Ижодкор сўзининг илоҳийлиги шундаки, у ижод қилиш жараёнида нима ёзаётганини ўзи ҳам билмайди, тўхтовсиз ёзаверади. Гаплашиб ўтирганида оддий, ҳамма қатори одам. Ижод столига ўтирганда, шеъри юксакликка кўтарилганда, бутунлай бошқа одамга айланади. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Mamarayim Boyqulov. Badiiyat va hayot haqiqatlari
Таниқли ёзувчи Нодир Норматов таваллуд топган куннинг 65 йиллиги олдидан
Пошхурд қишлоғини ўраган икки тоғни тонгда кузатсангиз, шарқдан чиқаётган қуёш шуьлалари Кўҳитанг тоғининг виқорли қоялари тўшидаги оппоқ қорни алвон тусга бир неча сония киритади. Нодир болалигида кўрган бу манзарадан кўп ҳайратланнан, шу кузатишдан унинг “Гўзалликни тоғ ҳам севаркан” деб номланган илк шеьри дунёга келди. Унинг юқорида тилга олинган ҳар иккала шеьри ҳам Нодирнинг мактаб ўқувчилиги даврида ёзилиб, туман газетасида босилиб чиққан эди. Davomini o'qish
Jasur Kengboyev. Tirik tovon & Jasur Kengboyev hikoyasini o’qib
Абдуқаюм Йўлдошев: Албатта, Жасурнинг бу машқи журнал варианти… Гулноз Сатторова: Ҳар бир ҳикоя ўзига хос ғоят мураккаб ва хилма-хил фикрларга бой бўлиб, турлича тасвир йўналишларини ўз ичига олгани каби, Жасур Кенгбойнинг “Тирик товон” ҳикояси ҳам ғоя, сюжет билан эътиборлидир… Иброҳим Саидов: Адабиёт қалб ўлими туфайли юз берадиган инсоний фожеаларнинг олдини олишга, “маънавий туғилиш”га хизмат қилади. “Тирик товон»ни ана шу йўлдаги талпинишлардан бири дейиш мумкин… Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Ikki hikoya: Tobut & Sharpa

Хонангдаги шарпани сезиб қолганингга анча бўлди. Унинг шарпа эканига энди иймонинг комил эди. У гоҳ ғуслхонада, гоҳ китоб ўқиб ўтирганингда, гоҳ хаёл суриб ётганингда шундай ёнингда пайдо бўлар, совуқ кўзларини сенга тикиб турганини сезиб қолардинг. Дастлаб мен шундай туюлаяпти деб, ўйладинг. Davomini o'qish
Zebo Mirzo. Yoshlik she’rlari
15 декабрь — шоира Зебо Мирзони таваллуд топган куни билан қутлаймиз
«Хуршид Даврон кутубхонаси» ўз саҳифаларида бугунги шеъриятнинг таниқли вакилларининг нафақат янги шеърларини, шу билан бирга, уларнинг адабиётимиз майдонига кириб келган йилларда адабий нашрларда эълон қилинган илк туркумлари билан ҳам таништириб келмоқда. Бугун сизнинг диққатингизга ёрқин шоираларимиздан бири Зебо Мирзонинг чорак аср аввал, 1989 йили «Шарқ юлдузи» журналининг 8-сонида чоп этилган шеърларини тақдим этамиз. Айни ўша йиллари Шавкат Раҳмон бир суҳбатда «Зебо Мирзо – мунис дард шоири» деб эътироф этган эди… Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Kiyova quyoshi
Таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад таваллудининг 65 йиллиги олдидан
Роппа-роса 35 йил аввал ёзилган «Кийова қуёши» ҳикояси ўша давр адабий иқлимида катта шов-шувга сабаб бўлганини эслайман. Бу ҳодиса ҳикоянинг бадиий жиҳатидан кўра, ўша даврда табу бўлган ҳурлик, босқинчилик ва ёвузлик мавзусида ёзилгани билан боғлиқ эди. Орадан ўтган вақт мобайнида ўзбек ҳикоя мактабининг ёрқин вакилига айланган Хуршид Дўстмуҳаммаднинг ҳар бир янги асари бугун ҳам китобхон томонидан интиқлик билан кутиб олинаётгани ёзувчи ижодига бўлган қизиқиш ҳамон кучли бўлиб қолаётганини исботлайди.
Mutrib Xonaxarobiy. G’azallar.
Мутриб Хонахаробий қолдирган ижодий мерос асосини ишқ-муҳаббат мавзуида битилган ғазал, мурабба, маснавий, мухаммас, мусаддас ва рубоийлар ташкил этади. Унинг хон ва шоир Феруз шаънига бағишланган қасидалари ҳам мавжуд. Davomini o'qish
Shomirza Turdimov. Birning ming jilvasi

Адабиётшунос олим ва ёзувчи Шомирза Турдимовни таваллуд куни билан қутлаймиз
Халқ қўшиқларида «тол» ва «рўмол» каби рамзий образлар кўплаб учрайди. Бу образлар ифодаловчи поэтик маънолар тасодифан вужудга келмаган албатта. Улар кўпинча халқнинг мифик тафаккурининг турли босқичлари, турфа топинч ва инончлар билан боғлиқ ҳолда шаклланган бўлиб қўшиқ матнида анъанавий туб поэтик маънога эга бўлишади. Davomini o'qish
Umarali Normatov. Qalbdagi benazir ziyo & Zulfiya Qurolboy qizi. Qadimiy qo’shiq
Худди эртак саргузаштларини эслатадиган реал ҳаётий ҳодиса-воқеалар ўқувчини ларзага солади, чуқур аламли мушоҳадаларга толдиради. Асарнинг энг муҳим, бениҳоя ибратли, ёрқин жиҳати шундаки, ана шу гирдоб зулмати исканжасида ҳам ўзлигини, асл инсоний фазилатларини йўқотмаган, зулматни ёритишга, унинг темир қафасларини ёриб чиқишга, ёниб, тутқунлик азобларига кўниккан ғафлат бандаларини уйғотишга қодир асл инсонлар ҳам бор. Davomini o'qish
Shavkat Odiljon. Istak & Hikoyani o’qib: Xurshid Do’stmuhammad, Musulmon Namoz, Shahnoza Nazarova
Хуршид Дўстмуҳаммад: Муаллиф деярли тайёр мавзу ва сюжет йўналишидан, ҳатто тайёр ечимдан фойдаланган (ўз вақтида ўзим ҳам шунга ўхшаш ҳикоялар машқ қилганман)…. Мусулмон Намоз: Адабиёт эски гап билан яшай олмайди. Адабиётга доимо янги гап зарур… Шаҳноза Назарова: Истагим, бу ҳикоя муаллифнинг машқларидан бири бўлиб қолса… Davomini o'qish
Nabijon Boqiy. Bolalikdan bolalikka qaytgan shoir
Атоқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул: “Аслини олганда, шоирнинг ҳақиқий умри ўлганидан кейин бошланади, агар ундан одамларга наф келтирадиган, “ишлайдиган” мерос қолган бўлса, шоир ҳеч қачон ўлмайди, минг-минглаб китобхонлар қалбида яшайверади. Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Тўра Сулаймон, Аъзам Ўктам каби ижодкорлар, илло, ўлмайдиган шоирлар сирасига киради”, деган эди. Davomini o'qish
Saodat Fayziyeva. Xurshid Davrondan Usmon Azimga maktub
Бугун тунда тўйиб ухламаганим сабаб жуда чарчаганим сезсам-да, атайин Россиянинг Новосибирск шаҳридан хонадонимга, тасаввуф ҳақида суҳбатлашишга келган журналист аёл билан 3 соатча суҳбатлашишга мажбур эдим. Ярим тунда Саодат қизимнинг шеърини ўқиб қолдим. Ич-ичимда, руҳимда пайдо бўлган мамнунликдан неча-неча миллиард сиғган оламга сиғмай қолгандек сездим ўзимни. Раҳмат, Саодат! Davomini o'qish
