Shavkat Rahmon. Kenglik sog’inchi. She’rlarni shoirning o’zi o’qigan

Ashampoo_Snap_2016.09.12_10h36m04s_001_.png12 сентабр  —  Шавкат Раҳмон таваллуд топган кун  

     Шоирларнинг баланд овозда шеър ўқишларига кўникиб қолганмиз. Эҳтимол, шундай бўлиши табиийдир. Лекин секин, бир маромда шеър ўқийдиган — Шавкат Раҳмонга ўхшаган — шоирлар ҳам бўладики, уларнинг овози ортида улкан қалб, буюк идрок яширинганини ҳис этганингда гўё ғафлат уйқусидан уйғониб кетасан киши… Davomini o'qish

Bahodir Yo’ldoshev: Spektakl olqish uchun qo’yilmaydi & Xurshid Davron. Akam va do’stim edi…

Ashampoo_Snap_2017.08.24_15h24m55s_004_.png  7 сентябрь — таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев таваллуд топган кун

    Таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев (1945-2021) билан мени узоқ йиллик ижодий ҳамкорлик боғлаб туради. Баҳодир ака,том маънода, менинг ҳаётдаги ва ижоддаги маънавий устозларимдан бири. Бизнинг муносабатларимиз  ака-уканинг муносабатига айланиб кетган. Бир суҳбатда Баҳодир ака мени энг яқин дўстлари қаторида санаган ва бу ҳаётимдаги энг қувончли лаҳза эди.
Davomini o'qish

Abu Rayhon Beruniy. O’gitlar.

берунийБугун улуғ ватандошимиз Абу Райҳон Беруний Беруний туғилган кун

Абу Райҳон Беруний Беруний 973 йил 4 сентябрда Хоразмнинг Қиёт (Кат) шаҳрида дунёга келган. Дастлабки таълимни она шаҳрида олган, машҳур олим Абу Наср ибн Али Ироқдан илми нужум, риёзат каби фанлардан дарс олади. У 17 ёшида илк астрономик кузатишларни ўтказади. У 150 дан ортиқ илмий асарлар ёзади. Буюк бобокалонимиз 1048 йил 13 декабрда Ғазнада вафот этган. «Берун» ёки «Бирун» сўзи «ташқари» деган маънони англатади. Davomini o'qish

Shoir G’ulom Fathiddin vafot etdi & Qahhorjon Yo’lchiyev. Kechinmaning badiiy ifodasi & G’ulom Fathiddin. She’rlar

Ashampoo_Snap_2018.03.08_22h24m32s_003_a.png Ҳам укам, ҳам дўстим бўлмиш шоир Ғулом Фатҳиддиннинг вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман. Яхши инсон ва яхши ижодкор эди. Оллоҳ раҳматига олсин. Бир пайтлар (2018 йили) унинг шеърларини тақдим этарканман, мана буларни ёзган эканман: Davomini o'qish

Xurshid Davron. Unutilmas sizning nomingiz

007
31 август — Қатоғон қурбонлари хотирасини ёд этиш куни 

   Шеърларининг бирида: “Устимдан асрлар, мозийлар ўтар”, — деб ёзган Хуршид Давроннинг битикларида боболар тоғдек виқорли, қоядек чўнг, булоқдек тоза, тоғ ҳавосидек тиниқ қилиб тасвирланганидан  шеър ўқирмани уларни дарҳол суйиб қолади. Шоир ўз битикларида элу-юрт тарихининг нафақат шонли, балки қонли саҳифаларини ҳам яширмай акс эттирган. Davomini o'qish

Feruza Bo’riyeva. Xurshid Davronning meditativ (sof) lirikasi

033 Мазкур мақола лириканинг алоҳида йўналиши бўлган медитатив(соф) лирика ҳақида. Шоир Хуршид Даврон ўз ижодининг илк даврларида кўнгил чизгиларини ифодаловчи назмий тасвирларга эътибор ажратиб, кўпроқ муҳаббат, яқинларга бўлган меҳр, дўстлик, соғинч туйғулари ҳақида қалам тебратган. Ва улардаги ҳиссий кечинмалар асосан шоирнинг ўзига тегишли бўлиб, ижодкорнинг ўзлигини, “мен”ини ифодалайди. Шоирнинг бу йиллардаги ижоди ниҳоятда самимийлиги билан эътиборга моликдир. Мақолада медитатив лирикани таърифловчи назарий қоидалар асосида шоирнинг шеърлари таҳлил этилди. Davomini o'qish

Chin yurakdan qutlaymiz!

75Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан «Дўстлик» ордени билан мукофотланган Миразиз Аъзам устозимизни, «Ўзбекистон Республикаси халқ шоири» фахрий унвони билан сийланган Абдулла Шер акамизни, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан қутланган Йўлдош Эшбек дўстимни, «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган Орзиқул Эргаш жўрамни ва барча мукофотланган ижодкорларни чин юракдан табриклайман. Умрлари узоқ, ижодлари янада баракали бўлсин! Davomini o'qish

Nozima Habibullayeva. Oblivinon. Hikoya & Oʼtkan Kunlar. Simfonik orkestlar uchun musiqiy miniatyuralar

034 Кенгликларга кун ёйилган. Баҳор қуёшининг нури дам майсалар узра ястанади, дам ариқдаги сувда жилваланади. Узоқдан майин мусиқами, шабадами эсарди. Яйдоқ далада якка соябон – тутнинг остида елкасига скрипка қистирганча Саида машқ қиларди… Davomini o'qish

Bibi Robia’ Saidova. «Ro’yo»… antiutopik asar

17 Ушбу мақолада Аҳмад Аъзамнинг “Рўё ёхуд Ғулистонга сафар” романи ўзбек адабиётида антиутопик услубда ёзилган дастлабки асарлар намунаси сифатида таҳлил қилинади. Шунингдек, адабиётдаги утопик, антиутопик услубларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда шу йўналишдаги жаҳон адабиёти намуналари, жумладан Е.Замятиннинг “Биз” романига алоҳида тўхталади. Шахс ва жамият муносабатлари лейтмотив қилиб олиниши нуқтаи назаридан эса “Рўё ёхуд Ғулистонга сафар”нинг Нодар Думбадзе қаламига мансуб “Абадият қонуни” романи билан ҳамоҳанг жиҳатлари тадқиқ этилади. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Tutdek to’kilgan yurak & Umidlarning etagiga osildim. Tilak Jo’raga bag’ishlangan teledastur & Ikki kitob

Ashampoo_Snap_2017.01.21_22h36m21s_001_.png   Тилак шеъриятга сиғинар, қалбидаги энг юксак ҳис-туйғу, шодлик ва кадар, ҳасрат ва армонларни шеърият билан боғлаб, шеър тилида ифодалашга интиларди. Ботиндаги ғам-ғусса зоҳирда кулгига дўниши ва кўзда ҳамиша шаффоф бир мунг аксланиб туришини мен Тилак Жўрада кўрганман. Тилакдаги қушдай енгиллик ва холислик руҳининг моддий манфаат, шахсий ғараз, нафсоний иддаолардан кирланмаганлиги билан ҳам вобастадир… Davomini o'qish

Halima Xudoyberdiyeva. She’rlar & Eng qora ish,eng toza ish — bizning ishimiz…

Ashampoo_Snap_2017.04.30_16h06m49s_001_.png 17 май — Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева таваллуд топган кун

    Ижодкор ўз ижодига, ҳаёт йўлига ўзи баҳо бериши қийин. Бироқ инсонда кўнгил деган нарса бор. Кўнгил – ўз соҳибининг холис ҳаками! Одам кўнгли тўлмаган нарсасини бировга кўрсатгиси келмайди. Демоқчиманки, ҳар томонлама мукаммал деб ўйлаган китобимни ҳали чиқаролганим йўқ. Шу туйғу ҳам инсонни ишга, ижодга ундаб турса керак. Davomini o'qish