Ozod Sharafiddinov. Millatni uyg’otgan adib

01

Ойбек таваллудининг 110 йиллигига

Анча вақтгача мен Ойбек аканинг нега бу одамнинг гуноҳини кечиргани сабабини англаёлмай юрдим. Менга қолса, шахсан мен уни кечира олмасдим. Лекин Ойбек ака мен эмас, Ойбек ака-да. Эҳтимол, у Толстойнинг «Ёвузликка ёвузлик билан жавоб берма», деган ақидасига амал қилгандир. Ҳар ҳолда, кейинроқ ўйлаб қарасам, бировнинг гуноҳидан ўтган Ойбек ака янада олижаноброқ ва салобатлироқ кўриниб кетди. Davomini o'qish

Odil Yoqubov. O’lmas siymo

021

 Ойбек таваллудининг 110 йиллиги олдидан

   Халқимизда ўлмас сиймо, деган яхши бир гап бор. Ҳалқ ўзининг энг катта мутафаккирлари, улкан олим ва санъаткорларини шундай деб атайди, бу билан халқ ўзининг чексиз меҳри, иззат-ҳурмати, буюк ифтихорини изҳор этади. Ана шундай ўлмас сиймолардан бири Устод Ойбекдур. Davomini o'qish

«Nur qidirib» quyoshga yetdik. Oybek va Zarifa Saidnosirova muhabbati

09

Ойбек таваллудининг 100 йиллиги олдидан

Ойбек ҳар кўрганида «Севаман сени, ҳар дақиқа хаёлимда фақат сен яшайсан! Нега мендан қочасан?» деб таъна қилади. Мен бўлсам «Ҳали ёшман, бундай гапларга тушунмайман», дейман уялиб. У хафа бўлади. «Хиёбонларда айланайлик», «Юр, суратга тушайлик» дейди. Кўнмайман. У яна ва яна хафа бўлади… (Зарифа Саидносирова. «Ойбегим менинг» китобидан) Davomini o'qish

Umarali Normatov. Ko’ngillarga ko’chgan she’riyat

011

28 декабрь – Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллуд топган кун

Эркин Воҳидовнинг ҳаётдаги бахти, омади шуки, аввало, у ўз даврининг пешқадам зиёлилари оиласида дунёга келиб, гарчи ота-онасидан эрта айрилган бўлса-да, маърифатли жигарлари қўлида тарбия топиб вояга етди. Унга Миллий университетда Ғулом Каримов, Матёқуб Қўшжонов, Озод Шарафиддинов каби улкан адабиётшунослар яратган жўшқин адабий муҳитда тарбия олиш насиб этди. Бундан ҳам муҳими, мамлакатни миллатнинг гуллари қонига ботирган мустабид ҳукмдор тарих саҳнасини тарк этиб, қисман эркинлик шабадалари эса бошлаган, ижодда қудратли янги тўлқин ҳаракатга келган бир паллада қўлига қалам олди; шу ҳаракатнинг бошида турган улуғ адиб Абдулла Қаҳҳорнинг назарига тушди. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Uch hikoya

087

Бир мамлакатда камбағал рассом яшарди. У аянчли даражада қашшоқ, устига-устак жуда ҳам ёлғиз эди: у ҳаётни қандай тушунса, шундай кўринишда чизар, лекин уни ҳеч ким тушунмас, суратлари паст нархда сотиларди. Омадсиз рассом бир куни кўчада – айнан кўчада, чунки маликаларни бошқа жойда учратиш мумкин эмас, буни эртаклар ҳам тасдиқлайди, – шаҳар айланиб юрган маликани кўрди-ю, унга ошиқ бўлиб қолди; муҳаббат уни девонага айлантирди: у маликанинг исмини айтиб, кўча-куйда санғиб юрадиган ва эсига тушиб қолган жойда – тошга ҳам, деворга ҳам унинг суратини чизадиган бўлиб қолди. Бу ҳолни маликага етказдилар. Малика қаҳ-қаҳ уриб кулди-ю, рассомни чақириб, аввал масхара қилди. Davomini o'qish

Shuhrat Rizayev. Olam dardi cho’ktirgan odan yoxud Asqad Muxtor haqida so’z.

