Jamol Kamol. Halima Nosirovani eslab.

0557 декабрь – Бетакрор хонанда Ҳалима Носирова таваллуд топган кун.

    Уйга қайтаётиб, жўраларим “Нега йиғладинг?” деб сўрашди. “Билмайман” дедим. Нега йиғлаганимни ҳозир ҳам айтиб беролмайман. Балки Фузулий шеъри билан айтилган “Баёт” сабабчи бўлгандир. Балки “Ушшоғи Ҳалима” таъсирида йиғлагандирман. “Фироқ алангасида танда жон кабоб бўлди” деб бошланувчи ўша ашуланинг бир сатри юрагимга умрбод нақшланиб қолган… Davomini o'qish

Erkin Komilovning achchiq haqiqatlari

01     «Мен киноюлдуз эмас, актрисаман. Шунчаки киноюлдуз бўлиш бу — машҳурлик учун сарфланган беҳуда умрдир. Актёрлик эса бир умрлик қисмат ва унда исталганча бетакрор ролларни ижро этиш мумкин», деганди актриса Вивьен Ли. Бугунги қаҳрамонимиз ҳам киноюлдуз эмас, АКТЁР бўлишни афзал билган театр ва кино устунларидан бири, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов. Устоз санъаткорнинг аччиқ ҳақиқатлари кўпгина ҳамкасбларига дарс бўлса ажабмас.Зеро, дўст ачитиб гапиради… Davomini o'qish

Hamza Hakimzoda Niyoziy. She’rlar & Nurulloh Muhammad Raufxon. Ko‘ngildagi gaplar

05    Бугун у ўзини ҳимоя қилолмайди. Шунинг учун унга (умуман, ўтган барча истеъдодли ижодкорларга) муносабатимизни белгилашда асло енгилтакликка йўл қўйиб бўлмайди. Менда негадир аниқ бир ишонч бор: биз бугунгача номига зўрлаб ёпиштириб келган жуда кўп сифатлашларнинг («асосчи», «биринчи» ва б.) Ҳамзага кераги йўқ, у ўз шеърлари, томоша асарларини, аслида, булар учун ёзмаган ёки шу сифатлашларни олайин деб сира интилмаган. Аксинча, у ўзига ҳаловатсиз турмушни танлади, романлардагидек ё киноепопеялардагидек эмас, оддий, лекин буюк мақсадлар ташвишига кўмилиб юрди, ўша ташвишлар ичидан ҳаловат қидирди, аксари ҳолларда топди ҳам. Davomini o'qish

Javlon Jovliyev. Turnalar ortidan

055
Менга куз фасли жуда ёқади. Қуёшнинг нурлари бирам қадрли, ёқимли… Атроф тиниқ, мусаффо. Дарахт барглари сариқ, қизғиш, кўкимтир рангларда товланиб дилни шавққа тўлдиради. Оёққа урилувчи хазонларни айтмайсими, жони бордек босиб кетишга қўрқаман баъзан… Davomini o'qish

Qadam Saidmurod. Xotirotning hukmida jon

056   Қадам Саидмурод радиода ишлагани учунми, кўпроқ қўшиқ ёзиш билан шуғулланди. Шоирнинг шеърларини қўшиқ қилиб айтмаган хонанда йўқ эди 80-йилларда. Отажон Худойшукуров, Камолиддин Раҳимов, Нуриддин Ҳамроқулов, Ортиқ Отажонов, Охунжон Мадалиев, Султонпошша Ўдаева, Юлдуз Абдуллаева ва яна…яна… Davomini o'qish

100 yildan so’ng …

045    Яқинда Екатеринбургдаги Урал тарих ва археология музейида ўзига хос кўргазма бўлиб ўтди. Унда XV асрга тегишли бўлган экспонат, яъни Соҳибқирон Амир Темур мақбараси деворидан олинган мармар бўлак намойиш этилди. Ушбу тарихий артефакт музей экспозициясида сўнгги юз йил ичида илк бор намойиш этилмоқда. Хўш, ушбу мармар бўлак Свердловск ўлкашунослик музейига қандай бориб қолган? Davomini o'qish

Obidjon Shofiyev. Parijdan qo’ng’iroq bo’lguncha va bo’lgach

012    …Жўраларим гоҳ “Пахтакор” стадионида, гоҳ Пушкин боғидаги чойхонада кайвони курсдошимиз Қобилжоннинг “қўй яғини пичақ билан кесиб-кесиб” дамлаган анжанча ошини ошаб, “олтин давр” гаштини сурарди, мен эсам шаҳарнинг аллабир кунжакларидаги ижарахоналарда юрардим; кундузлари Навоий кутубхонасида бир уюм ўрисча китобу журнални олдимга қўйиб, титиб ўтираман, оқшомлари бир ўзим ҳар қайдаги кинотеатрларга бориб кино кўраман, кечалари эса мук тушиб ёзганим ёзган. Шўрлик Мартин Иден! Davomini o'qish

Asqad Muxtor. Dol qoya

077   Устоз Асқад Мухтор таваллудининг 95 йиллиги олдидан

    Умри охирлаб қолган паллада унинг “Дол қоя” достони ва туркум ғаройиб ҳикоялари “Шарқ юлдузи”да босилган эди. Шу даврда (қаттиқ хасталаниб ётиб қолишидан олдин) муҳарририятга гоҳо кирар, анча суҳбатлашиб ҳам ўтирар эди… (Омон Мухторнинг «Менинг тутинган акам» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада) Davomini o'qish

Isajon Sulton. Ota qasidasi

034    Бу ёруғ оламда шунча йил яшасам-да, зотингнинг қанчалар улуғ эканига ақлим етмаса нима қилай? Бунчалар меҳрни худойим қай тарз дилингга солибдики, ўтгаям, сувгаям қарамай мени дер эдинг? Йиқилганимда, бир жойим ғурра бўлганида жонҳолатда ҳеч нимага қарамай чопиб келганларинг элас-элас эсимда. Davomini o'qish

Yo’ldosh Eshbek. Adabiyot millat ustunidir

0034     Сўнгги йилларда матбуотимизда бир анъана пайдо бўлди. Қаранг, шеърий туркумлар берилганда қандай бўлишидан қатъи назар таҳририят ватан ҳақидаги шеърларни олдинга қўяди. Нима учун? Ахир шеър савия жиҳатидан олдинда турмайдими?! Ахир, шоирнинг ҳар бир шеъри, у хоҳ гул ҳақда бўлсин ё кўнгул, ё хазон, ё илдиз ҳақда бўлсин ватан ва озодлик ҳақда эмасми? Йўқса, шеър эмас. Демоқчиманки, яхши шоир эмас, яхши шеърни олдинга суринг, ватанни обод қилган бўласиз. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Noyabr she’rlari

021     Устоз шоирнинг  ҳам сўлим, ҳам сўлғин куз фаслининг сўнгги ойи давомида  битган шеърлари бир неча ойлик ҳижратдан кейин  илҳомбахш  Дўрмон боғида дунёга келди. Суюкли шоирнинг она Ватанга қайтганидан беҳад шодлигимизни янги шеърий дафтарни  тақдим этиш билан изҳор этамиз. Парвардигордан  устозга саломатлик ва ижодий қувват тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Fozil Farhod. Jeton

09s   Курант занг урди…Ёмғирпўшимни эгнимга елвагай қилиб ташладим-да, хонадан чиқаётиб, варақлама тақвимдан ноябрнинг сўнгги санасини ҳам юлқиб олдим. Куннинг поёни олдинда эса-да, гўё шу билан бугун тамомлангандай. Davomini o'qish