
Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллиги олдидан
Бутун ҳаёти Миллий театрда кечган йирик санъаткор, Ўзбекистон Қаҳрамони Зикир Муҳаммаджоновнинг фарзанди, юридик фанлари доктори, профессор Омонилла Муҳаммаджонов хайрли ишга қўл уриб, падари бузруквори жамоадошлари — устоз санъаткорлар тўғрисида даврий нашрларда чоп эттирган мақолалардан туркум тайёрлаб бизга йўллади. Таниқли олимга миннатдорчилик билдирган ҳолда мазкур туркумдаги ўзбек театр ва кино санъатининг ёрқин намояндаси Олим Хўжаевга бағишланган дастлабки мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз. Davomini o'qish




Анна Ахматованинг биринчи шеърий тўплами “Оқшом” номи билан 1912 йилда чоп этилиб, муваффақият қозонади. 1914 йилда унинг иккинчи – “Тасбиҳ” тўплами эълон қилинади ва у бу тўплами билан бутун Россия бўйлаб шуҳрат қозонади. Шоиранинг истеъдодини ўз вақтида пайқаган В.В.Маяковский унга шундай баҳо беради: “Анна Ахматова шеърлари яхлитлиги билан эътиборга моликдир, улар ҳар қандай танқидга дош бера олади, ҳар қандай тазйиқда дарз кетмайди”.



