиллиги олдидан
Юлдузлар ҳам менга қараб шитоб билан кела бошлашди. Тағин бирортасига урилиб кетмасайдим, деб хавотирга ҳам тушиб қўйдим. Қаёқда! Ҳеч уларга етолмасдим. Тавба! Кейин эслаб қолдим: эшитгандимки, юлдузларга етиш учун ойлаб, йиллаб, ҳатто асрлаб учиш керак, деб… Davomini o'qish
