Hermann Hesse. Muhabbat

01

Барча таниш-билишларим ичида биргина дўстим Томас Ҳёпфнер ишқ бобида шак-шубҳасиз энг кўп тажрибага эга, десам хато бўлмас. Чунки у аёлларнинг кўнглини овлаш, яъни ухажёрлик санъатининг обдан ҳадисини олган ва бу борада мақтанса арзигулик натижаларга эришган. Шундай бўлса-да, баъзан ўзимча, ахир у ҳам муҳаббатнинг асл моҳиятини бизларданам ортиқроқ тушунмаса керак, деб ўйлаб ҳам қўяман. Унинг ўз ҳаётида маҳбубаси ишқида ўртаниб, кечалари мижжа қоқмай бедор кўз ёши қилиб, йиғлаб чиққанига ҳечам ишонгим келмайди. Davomini o'qish

Zulfiya. She’rlar & Qutlibeka. Sakson yil lovullab so’nmagan o’t

Ashampoo_Snap_2017.03.04_19h09m45s_005_a.pngЎзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллиги олдидан

   Дунёда ҳеч нарса мангу эмас. Даврлар ўтади, кўп нарса унутилади, ҳатто, ўз даврида яхшигина вазифа бажарган асарлар ҳам қачондир оҳорини йўқотиши мумкин. Лекин халқ, миллат оғриғига, қувончига дахлдор асарлар халқ ва миллат билан бирга яшаб қолади. Устоз Зулфияхонимнинг “Хотирам синиқлари” достони ана шундай ўлмас асарлардан бири сифатида халқимиз, келажак авлодлар учун ҳам қадрлидир. Davomini o'qish

Parijdagi terrorchilik «Hollivudcha» sahnalashtirilgan tomoshamidi?

032

Муҳаммад алайҳиссалом карикатураларини эълон қилган Charlie Hebdo сатира журнали нашриётига 7 январь куни эрталаб уюштирилган ҳужум жаҳон оммавий ахборот воситаларининг асосий мавзусига айланди. Хабарларда қуролланган учта эркак бино ичига бостириб кириб ўт очишганива ҳужум натижасида 12 киши ҳалок бўлгани, 20 киши жароҳат олгани айтилмоқда. Бироқ, террорчилик ҳужуми содир бўлган куниёқ баъзи интернет нашларда асл ҳодисанинг муқобил варианти билан боғлиқ хабарлар пайдо бўлди. Хусусан, Livejournal сайтида эълон қилинган хабарда террорчилик ҳодисасидаги баъзи шубҳали ҳолатлар ҳақида сўз боради. Davomini o'qish

Oybek. Adabiyot to’g’risida

022

Бугун таваллуд кунининг 110 йиллиги нишонланаётган Ойбекнинг бутун ҳаёти ва ижодиёти, қалби ва қалами сизга бағишланган эди. Атоқли адиб ўзининг ўлмас асарларини ижод этар экан, у қандай адабий фикр-ўйлар оғушида яшагани, қандай ижодий мезонлар ва эстетик принципларга амал қилгани, умуман у нафис сўз санъати тўғрисида, бу сеҳрли, бу ғаройиб, бу ажойиб олам тўғрисида қандай фикрда бўлганини сизга тақдим этилаётган фикр ва мулоҳазаларини ўқиб, билиб оласиз. Ҳассос ижодкорнинг адабиёт тўғрисидаги қимматли фикр- ўйлари ҳам олтин манбалардан нур олгандек жило бериб туради. Davomini o'qish

Barhayot Oybek. Videofilm (2005)

010

10 январ – Атоқли   адиб ва  тенгсиз  шоир  Ойбек   таваллудининг  100 йиллиги

   Устоз Ойбек ҳассос шоир ва донишманд адиб, халқнинг ор-номуси ва виждони бўлган зотлардан бири эди. Сизга тақдим этилаётган видеофильм мен раҳбарлик қилган йиллар, аниқроғи, 2005 йили «Ёшлар» телеканали томонидан, истеъдодли шоир Эшқобил Шукур ижодий гуруҳи томонидан устоз Ойбек таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб тайёрланган эди. Davomini o'qish

Iqbol Qo’shshaeva. Yaralangan qalb

07

  «Ойбек миллатчиликдан қайтдим дейди. Ўзини совет ёзувчисиман деган одам миллатчиликка қарши курашади, унинг кирдикорларини фош қилади. Ойбек эса, аксинча, ўзининг миллатчилик изларини бўямоқчи бўлади. У фақат статистика тариқасида палон йилдан палон йилгача ундай эдим, кейин эса совет позициясига ўтиб олдим, дейди. Албатта, бунинг билан ҳеч ким қаноатланмайди. 1929 йилда қандай нарсалар билан ўзингизни пантуркист деб айтар эдингиз, деб сўраганимизда, у: “пессимист бўлганлигим учун”, деб жавоб беради»  (Шўро адабиётининг йирик вакили сифатида Ҳамза сиймосини гавдалантирган драматургнинг ўша пленумда айтган  сўзидан). Davomini o'qish

