Санъат оламига кирганимдан афсусланмайман. Қанча машаққат бўлмасин, енгиб ўтаман. Саҳнага чиққанимда қўшиғимни тинглаб, менга жўр бўлаётганларни кўрсам, дилимдаги барча ғуборлар тарқалиб кетади. (Ёш хонанда Гуласал Абдуллаева билан суҳбатдан) Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Rajab Xolbek. She’rlar
Ражаб Холбек шеърларини сайтимизнинг Сурхон воҳасидаги вакили Сирожиддин Иброҳим тавсия қилди. Уларни ўқир эканман, яқиндагина «Термиз оқшоми» газетаси веб-саҳифасида асарлари эълон қилинган бир неча шоирлар ичида Ражаб Холбек ншеърларини ўқиганимни, улар диққатимни тортганини эсладим. Бугун эса унинг шеърларини сизнинг диққатингизга ҳавола этмоқдаман. Davomini o'qish
Abdulla O’rozboev. Ogahiyning “Riyoz ud-davla” (“Davlat bog’lari”) asarida ijtimoiy-siyosiy leksika
Ўзбек тилидаги ижтимоий-сиёсий лексика тизими шаклланиш ва ривожланиш босқичларини ўрганишда нодир илмий манбалар ҳисобланган “Девону луғотит турк” , “Муқаддимат ул-адаб”, “Китоб ал-идрок ли-лисон ал-атрок”, “Аттуҳфату закийату филлуғатит туркия”, “Таржумон”, “Муҳокат ул-луғатайн”, “Санглох”, “Бадоеъ ул-луғат”, “Келурнома”, “Мажмаа ал-арқом” каби кўплаб асарларда, шу жумладан, Огаҳийнинг “Риёз уд-давла” (“Давлат боғлари”) асарида баён қилинган фактлар, назарий фикрлар муҳим тутади. Davomini o'qish
Samariddin Sayyidzod. She’rlar
Самариддин Саййидзод 1986 йили Қашқадарёнинг Чироқчисида туғилган, таниқли шоир Ўроз Ҳайдарнинг ҳамқишлоғи. Шу йилнинг бошида унинг ўзига хос мушоҳада тарзи намоён бўлган бир туркум шеърини эълон қилган эдик. Бугун эса шоирнинг янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. Qadimgi daftar yoxud unutilgan ohanglar ohi
Эшқобил Шукурнинг «Қадимги дафтар ёхуд Унутилган оҳанглар оҳи» туркумидаги шеърларни ўқий бошласангиз билан бахши боболарнинг хирқираган овозларини, ойчибор дукурини, олис ва бепоён даштлардаги қадимий тошларда ўйилган битикларни ўқиб шивирлаётган, ҳайқираётган шамоллар садосини эшитгандай бўласиз… Davomini o'qish
Abdurashid Abdurahmonov. Turkiy adabiyotning qadimiy qatlamlari. Beshinchi qism

Туркий уруғлар ва қабилаларнинг шаклланиши бир неча эпосларда ўз ифодасини топган. Масалан, «Алпомиш», «Ўғузнома», «Қўрқут ота китоби», «Манас», «Маадай Қора» каби эпослар шундай хусусиятга эга. Бу достонларда туркийларнинг донишманд оқсоқоли ёки уруғ бошлиғи образи яратилган бўлиб, улар уруғларни бирлаштириш, аҳиллигини таъминлаш, руҳлантиришдек улуғ мақсад билан яшайдилар. Қабилаларнинг шаклланиш даврини акс эттирган эпослар бизнинг замонамизда турли миллат фолклоршунослари томонидан тикланган ёки улар турли халқлар адабиётига нисбат берилишидан қатъий назар улар барча туркий халқларнинг муштарак ёдгорлиги ҳисобланади.
Davomini o'qish
Odiljon Obidov. Jo’mard shoir haqida o’ylar
Атоқли шоир Шавкат Раҳмон таваллуд топган кунга 65 йил тўлди
Ўш кўп улуғ сиймоларининг бешигини тебратган шаҳар. Бу даргоҳда ўтган асрнинг жўмард шоирларидан бири Шавкат Раҳмон дунёга келди ва камол топди, шеъриятнинг юксак чўққиларига кўтарилди. Беўлчов умр экан, бу дунёни эрта, 46 ёшида тарк этди. Davomini o'qish
Nodira Nazar. Moviy sevgi.
