Шу йилнинг 14-16 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Самарқанд шеър оқшомлари” туркий тилли ёшлар анжумани ўтказилади. Унда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистондан таклиф этилган ёш ижодкорлар билан бирга ўзбекистонлик 25 нафар ёш шоир ҳам қатнашади. Davomini o'qish
Bo'lim: YANGILIKLAR
Saytimiz yangiliklari
Maqsud Shayxzoda. She’rlar & Maqsud Shayxzoda zamondoshlari xotirasida
25 октябрь — атоқли шоир ва драматург Мақсуд Шайхзода таваллудининг 110 йиллиги
Шайхзода ақл маъносидагина эмас, сиймо маъносида ҳам ҳаммамиздан ажралиб турарди. Мухтор оғанинг беозор саволи унга эриш туюлмади. Аксинча, ҳамма ерда, ҳамма вақт, ҳамма муҳит ва шароитда қалбини обод қилган фахр туйғусини жўштириб юборди. У суюниб, ҳатто фахрланиб, озарбайжонлик эканини, Озарбайжондан келганини айтди. Шу сўзларни айтиб турганида Мақсуднинг юзига худди осмондаги қуёш кўчиб тушгандек бўлди (Мақсуд Шайхзода ҳақида хотиралар саҳифасидан. Саҳифа мана бу ерда)… Davomini o'qish
Maqsud Shayxzoda: Shoirlik unvoni baxtimdan tuhfa! & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar
25 октябрь — Ўзбекистон халқ шоири Мақсуд Шайхзода таваллудининг 110 йиллиги
Шайхзода, ўзи эътироф этганидек, шеъриятда замонавий воқеликни, драматургияда эса тарихий ўтмишни тасвирлашга ҳамда халқ ва мамлакатнинг дардли масалаларини ўтмишга бағишланган асарларида ифодалашга интилди… Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Beqiyos edi u she’r lochini & Mirzo Ulug’bek. Radiospeltakli. Maqsud Shayxzoda tavalludining 110 yilligiga
Мақсуд Шайхзода таваллудининг 110 йиллигига
Мақсуд Шайхзоданинг жўшқин шеърлари, шекспирона руҳ билан суғорилган драмалари, теран фикрлар ва нозик кузатишларга бой илмий-танқидий асарлари, куюнчак публицистикаси, юксак дид билан амалга оширилган таржималари ҳеч қачон қимматини йўқотмайди. Davomini o'qish
Adabiyot – haqiqat jarchisi. Oʻzbekiston xalq shoiri Jamol Kamol bilan suhbat
Саҳифа устоз шоир Жамол Камол таваллудининг 80 йиллигига бағишланади
Адабиёт ўқиб, уни ўрганиб, шу хулосага келдимки, дунёда ҳамма фанлар бир тараф, адабиёт бир тараф. Ҳамма фанлар танингга хизмат қилади, адабиёт эса жонингга, руҳингга қувват беради… Davomini o'qish
Umar Sayfiddin. Ikki hikoya: Yakkama-yakka & Qashlagich
Босния беги билан Семендире* бегининг аскарлари мана неча ҳафтадир “Яйча”ни* ўраб олган, қўмондонларининг келишини кутардилар. Тинмас ёмғирларнинг, бўронларнинг ура-ура йўсинлатган кулранг девори буюк қалъа қувватига ишонарди. На эшигида, на устида биров кўринарди. Бурчакларида ҳилпираган байроқлар бўлмаса бўм-бош бир қоя деб саналиши мумкин эди.
Dilorom Karimova: “San’at yolg’izligingga arzimaydimi?”
Санъаткор ким? Санъаткор ўз кўксига инсоният қалбини сиғдира олган инсон, дейман мен. Бу фикрга мени ҳамиша саркаш, ҳамиша ўйчан, ҳамиша мағрур Дилором Каримованинг бедор дунёси олиб келди. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. O’lmas va unitilmas shoir & Rauf Parfi hayot va ijod haqida
Рауф Парфи таваллудининг 75 йиллигига
Мана, бир неча кундан кейин ўзбек халқининг буюк фарзанди ва бетакрор шоири, моҳир таржимон Рауф Парфи таваллудига етмиш беш йил тўлади. Кўп асрлик адабиётимизни Рауф Парфи шахсияти ва шеъриятисиз умуман тасаввур этиш мумкин эмас. Рауф Парфидай шоир-санъаткорларнинг дунёга келишини адабиёт асрлар мобайнида орзу қилади ва кутади, десам хато қилмасман… Davomini o'qish
Aleksandr Blok. She’rlar. Rauf Parfi tarjimalari
Саҳифа устоз Рауф Парфининг 75 йиллигига бағишланади
Устоз Рауф Парфи улуғ рус шоири ижоди билан жуда эрта, ўсмирлик чоғиданоқ танишган ва 16 ёшида шеърларини таржима қила бошлаган эди (Бугун ўша таржималарнинг айримларини сизга тақдим этмоқдамиз). Йиллар ўтиб шоирнинг Блокка бўлган муносабати мана бу шеърида ёрқин акс этди: Davomini o'qish
Uilyam Folkner. Emili uchun atirgul
Уильям Фолкнер туғилган кун (25 сентябрь ) олдидан
Мисс Эмили Грирсон ўлганда, уни кўмиш учун бутун шаҳар йиғилди: эркаклар қулаган маъбудга эъзоз-икром юзасидан, хотинлар эса камида ўн йил инсон қадами етмаган хонадонни ўз кўзлари билан кўргани ичлари ошиқиб келдилар, чиндан ҳам бу эшикка ҳам боғбон, ҳам ошпаз бўлган қари хизматкордан бошқа ҳеч ким яқин йўламасди. Davomini o'qish
Ernest Heminguey. Ikki hikoya & Rolf Hoxhut. «Ovchi o’limi» asaridan parcha.
… Ҳаётининг сўнгги йиллари кўзлари тез-тез ёшланадиган бўлиб қолган эди. Айниқса, у ёза олмай қолиш ҳақиқат эканлигини аниқ англаб етиши ўзини эртами-кечми, ахири гўрга тиқишини айтган пайт кўзи ёшга тўларди… Davomini o'qish
Hermann Hesse. Nyurnbergga sayohat.
Саҳифа машҳур адиб Ҳерманн Ҳессе таваллудининг 140 йиллигига бағишланади
ХХ аср адабиётининг улуғ намояндаларидан бири, Нобел мукофоти соҳиби, буюк олмон адиби Ҳерманн Ҳессе энг кўп мутолаа қилинадиган олмон адибларидан биридир. Унинг кўплаб роман, қисса, ҳикоялари, шеърлари, сиёсий, адабий-танқидий руҳдаги асарлари чоп этилган.Адиб, шунингдек, маънавий-маърифий йўналишда ҳам кўплаб асарлар ёзган. Хусусан, «Ғилдираклар остида» романи, шунингдек, «Нюрнбергга саёҳат» сафарномаси ва бошқа кўпгина асарлар шулар жумласидандир. Қуйида ёзувчининг «Нюрнбергга саёҳат» сафарномасидан бир парчани ўқувчиларимиз эътиборига ҳавола қилмоқдамиз. Davomini o'qish

