12 сентябр — Шавкат Раҳмон туғилган куннинг 70 йиллиги
Шоир катта бир муҳит ичида, ёр-биродарлари даврасида бўлса-да, негадир ўзини ёлғиз ҳис этган кўринади. Ижоди аллақачон тан олинган, шахс сифатида миллатнинг мустаҳкам устунларидан бири эканлиги кундай равшан бўлган муҳитда ўз яқин улфатлари, ён-атрофида бўлган кишилар орасида ўзи истаган мард, дили очиқ дўстни негадир у учратолмайди. Ҳатто бунга кўзи етмайди ҳамки, денгиз-уммонларни қўмсаб қолади. Денгиз, уммонлар шиддатигина унинг беором қалбига таскин бера олиши мумкин эди, илло… Davomini o'qish


Ўзбек адабиёти ва тарихчилиги ривожига, хусусан, Амир Темур шахсияти ва давлатчилиги тарихини изчил тадқиқ этишга муносиб ҳисса қўшган, миллий тарихимизга оид кўплаб бадиий асарлар муаллифи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Поён ака Равшанов вафот этди.Илоҳим, Яратган ўз раҳматига олган бўлсин. Инна лиллаҳи ва илаҳи рожиун.
Болалигимнинг қишлари касалхонада ўтарди. Кечалари онамни ҳидини соғиниб йиғлар, аммо бошқа болаларгаям, ҳамшираларгаям ҳечам буни сездиргим, дардимни айтгим келмасди. Ўшанда ҳам одамови эдим. Эсимда, бир куни қўлингизда мандарин солинган пакетни кўтарганча баланд чинорлар тагидаги ўриндиқда атрофга ҳавотирли нигоҳларингизни тикиб мени кутиб ўтиргандингиз… 
2020 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган ёш ижодкорлардан бири бўлмиш Зулфира Нўмонова шеърларини тақдим етмоқдамиз. 
Бугунги саҳифада сизга тақдим этилаётган ҳикоя мен учун бир байрам бўлди, деб айтсам сўзимга ишонинг. Ҳикояни ёзган Санжарбекнинг 16 ёшда экани бир ҳайратлантирган бўлса,
-Истеъдодлар кўпинча ўжар бўлишади. Шу боис ўз маслаклари учун доимо курашга, тортишувларга борадилар. Эътибор ҳам шундай ижодкорлар тоифасига киради. Ўз устида тинимсиз ишлайди. Шу боисдан ашъорлари аллақачон муҳлислари қалбидан мустаҳкам ўрин олиб, уларнинг кўнгил мулкига айланиб бўлган. Эътибор ҳаммага бирдек яхшиликни соғиниб, нафосатлар улашиб яшайди.
Бугунги шеъриятнинг ёш вакиллари орасида ўз овозига эга ижодкорлар алоҳида диққатга сазовор бўлишмоқда. Раҳмат Бобожон ана шундай шоирлардан биридир.
Кутубхонамизнинг бугунги саҳифамизда икки ёш шоир — Бек Али ва Анвар Ботир ўғли шеърлари билан танишасиз…
Адабиётшунос олим Раҳмон Қўчқор билан суҳбатда бугунги куннинг долзарб муаммолари – коррупцияга қарши кураш, таълим тизимидаги иллатлар, коронавирус офати оқибатлари, зиёлилар аҳволи, сўз эркинлиги, адабиёт ва давлат муносабати муҳокама этилган.