«Мовий севги» ёш шоира Нодира Назарнинг иккинчи шеърий тўплами. «Akademnashr» нашриёти томонидан чоп этилган ушбу тўпламга таниқли шоир Йўлдош Эшбек сўзбоши ёзган. «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти номидан Нодирани янги китоби билан қутлаймиз ва унга ижодий ютуқлар тилаймиз. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Registon maydonida namoyish etilgan O’zbekiston tarixidagi ilk 3D-mapping formatidagi tomosha haqida
Хабарингиз бор, яқинда интернет тармоғида 10 маротаба ўтказилган Халқаро «Шарқ тароналари» фестивали якунида Регистон майдонида 3D-mapping форматидаги 5 дақиқалик томоша намойиши ҳақидаги видеолавҳа тарқатилди. Тез орада айни шу майдонда тақдимоти ўтказиладиган ва дунёда бундай кенгмиқёсли 3D-mapping форматдаги ёғдули мусиқий томошаларнинг энг салмоқлиси бўлишга даъвогар мазкур томоша тўлиқ ҳолда 20 дақиқадан иборатдир. Интернетда тарқатилган лавҳада унинг бир парчаси акс этган, холос. Ёзнинг иссиқ уч ойи давомида (ва ҳозиргача) мазкур томошанинг сценарий-либреттоси муаллифи сифатида Ўзбекистон тарихидаги биринчи 3D-mapping форматидаги бундай муҳташам ёғдули мусиқий томошани тайёрлаш ишида иштирок этганимдан фахрланаман. Davomini o'qish
Erkin Malik. Bir saboq
Нимагадир пиёла ўнг томондан айланиб, менга келганда тўхтаб, яна чап томондан айланар эди. Чой қуювчи ҳисобда янглишди шекилли, зора чап тарафдан етиб келса деган умидда пиёлага кўз тикардим. Ҳар қалай нотаниш одамлар. Бунинг устига ҳожилик одоби, эҳром салобати, бир нарса дея олмасдим. Davomini o'qish
Nodir Normatov. Bo’rtma sopoldagi sirli tasvirlar
Биз Баҳодир Ниёзов билан Алишер Навоийнинг муборак таваллуди арафасида учрашган эдик. Гарчи, ўша куни 2014 йилнинг феврали бошидан бери ёғаётган қалин қор тинмаган, кимгадир бу малол келган бўлса-да, суҳбатдошим энди баҳор яхши келишини, еру осмон гулу чечакларга тўлиб кетишини қувониб таъкидлар, мен эса у туғилиб ўсган Қашқадарё дашту далаларининг лола- қизғалдоқларга, гулу чечакларга тўла манзарасини хаёлдан ўтказар эдим. Davomini o'qish
Bahodir Yo’ldoshev. Tafakkur to’lqinlantirgan qalb…
7 сентябрь — таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев таваллуд топган кунга 70 йил тўлди. Устоз санъаткорни чин дилдан қутлаймиз.
Истеъдодсизлар ўз йўлини топиб олаверади, сиз истеъдодни ҳимоя қилинг, асранг, деган фикрда катта ҳикмат бор. Чунки истеъдоднинг тугилган мушти бўлмайди, кўнгли жуда бўш бўлади. Шу учун истеъдодли одамлар ҳамиша бой бериб келишган. Гўзалликнинг иродаси мўрт. Курашувчанлик эзгулик учун мисоли бир бегона ўт, у бу дағалликни ўз бағрига сиғдиролмайди. Истеъдод эгаси одамлар билан эмас, асосан ўз хаёли, ўзлиги билан банд. Унга орзусидаги мукамалликка интилишига халал беришмаса бўлди. Бу мукаммалликни истеъдодсизлар ўз даражасида — карьера, шон-шуҳрат, обрў-эътибор ва яна алламбало деб тушунишади. Davomini o'qish