Айбек. Стихи

044

К 110-летию со дня рождения поэта и писателя Айбека

   Айбек — один из выдающихся представителей узбекской литературы ХХ века. Его творчество настолько разнообразно и многогранно, что трудно встретить в истории узбекской литературы такое богатейшее наследие, принадлежащее перу одного писателя. Начав свой творческий путь как лирический поэт, Айбек впоследствии создал бессмертные произведения в различных формах поэзии и прозы, особенно в жанрах поэмы и романа. Davomini o'qish

Xayol kemasida suzar yolg’iz oy…

099

Уни илк таниганим — адабиёт китобимда раҳматли бобом (амакини биз томонларда шундай аташади)ники сингари маънодор йирик-йирик кўзларию дўпписи тагидан чиқиб турган жингалак сочлари, гўштдор юзию жилмайиб турган лаблари эди. Дарслигимдан унинг менга боқиб туришлари нима учун бошқа адибларнинг қарашларига сираям ўхшамаслигини ўша дамларда англаёлмасдим. Кейинчалик у ҳақдаги тасаввурларим бойида: шоир, ёзувчи, академик. У инсон эсланганида ҳар гал ёдимизга «лоп» этиб тушадиган ҳамма учун севимли ўша машҳур шеърининг биринчи бандини мактабда энг ёмон ўқийдиган бола ҳам биларди, сўрасангиз айтиб берарди: «Нафис чайқалади бир туп наъматак…» Davomini o'qish

Oybek haqida 4 xotira & «Oybek zamondoshlari xotirasida» kitobi

002

Домла ҳовли ўртасида оддийгина курсида, бошида қоракўл папаҳ, ёлғиз хаёл суриб ўтирган экан. Ичкарига таклиф этди. Ўша стол атрофида давра олиб ўтирдик. Носир ака ўзига хос чечанлик билан Ойбек домлани гапга соларди. Мен бўлсам, журъатсиз аҳволда мум тишлагандай жим эдим. Фавқулодда Ойбек домла менга қараб, чап қўли билан хитоб қилиб «Ўқи!» — деб қолди. Davomini o'qish

Oybek. Sozim & Ibrohim G’afurov. Oybek bizning hayotimizda

Ashampoo_Snap_2017.12.16_22h38m40s_001_.png10 январ — Устоз шоир Ойбек таваллудига 110 йил тўлади

   Биздан бир боғ ошиб ўтсак, Қичқириқ ва Калковуз сойларининг Тахтапулдан нариги бетида Ойбеклар, Миртемирлар, Қуддус Муҳаммадийлар, Абдулҳақ Абдуллаевлар яшарди. Бизга «Қутлуғ қон» ёки «Навоий»ни қайта-қайта мутолаа қилган чоғларимизда Тахтапулнинг шоввасининг гувиллаши билан бирга Ойбекнинг ҳансираб ишлаётгандек буюк нафаси келиб турарди, ё мен гўдакка шундай туюларди. Davomini o'qish

Zarifa Saidnosirova. Oybekka qarshi hujum

08

10 январ – Атоқли адиб ва тенгсиз шоир Ойбек таваллудининг 100 йиллиги

   Абдулла Қодирий ва Чўлпонлар номи тилга олинмай қўйган узоқ йилларда Ойбекнинг «Қутлуғ қон» ва «Навоий» романлари ўзбек китобхонларининг бирдан-бир севимли асарлари сифатида ўқилди…Лекин шу чоқларда Тошкентда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси атрофида Уйғун бошчилигида айланиб юрган гуруҳ Ойбекни оёқдан чалиш ниятида иш бошлаганди. Кўп ўтмай, Уйғун ўз мақсадига эришиб, уюшмага раис бўлиб олди ва Ойбекка қарши қаттиқ кураш бошлади. Унинг бу ғаразли ниятига Мильчаков, Шевердин, Ойдин, Мирмуҳсин, Воҳид Зоҳидовлар шерик бўлдилар.. Davomini o'qish

Anvar Obidjon. Bolaligim & Abdug’afur Rasulov. Ijodiy o’zlik sari

001

8 январь — Атоқли ёзувчи ва шоир Анвар Обиджон таваллуд топган шоир

Анвар ака билан  «Ёш гвардия» нашриётида узоқ йиллар  (бир бўлимда, бир хонада) бирга  ишлаганмиз. Ўша пайтлар нашриётнинг деворий газетасига ажойиб шоир дўстимиз Муҳаммаджон Раҳмон Анвар акага бағишлаб бир ҳазил шеър ёзганини эслайман (Афсуски, дастлабки икки сатри ёдимда қолган):

Келиб Олтиариқдан
Ёзар олти жанрда…
Davomini o'qish