20 май — жаҳон адабиётининг ёрқин сиймоси Оноре де Бальзак таваллуд топган кун.
Камина “Тафаккур” журнали тавсияси билан Оноре де Бальзакнинг “Ғойиб бўлган дурдона” ҳикоясини мутолаа қилар эканман, турли ўткинчи юмушлар билан банд бўлиб, жаҳон мумтоз адабиётидан узоқлашиб қолганимни ўкинч-ла ҳис этдим. Буюк истеъдоднинг биргина шу ҳикоядаги порлоқ шуълалари бағримни шу қадар жимирлатиб юбордики, нўноқ таржимонлардан бўлишимга қарамай, уни ўзбек тилига ўгирмоққа жазм қилдим. Davomini o'qish