001

Асқад домла “Тундаликлар”ида “Бизнинг авлодда замондан қочганлар қутулди” деб ёзган эдилар. Аммо замонадан қоча олган бирор авлоддошининг номини айтолмагандилар. Чунки бундай ижодкорнинг ўзи йўқ эди бу аводда. Шуни теран англабми, мутафаккир зот ўз авлодининг аламу азоби ҳақида яна шундай умумлашма берадилар: “Сизиф афсонасини биласиз, “абадий харсанг”ни ҳам биласиз. Менинг авлодим ўша харсангни 70 йил давомида «чўққи»га юмалатди. Ичимда нола бор… Davomini o'qish

Открытое письмо тележурналисту В. В. Познеру

02

    Вы конечно человек умный, умудренный большим жизненным опытом. Производите впечатление объективного журналиста, нестандартного телеведущего, который тщательно с разных сторон изучает ту или иную проблему и старается максимально объективно, не однобоко подать материал для широкой публике. И, честно сказать, на этом фоне как то очень странно и неприятно из уст такого мэтра из передачи в передачу часто слышать давно набившие оскомину шовинистические лозунги, наподобие «татарско-монгольское иго, отбросившее развитие русского общества на 300 лет назад» и тому подобную навязшую в зубах ксенофобскую пошлятину.
Davomini o'qish

Herman Hesse. Ilk srguzasht.

065

Мен ўшанда ўн саккиз ёшда эдим, ўқишим тугаб қолаёзган, машиналар таъмирланадиган чилангарлик устахонасида амалиёт ўтардим. Танлаган соҳам бўйича узоққа боролмаслигимни сезганим учунми, ўз касбимни ўзгартиришга қатъий аҳд қилган эдим. Буни отамга ётиғи билан тушунтириш учун қулай фурсат топилгунга қадар, корхонада қолиб ишлай бошладим. Бироқ кетиши маълум бўлган, тўрт томони қибла одамга ўхшаб, гоҳ худ, гоҳ бехуд, ишни қўл учида бажарардим. Davomini o'qish

Агахи. Из исторических сочинений

12

К 205-летию со дня рождения Агахи

Агахи был поэтом, историком и переводчиком. Он составил диван своих стихов под названием «Та’виз ал-ашикин», который в нескольких списках дошел до нашего времени и включает в себя газали, мухаммасы, мусаддасы, мусамманы, рубаи, муамма, таржи’банды, мустазады, маснави, касыды, тарихи на языках узбекском и фарси. В 1882 г. его диван был издан литографским способом в Хиве. С фарси на узбекский язык он перевел «Гюлистан» Са’ди, «Йусуф ва Зулайха» Абд ар-Рахмана Джами, «Хафт пайкар» Низами, «Шах ва Гада» Хилали, «Зубдат ал-хикайат» Мухаммад Вариса, «Кабус-наме» Кайбдуса, «Мифтах ат-талибин» Махмуд бен Шайх Али бен Имад ад-Дина Гидждувани, «Ахлак-и Мухсини» Хусайна бен Али Кашифи, «Та’рих-и джаханкуша-йи Надири» («Та’рих-и Надири») Мухаммад Махди Астрабади бен Мухаммад Насира, вторую половину второго тома, третий и седьмой тома «Раузат ас-сафа» Мирхонда и многие другие сочинения. Davomini o'qish

Suvon Meliyev. “Boy ila xizmatchi” yoki tiklangan nusxa muammosi

003

Комил Яшин тарафидан бажарилган ишнинг тўғри ёки нотўғрилиги ҳақида ҳозир ҳукм чиқариш ортиқча. Бўлган иш бўлган. Аммо унинг ижобий ва салбий жиҳатларини қайд этиш, холис баҳо бериш мумкин ва бу ҳозирги қайта қуриш ва ошкоралик даврида зарур ҳам. Ярим асрдан буён ўзбек, умумсовет ва жаҳон саҳналарида қўйилиб, олқиш олиб келаётган «Бой ила хизматчи» айни шу тикланган нусха эканлигини унутишга ҳаққимиз йўқ. Аммо… Davomini o'qish

Tanikava Syuntaro. She’rlar (02)

011

1931 йилнинг 15 декабрида туғилган таниқли япон шоири Таникава Сюнтаро ҳаёт ва ижод ҳақида шундай ёзади: “Биз шеър ёзиш учун яшамаймиз. Биз яшаётганимиз учун шеър ёзамиз. Асл шоир шеърларини эмас,ҳаётни суяди. Мен сўз қидириб эмас,ҳаёт моҳиятини қидириб ижод қиламан”. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Siymoda aks etgan siymo

033

Муҳаммад Ризо Огаҳий таваллудининг 205 йиллиги олдидан

   Аллома шоир Матназар Абдулҳакимнинг буюк мутафаккир,шоир, жавонмардлик тариқатининг йирик намояндаси Паҳлавон Маҳмуд (1247-1326) меросини идрок этиш, рубоийларини таржима қилиш жараёнида мутафаккир қарашларини англашга бағишланган мақола,эссе ва суҳбатлардан ташкил топган «Тафаккур чорраҳаларида.Таржимон талқинлари» номли салмоқли китобини тақдим этган эдик. Бугун сизнинг назарингизга Ҳазрати Паҳлавон Маҳмуд ҳамда Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий рубоиётининг қиёсий ҳамоҳангликларига бағишланган ихчам тадқиқоти билан таништирамиз. Davomini o'qish