От ёввойи бўлди.
Инсон уни ўзига бўйсундирди.
От инсонга дўст бўлди.
От инсонга ҳамроҳ бўлди. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Abdulla Avloniy. Turkiy Guliston yoxud axloq

«Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» буюк маърифатпарвар, жадидчилик ҳаракати сардафтарларидан бири Абдулла Авлонийнинг энг машҳур ааридир. Асар ҳақида муаллиф шундай ёзади: «Мен бу асари ночизонимни биринчи мактабларимизнинг юқори синфларида таълим бермак ила баробар улуғ адабиёт муҳиблари, ахлоқ ҳаваскорларининг анзори олийларина тақдим қилдим…» Davomini o'qish
Shoyim Bo’tayev. Hisomiddin al-Yog’iy

Бу воқеа яшин тезлигида бутун мамлакат бўйлаб тарқади. Оғиздан-оғизга кўчиб юрган қисқагина суҳбат шуъласи одамлар қалбини фахр-ифтихор туйғуларига тўлдириб юборгудай бўларди. Улар, эндигина тожу тахтни эгаллаган навқирон ҳукмдорлари омон бўлса, хеч қачон хорлик-зорлик кўрмасликларини дил-дилдан ҳис этганча, бундай ҳукмдор билан дунёнинг нариги чеккасига бўлса ҳам боришга тайёр эканликларини бир-бирларига тўлиб-тошиб сўзлашарди. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Ozod qushlar & Qora kitob. Qissa
Истеъдодли ёзувчи Назар Эшонқулни туғилган куни билан қутлаймиз
Ҳаёт мўъжизалардан иборат эканлигига сен ҳам ишонардинг. Сен ҳам бу асрдан мўъжиза кутиб яшардинг. Ҳолдан тойиб ишдан қайтар экансан, кичкинагина мўъжаз уйингда тўшакка чўзилганча, ёлғизлик салтанатидай кўримсиз, ҳувиллаган хонангда қандайдир мўъжиза рўй беришини кутиб яшардинг. Davomini o'qish
Andalib. G’azallar, muxammaslar
Асл исми Нурмуҳаммад Ғариб бўлмиш ва Андалиб тахаллуси билан ижод қилган шоир ўзбек ва туркман шеъриятининг энг ёрқин сиймоларидан биридир. Davomini o'qish
Erkin A’zam. Ko’k eshik & Qirq yillik gurunglar. Hikoyalar
Ҳамиднинг туши ўнгидан келди: у эртаси куни дарсдан хушхабар билан қайтди. Курсдошлари орқали суриштириб, университетнинг ёнгинасидан уй топибди. Кечқурун кўргани бордик. Уй биз кутгандан зиёда, ўша танишимизникидан ўтса-ўтардики, қолишмасди. Эртага кўчиб келадиган бўлиб бекаси билан аҳдлашдик. У негадир сал жонсарак, аммо жуда мулойим аёл экан. Davomini o'qish
Mirzohid Muzaffar. Yangi she’rlar
…Бугун сизга янги шеърларим ва икки ҳикоямни жўнатаяпман. Аввалгидек “сўнги нафасини олаётган одамнинг умид синиқлари” каби тиғиз бўлмаса-да, улар ҳам менинг тобора торайиб бораётган ботинимдан тўкилган сўзлардир. Davomini o'qish
Zebo Rahimova. So’z aytmoq iztirobi & Yurak — hayotimning bayrog’i.
Қачонлардир ҳаммамиз Орзулар мамлакатида, болаликнинг сирли диёрида бўлганмиз. Бу сеҳрли диёрнинг тўрт фасли ҳам эртак: сураткаш қишлари тугамайдиган, баҳорлари сўрамасдан юрагингга кириб келадиган, сўлим ёзлари боғ-роғларда кечадиган узун таътиллардан, беқасам кузлари бир текис пахтазорлардан иборат эди. Davomini o'qish
Sultonmurod Olim. Kitob haqida o’n savolga o’n javob
Уйимиздаги энг мўтабар китоблар — луғатлар. Луғатни ҳеч ким бирровга ўқиш учун бермайди. Ундан фойдаланаман деган киши, албатта, ўзи сотиб олиши керак. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” 5 жилдлиги, “Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати” 4 жилдлиги, “Фарҳанги забони тожикий” (“Тожик тилининг изоҳли луғати”) 2 жилдлиги, шунингдек, “Ўзбек халқ мақоллари”нинг 2 жилдлиги қўлга яқин ерда турадиган, деярли ҳар куни титкиланадиган китобларим бўлса керак. Davomini o'qish
Hindistondagi buxorolik qozi & Muhammad Avfiy. Nodir hikoyalar.
Муҳаммад Авфий XII асрнинг охири XIII аср бошларида яшаган бухоролик машҳур адиб ва тазкиранависдир. Унинг «Лубобул-албоб» («Идрок хулосалари») асари илк тазкиралардан. Авфий қаламига мансуб«Жавомиул-ҳикоёт» тарихий ва фолклор материалларига асосланиб ёзилган бўлиб, унинг ўша давр ижтимоий иллатларини фош қилувчи ва юксак инсоний фазилатларни мадҳ этувчи ҳислатларини кўпгина Европа ва Шарқ тадқиқотчилари таъкидлаганлар. Davomini o'qish
Murod Muhammad Do’st. «Toshkentdan maktublar» turkumidan ikkinchi maktub: Said Ahmad
Би-би-си Ўзбек хизмати беш йилча аввал “Тошкентдан мактублар” рукни остида янги лойиҳага қўл урган ва таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст бу рукннинг муаллифи экани ҳақида хабар берган эди. Саҳифамизда Мурод Муҳаммад Дўстнинг машҳур актёр, Халқ артисти Шукур Бурҳонга бағишланган биринчи мактуби билан таништирган эдик. Бугунги — иккинчи мактуб машҳур ўзбек адиби Саид Аҳмад ҳақида. Davomini o'qish
Said Ahmad. To’rt hikoya & Kelinlar qo’zg’oloni. Milliy akademik teatr spektakli
10 июнь — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад таваллуд топган кун.
… Одам боласи туғилган юртига ўхшайдими? Билмадим, мен негадир шунақа деб ўйлайман. Дюннинг сувратига қарайман. У менга ҳар куни битта офтоб туғадиган Японияга ўхшаб кўринади. Унга қараганимда буюк Японияни кўриб турганга ўхшайман … Davomini o'qish
