Mahmudxo’ja Behbudiy. Maqolalar.

09819  январ — Жадидчилик ҳаракати сардафтари,буюк мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий  таваллудининг 140 йиллиги

  Маҳмудхўжа Беҳбудий қолдирган мерос бугунги авлод учун бебаҳодир. Замондошларидан бири  бу зотни «Турон-Туркистон қуёши»  деб таърифлаган эди.Бу қуёш бугуннинг зулматини ҳам ёритиб турибди. Улуғ донишманд бобомизнинг ҳикмату насиҳатларни ўқир эканман, буюк зиёкор тафаккури,матонати ва хотираси олдида бош эгаман. Davomini o'qish

Nozim Hikmat. O’zbek tiliga ilk tarjima bo’lgan she’rlaridan

0315 январ — Турк оламининг буюк шоири Нозим Ҳикмат таваллуд топган кун

   Илк асарларида лирик ва эпик жанрни омухта қилган Нозим Ҳикмат, «Шайх Бадриддин достони» билан девон (классик) шеърияти, халқ оҳанглари ва модерн шеър унсурлари асосида ўзига хос янги бир услубни қўллади. Нозим Ҳикматни «давр билан ҳамнафас шоир», шеъриятини эса маълум маънода «тарих китоби» ёхуд ўзининг ҳаёт тарихи десак янглишмаймиз.
Буюк шоир қачон, аниқроғи қайси кунда туғилгани масаласида озгина чалкашлик бор. Айрим маълумотларда 15 январда санаси қайд этилган бўлса (Туркия нашрларида),бошқа бир маълумотларга кўра 20 январда туғилган  деб кўрсатилади. Менинг назаримда, бу адабиётшунослару тадқиқотчилар бош қотирадиган муаммодир. Биз учун,шоир шеърларини севганлар учун ҳар икки сана ҳам байрамдир.
Davomini o'qish

Oxunjon Safarov. E’tiqod — hayotining mazmuni edi.

055
15 январ — Таниқли шоир Султон Жўра (1910-1943) таваллуд топган кун.

    Роппа-роса чорак аср аввал (1988 йилда) мана сатрларни ёзган эдим:

Бобур қаламининг учида турган,
Қайғуга ном топган бир томчи сиёҳ,
Эрк учун жанггоҳда Таробий тўккан
Қоннинг томчисидек эрур бебаҳо

Davomini o'qish

O’rol Tansiqboyevning 110 yilligiga bag’ishlov

0914 январ — Ўзбекистон халқ рассоми Ўрол Тансиқбоев таваллудининг 110 йиллиги.

   Мен буюк рассом Ўрол Тансиқбоев ижоди ