Taniqli haykaltarosh Jaloliddin Mirtojiyev 60 yoshda.

087
15 февраль – Ўзбекистон халқ рассоми,ҳайкалтарош Жалолиддин Миртожиев   таваллудининг 60 йиллиги.

Жалолиддин Миртожиев (1954.15.2, Тошкент) — ҳайкалтарош, Ўзбекистон халқ рассоми (2003). Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1977).Жалолиддин Миртожиевнинг гипс, бронзада яратган асарлари профессионал маҳорати б-н диққатга сазовор, асарларидаги образлар етук, пухталиги б-н ажралиб туради. Илк асарлари «Лола», «Нигора», «Профессор Расулов», «Шум бола». Ўзбекистон мустақиллиги йилларида Жалолиддин Миртожиев ижоди юксак поғонага кўтарилди: «Мирзо Улуғбек» (Самарқандда,Ригада),»Абу Али ибн Сино» (Ригада) «Бобур» (Андижонда), «Абдулла Қодирий» (Тошкентда), «Абдурауф Фитрат» (Бухорода), «Абдулҳамид Чўлпон» (Андижонда), «Алишер Навоий» (Москва,Боку,Пекин,Токио,Вашингтонда ),«Камолиддин Беҳзод» (Чанчунь ш., Хитойда), Амир Темур таваллудининг 660 й.лигига бағишлаб, «Темур Малик»,  «Амир Темур»,«Човгон ўйинида Бобур» ва б. асарларини яратди. Davomini o'qish

To’ra Sulaymon. She’rlar.

077
15 феврал — Атоқли ва ардоқли шоир Тўра Сулаймон таваллудига 80 йил тўлди.

Раҳматли Тўра Сулаймон халқимизнинг суюкли шоири эди. Унинг ижоди ўзи мансуб бўлган меҳнаткаш, ҳалол, танти, бағрикенг ва жафокаш халқ руҳига жуда яқин. Балки шу сабаб шоирнинг ҳикматга бой, оҳангли шеърлари дарров куйга солинган, тилдан тилга ўтиб, юракларга қаттиқ ўрнашиб қолган.
Тўра Сулаймон деярли бутун умрини вилоятда – оддий одамлар орасида ўтказди. Ҳаётни ич-ичидан ўрганди, одамларнинг ўй-ташвиши, маърака-маросими, хурсандчилигига шерик бўлди. Шоирнинг қуйма мисраларини ўқир экансиз, ана шу ҳаётнинг аниқ-тиниқ нафасини, юрак уришини сезасиз.
Davomini o'qish

Saida Zunnunova. O’shanda ham kuz edi.

077
15 февраль – Шоира Саида Зуннунова (1926-1977) таваллуд топган кун.

    Саида Зуннупова қисқа ҳаётида сермаҳсул ижод этган адибадир. Унинг «Қизингиз ёзди» (1948), «Янги шеърлар» (1950), «Гуллар водийси» (1954),«Гулбаҳор» (1956), «Гулхан» (1958),«Олов» (1962), «Одамлар орасида», «Кўчалар чароғон» (1965), «Бўйларингдан ўргилай» (1972), «Директор», «Қизларжон», «Бир йил ўйлари» (1967) каби насрий ва шеърий тўпламлари нашр этилган. Davomini o'qish

O’zim o’z qalbimning bo’lsam Kolumbi. O’zbekiston xalq shoiri Omon Matjon bilan suhbat

03314 феврал — Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон таваллуд топган кун

    …Эсимда, қишлоғимизда чоллар, халфа кампирлар, кўпинча, туркман шоирлари: Мулланафас, Махтумқули шеърларини жуда кўп ўқишарди. Бизнинг уйимизда ҳам бу шоирлар шеърияти катта қизиқиш ва меҳр билан ўқиларди. Яна шундай кексалар бор эдики, улар кечқурунлари йиғилишиб, ашулалар айтишарди. Аёллар эса кечалари мойчироқ ёруғида кўрак чувишиб, эртаклар айтишарди, халқ қўшиқларини куйлашарди. Мен, мактаб ёшига кирмаган бола, бу сеҳрли куй, қўшиқ, эртакларнинг барисини ухламасдан, қизиқиш билан, қандайдир ҳайрат билан тинглардим. Балки болаликдаги мана шу қизиқиш ва ҳайрат менинг қалбимда шеъриятга бўлган улкан муҳаббат ҳиссининг илк куртакларини уйғотгандир

Davomini o'qish

O’zbekiston musavvirlari: Anvar Mirzo (Anvar Mirsoatov)

052

13 феврал — Ўзбекистон халқ рассоми Анвар Мирзо (Мирсоатов) 75 ёшда. Табриклаймиз,қутлаймиз!

   Анвар Мирсоатов (тахаллуси: Анвар Мирзо, 1939.13.2, Тошкент) — манзарачи рассом, рангтасвир устаси, Ўзбекистон халқ рассоми (2001). Павел Бенков номидаги Республика рассомлик билим юрти (1962) ва Низомий номидаги Тошкент педагогика институти (1972) ни тугатган.Анвар Мирзо Ғарбий Европа санъати, француз импрессионистлари, айниқса, неоимпрессионистлари ижодини ўрганди, улардан таъсирланди («Менинг қўшиғим», 1974 ва б.). Рассом ижодида Ўзбекистоннинг гўзал табиати, унинг гуллаган боғлари етакчи ўрин эгаллайди: «Ургут» туркуми (1980), «Фарғона ҳовлиси» (1986), «Ойдин кеча» (1988), «Биринчи қор» (1994), «Тоғдаги эрта баҳор» (1994), «Сижжак» (1998), «Боғистон» (2000), «Чорбоғ» (2000), «Ватан ҳақида қўшиқ» (2000), «Қишки Чимён» (2001) ва б. Анвар Мирзо асарлари мамлакат ва хориж, хусусан, АҚШ, Япония, Англия, Швеция, Туркия ва б. давлатлар музейлари ва хусусий тўпламларида сақланади. 2002 йилдан «Мирзо Анвар манзара галереяси» ишлайди. Davomini o'qish

Qutlibeka. Vatan mening ichimda. Suhbat va she’rlar.

015
9 феврал — Ўзбек шеъриятининг ёрқин шоираси Қутлибеканинг туғилган куни.

   Илк китобчамга онамга дастхат ёзиб жўнатганим, қизим, ўғлимнинг дунёга келган онлари, ўн йилдан сўнг ҳамкурслар билан учрашув, хуллас, ўтган кунларимни бирров варақласам, саодатли онларим кўп экан. Ўзгаларнинг бахтидан бахтли бўлган дақиқаларимни бунга қўшсам, эҳтимол, бахтимнинг йўллари, йиллари яна ҳам узаяр. Чунки одам ёлғиз ўзи бахтиёр бўлиб яшай олмайди. Унга, албатта, замондош, заминдошларининг кайфияти, руҳияти таъсир қилади. Демоқчиманки, ўз саодатингни ўзгалар саодати мукаммаллаштиради. Davomini o'qish

Shuhrat Sirojiddinov. Alisher Navoiy zamondoshlari e’tirofida.

033
9 феврал — Буюк ўзбек шоири,мутафаккири,давлат арбоби,туркий адабиётнинг буюк сиймоси Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Алишербек тенги йўқ киши эди. Туркий тил била то шеър айтубтурлар, ҳеч ким онга кўп ва хўб айтқон эмас. Олти маснавий китоб назм қилибтур, беши «Хамса» жавобида, яна бир «Мантиқ ут-тайр» вазнида «Лисот ут- тайр» отлиқ. Тўрт ғазалиёт девони тартиб қилибтур: «Ғаройиб ус-сиғар», «Наводир уш-шабоб», «Бадойи ул-васат», «Фавойид ул-кибор» отлиқ. яхши рубоиёти ҳам бор. Яна баъзи мусаннафоти борким, бу мазкур бўлғонларга боқа пастроқ ва сустроқ воқи бўлубтур. Ул жумладин иншоларини мавлоно Абдураҳмон Жомийга тақлид қилиб жам қилибтур. Ҳосияи калом, ҳар кимга ҳар иш учун ҳар хатким битибдур, йиғиштурубтур («Бобурнома»дан).
Davomini o'qish

Gulnoza Odilova. Alisher Navoiyga bag’ishlangan maqola va suhbat.

099
9 феврал — Буюк ўзбек шоири,мутафаккири,давлат арбоби,туркий адабиётнинг буюк сиймоси Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун.

   Алишер Навоий ғазалларининг маъно ва мазмунини теран англаб етинг, у билан фахр-ифтихор этинг. Бошингизни баланд кўтаринг, зеро, сиз шундай буюк зотнинг авлодларисиз. Ул зотнинг туғилган кунлари сизнинг туғилган кунингиз! Ўзбек адабиётининг, гўзаллик ва нафосатнинг туғилган кунидир! Davomini o'qish

Shuhrat Sirojiddinov. Alisher Navoiy. Manbalarning qiyosiy-tipologik,tekstologik tahlili.

088

Сирожиддинов Шуҳрат
Алишер Навоий: манбаларнинг қиёсий-типологик, текстологик таҳлили – Т.Akademnashr, 2011.–326 б.

Даҳо шоир ва мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий ҳаёти ва фаолиятига қизиқиш ўз замонасидан бошланиб, бугунги кунгача сўнмай келаётир. Аёнки, ижтимоий-тарихий тараққиёт илгарилагани сари инсон тафаккури муайян воқеа-ҳодисага нисбатан турли қарашларни намоён этади. Бу қарашлар, аввало, ҳар бир даврда пайдо бўлган ғоявий-эстетик йўналишлар негизида туғилади. Тарихий шахслар фаолияти талқини ана шу ғоявий-бадиий ҳодисанинг мураккаб тафаккур мевасидир. Алишер Навоий сиймоси ҳам беш асрдан зиёд муддат мобайнида тадқиқотчилар томонидан турлича талқин этиб келинган. Монографияда Алишер Навоий ҳаёти ва фаолияти манбалар асосида қайта ўрганиб чиқилган, мавжуд талқинлар таҳлил қилинган. Китоб илмий ходимлар, олий ўқув юртлари филология ва тарих факультетлари талабалари, барча Навоий мухлисларига мўлжалланган. Davomini o'qish

Tursun Ali. Ko’nglim uzra xazenrez fasli

088
5 февраль — Шоир Турсун Али таваллуд топган кун.

Турсун Али 1952 йилнинг 5 февралида Фарғона вилоятининг Қува туманидаги Тошйўли қишлоғида туғилган. 1968 йил 2-ўрта мактабнинг 8-синфини тамомлаб, 1971 йилда Тошкент шаҳридаги 2-кечки ишчи ёшлар мактабини тугаллаган. 1981 йили ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг филология бўлимини битирган. Дастлаб у “Ўзбекистон маданияти” (ҳозирги “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”) газетасида мусаҳҳиҳ, сўнгра Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида, Чўлпон нашриётида, “Ўзбекистон овози” газетаси таҳририятида ва “Адолат” нашриётларида турли лавозимларда ишлаган. Айни пайтда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи вазифасида меҳнат қилиб келмоқда. Davomini o'qish

Oiz Qaraniy. O‘ksinma.

04

Тонг отгач, тунни кутма, яхши-ёмон ўтган кечаги кунни эмас, ҳали келиб улгурмаган эртани ҳам эмас, яшаётган бугунингни ўйла.
Қуёши чарақлаган бу кун сенинг кунингдир, бир кунлик умр… Гўё бу кунда туғилиб, шу кунда ўладигандек, бугунги ҳаётингни бугунга бағишла. Шундагина сенинг ҳаётинг ўтмиш ғам-ташвишларига, келажакнинг хатарнок шарпаларига тўқнаш келмайди.
Davomini o'qish