Zuhra Ochilova. Yangi she’rlar

01   Ўзига хос изланишлари билан диққатга сазовор Зуҳра Очилованинг сизга тақдим этилаётган шеърий туркуми шоира шуурида она шаҳри қадимий Кеш — Шаҳрисабзнинг қўҳна кечмишлари уйғотган туйғулар билан йўғрилган… Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Davr farzandi

02320 май — Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Сарвар Азимов таваллуд топган кун

   Сарвар Азимов эслашга арзигулик давлат арбобигина эмас, жуда кўп замондошлари, шу жумладан унинг меҳру муруватини кўрган 70-80 йилларда адабиётга кириб келган авлод ёзувчиларигача тан олган катта инсон эди. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. G’aflat va mutelik irsiymi yoki hirsiy? & Maqsud Asadov. Ona tili — millat ko’zgusi

022Давлат тили – миллий маслак ва тафаккур эркинлигининг бош асоси, маънавий юксалишнинг бирдан бир манбаидир. Тил ва руҳ, тил ва мушоҳада, тил ва шахс камоли, тил ва миллат тақдири – буларнинг маъно-мазмунини етарли зайлда тушуна олган киши миллий тилнинг яратувчанлик, халоскорлик куч-қувватига заррача ҳам шубҳаланмайди. Афсуски, халқ, юрт, бутун шахс тарбияси ва тил орасидаги ботиний бирликни идрок айлашга қодир зиёлилар анча озчиликни ташкил қилади. Davomini o'qish

Tohir Malik xotirasiga bag’ishlov & Xurshid Davron. Tohir Malik haqida muxtasar so’z

099Ўзбекистон халқ ёзувчиси, таниқли публицист ва таржимон Тоҳир Малик – Тоҳир Абдумаликович Ҳобилов 2019 йил 16 май куни оғир хасталикдан сўнг 73 ёшида вафот этди. Аллоҳ раҳматига олсин. Davomini o'qish

Jasur Kengboyev. Yong’oq qurti

03   Профессор Даминов очган урушдан сўнг юракка ғулу тушиб, кўнгилга қил ҳам сиғмай қолди. Ижара уйга қаноти ярадор қушдай шалвираб келдим.  Бисотимда бор егулик — қишлоқдан олиб келганим тўрхалтани очдим, таги кўриниб қолибди: тўрт донагина ёнғоқ қаққайиб турибди. Davomini o'qish

Nuriddin Egamov. Nafsning qitig’i qayerda? & Bahodir Iskandarov. Jannat va do’zax. Davlatni aldagan odam qay biriga tushadi?

021   Ҳамкасбларимдан бири айтиб қолди. Яқинда уларнинг қишлоғидан бир йигит ютуқ ютаман деб бир кунда ўнлаб шиша энергетик ичимлик ичибди. Оқибатда заҳарланиб, шифохонага тушибди… Davomini o'qish

Madina Norchayeva. Xayrlashuv maktubi & Аральское море (Казахфильм, 1963)

045    Мадинанинг бу битигини бўғзимга дард тиқилиб ўқидим, бундан 35  йилча аввал адабиёт газетасида босилган «деразалар остига келиб, узоқ-узоқ йиғлаган денгиз» ҳақида ёзган шеъримни, устоз адиб Тўлипберген Қаимбергеновга бағишланган туркумимни эсладим. Ўша шеърларни ҳам  ботиний йиғи билан ёзганимни эсладим  (Қандай денгизни йўқотганимизни 1963 йилда суратга олинган ҳужжатли фильмдан билиб оласиз)… Davomini o'qish

Baxtiniso Mahmudovaning so’nggi intervyusi & Nuriddin Egamov. Baxtinisoga

04  Саҳифа иқтидорли шоира Бахтинисо Маҳмудова хотирасига бағишланади

  Саҳифада Бахтинисо Маҳмудованинг вафотидан бир неча кун муқаддам берган интервьюси билан танишасиз. Уни Қашқадарё вилоят радиоси муҳаррири Лобар Ҳайдарова тайёрлаган. Мазкур суҳбат файлини кутубхонамизга тақдим этган Нуриддин Эгамов таъкидлаганидек, «Бу суҳбатда шоира синглимизнинг ҲАЁТГА МУҲАББАТи яшаяпти…» Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Kitobxonlik — kundalik hayot va turmush tarzi & Ikki kitob

011    Замонамиз одамлари бамисоли китоб ва мутолаа уммонида сузиб юрибди, бу уммонда жон сақлаш, эмин-эркин ҳаёт кечириш, яхшини ёмондан ажрата билиш ҳар кимнинг тушунчаси, дунёқараши, қизиқишлари, диди-фаросати ва албатта ниятига боғлиқ, аввало. Қизиғи, ҳар қандай тушунча, дунёқараш, қизиқиш, дид-фаросат, ният соҳиб ва соҳибалари эҳтиёжига яраша китоб топилади. Истаймизми-йўқми, ҳаётнинг қонунияти, ҳикмати шундай. Davomini o'qish

Mirzohid Muzaffar. Dengizni ko’rdim. Esse & Mirzohid Muzaffar «She’r sehri» teleloyihasida

02   Уфқларнинг ним пушти тумани тонг қушларини ўзига чорлагани вақт, қоялар кўксини долғалар илк бора ўпгани замон хонамдан чиқдим. Хонамдан чиқдиму, соҳилга йўл олдим. Мени йўллар олиб келди, йўлларни мен олиб келдим… Davomini o'qish

O’zingdan chiqqan baloga… «O’zA minbari» turkumida uch maqola

011Гап шундаки, куни кеча аллақайси раҳнамоларининг даъватими, рағбатими билан, бир гуруҳ шахслар Ўзбекистонда рус тилини расмий тил даражасига кўтариш, “Давлат тили ҳақида”ги қонунга ўзгартиш киритиб, унга ўзбек тили каби ҳуқуқий мақом бериш таклифи билан чиқиб бонг урибдилар. Ўрмондаги дарахтларни қийратаётган болтадан омонлик йўқ, чунки унинг сопи ҳам бошқа эмас – ёғоч, деганларидай, ўзимиздан чиққан бу “узбек” зиёлилар ўз ташаббуслари Ўзбекистонда рус тили мавқеини юксалтиришга бел боғлаб (рус тили шунга зорми?), Davomini o'qish