Alisher Nazar «She’r sehri» teleloyihasida & Vido. She’rlar ktobi

045     «Алишернинг шеърларини унинг ўзи тўғрисидаги иқрорлардан иборат дейиш мумкин. У оламу одамиятга йўл фақат ўзи, ўзининг кўнглию амаллари орқали ўтишига иймон келтирган ижодкор», деб эътироф этади мунаққид Қозоқбой Йўлдошев шоирнинг «Видо» тўпламига ёзган сўзбошисида. Davomini o'qish

Alisher Narzullo. She’rlar

022     Алишер Нарзулло билан  узоқ йиллар Ўзбекистон телевидениесида бирга ишладик. Кейин  тақдир уни бошқа томонларга олиб кетди. Бугун унинг шеърларини ўқир эканман, ўша бирга ишлаган йилларни эсладим,   сокин табиати ва ички кучли эҳтироси шеърларига кўчганини илғаб, ҳар бир шеърда Алишернинг ўзини кўргандай бўлдим. Davomini o'qish

Nodira Afoqova. Insoniy fojialarning mudhishi

077Шавкат Раҳмон таваллудининг 65 йиллиги олдидан

Шавкат Раҳмон ижодида ижтимоий мазмун кучли эканлиги адабиётшунослар томонидан аниқланган. Шоир гарчанд аксаран туркийларнинг узоқ ва яқин тарихига мурожаат қилса-да, бу ижтимоий мазмун муайян замон ёки макон билан чегараланмаган; билъакс, унда кўп ҳолларда умуминсоният ҳаётига дахлдор ҳодисалар акс этади. Баъзи шеърларида эса кутилмаган ижтимоий фикр яширинган бўлади. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul: Adabiyot — ruhiyat tarbiyachisi

08    Адабиётимиз юкини катта истеъдодлар кўтариб турибди. Ана шундай адибларимиздан бири Назар Эшонқулнинг “Ялпиз ҳиди” китобини яқинда яна қайта ўқиб чиқдим. Ёзувчи “Ялпиз ҳиди” ҳикоясида Самандарнинг қишлоқдан шаҳарга келган пайтлари, туйғуларининг нақадар поклиги, ҳаётга завқ-шавқи, ҳайрати ва армони илҳом ва маҳорат билан тасвирланган. Унинг “Уруш одамлари”, “Момоқўшиқ”, “Тун панжаралари” қиссаларида ҳам самимий, соф туйғулар, илиқ хотиралар акс этганки, китобхонни асло бефарқ қолдирмайди. Адиб билан суҳбатимиз адабиёт, китоб, бадиий асарлар… энг муҳими, инсон тарбиясига бағишланди Davomini o'qish

Umidbaxsh adabiyot ehtiyoji. Yozuvchi Ulug’bek Hamdam bilan suhbat

05    Дунёда бир-биридан тамомила олисда, кўринишидан бир-бирига мутлақо алоқаси йўқ шаклларда юз берадиган кўпдан кўп ва хилма хил воқеа-ҳодисаларнинг замиридаги узвийликни кўнгил кўзи билан кўришга, англашга имкон яратадиган сеҳрли кўзгудир ҳақиқий адабиёт! Davomini o'qish

Bahodir Abdurazzoq. Rishta

067     Совуқ хабар қишлоққа бир зумда тарқалди. Дўппи, чопон кийган кишилар Ҳобил амакининг уйига йиғила бошладилар. Минг йилдан бери одат шунақа. Кимдир чин дунёга сафар қилар экан, барча қилаётган ишини ташлаб, азадор хонадонга шошилишади. Иш кутиб туради. Бу ерда инсон омонатини топширган… Қариндош-уруғлар шивир-шивир қилишиб, Ҳобил амакининг қирқ йилдан бери юз кўрмас бўлиб кетган акаси – Қобил теричига ҳам хабар беришга қарор қилдилар. Davomini o'qish

Muazzam Ibrohimova. Seni yaxshi ko’raman, Vatan!

08Ҳар йили болажонларимни Фарғонага олиб келаман. Ота-онамнинг, яқинларимнинг борига шукур! Болажонларимни орзиқиб кутишади. Ховлимизнинг қоқ ўртасидан оқиб ўтгувчи Қорачувнинг зилол сувларида чўмилиб, иссиққини тупроқда тобланиб ётгувчи болаларим оппоққина бўлиб келиб, ёз охирида қоравой бўлиб шаҳарга қайтишади. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Avgust she’rlari

055    Атоқли шоирнинг сизга тақдим этилаётган шеърларининг олдинги дафтарлардаги шеърларидан  фарқи шундаки, улар она юртдан олисда, Атлантика уммони соҳилида ёзилган. Асл шоир қаерда яшамасин, қаерда ёзмасин, шеърлари Ватан билан боғланган бўлади. Абдулла аканинг август дафтаридаги шеърлари бунинг ёрқин исботидир. Davomini o'qish

Abdulhamid Nurmonov. So’z mulkiga sayr

09    Талабалик ва аспирантлик йилларимизда Эркин Воҳидовнинг номи ёшлар ўртасида жуда шуҳрат топган, шоирнинг айниқса “Ўзбегим” қасидаси эл ўртасида оғиздан тушмайдиган бўлиб қолган эди. Шу даврларда мен Эркин Воҳидов қиёфасида, нимагадир, Алишер Навоийни тасаввур қилардим. Ғазалларининг пурмаънолиги, оҳангининг сержилолиги Навоийни эслатаверар эди. Davomini o'qish

Polvonniyozhoji Yusupov. «Yosh xivaliklar» harakati: quvonchlar, iztiroblar, fojialar (10)

035

Ўз даврининг илғор зиёлиси бўлган Полвонниёз ҳожи Юсупов,табиий, доимий равишда газет-журналларга ошнолик, қолаверса сиёсий воқеаларнинг “қайноқ” жараёнида кечган ҳаёти сабаб, у тарихнинг жонли гувоҳи сифатида кундалик ёзишни одат қилганди. Хива музейидаги сокин ҳаёт уни кундаликлар асосида хотиралар ёзишга ундайди. Натижада эътиборингизга ҳавола қилинаётган хотиралар 1926 йилда юзага келади. Davomini o'qish

Zebo Mirzo. Dilda ishq pinhon chayqalur…

004     СЎЗ КЕЛАДИ. Сўзлар ҳам осмондан тушади, агар кўнглингиз осмонга етган бўлса… Ижод бу Илоҳ билан сирлашувдир. Шеър бу тазарру, кўз ёши, муножот ва ҳатто исён ҳам бўлиши мумкин, кўнглидан енгилган инсон учун. Бироқ бу ҳол шу лаҳзада, шу сонияда Илоҳ ва Инсон қалби ўртасидаги ҳол, сир. Уни ўзгалар ўқиши шарт эмас! (Зебо Мирзонинг «Мен нима учун ёзаман?» мақоласидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг) Davomini o'qish

O’zbekiston qahramoni unvoni qutlug’ bo’lsin!

045    Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалардаги кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун бир гуруҳ ватандошларимиз қаторида  Тошкент давлат шарқшунослик институтининг «Мумтоз филология» кафедраси профессори, таниқли адабиётшунос, навоийшунос олима  Суйима Ғаниева «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланди. Олимани чин дилдан табриклаймиз! Davomini o'qish