Баҳодир Содиқ (1959-1980) ҳаёт бўлганда мана шу баҳор 65 ёшини қаршилаган бўларди. Оллоҳи Карим ажойиб инсон ва олим укамни раҳматига олган бўлсин!
Баҳодир Содиқов (1959 — 1980) 80-йилларда ўзбек адабиётшунослиги майдонида пайдо бўлган салоҳияти баланд, зукко олим эди. Унинг ҳам мумтоз, ҳам замонавий адабиёт йўналишида ёзган мақолалари ўша даврда жуда катта қизиқиш уйғотган, адабий жамоатчилик ёш олимнинг келажагига катта умид билан қараган эди. Менинг илк нашр этилган икки тўпламим: «Шаҳардаги олма дарахти» ва «Қадрдон қуёш»га муносабат билдирилган дастлабки мақола-тақризни ҳам Баҳодир ёзганини унутмайман. Davomini o'qish




Бундан тўрт йил аввал вазир Озодбек Назарбековнинг ўзи Маданият вазирлигининг фаолияти фақат тадбирбозликдан иборат бўлиб қолганини айтган эди. Мана орадан тўрт йил ўтди, бу вақт ичида тадбир-у шоулар кўпайгандан кўпайдики, камаймади. Вазирнинг ўзи эса ҳали «Артист», ҳали «The Cover up kids» ҳали «Овоз»да ҳакамлик қилиб ўтиришдан ортмаяпти. 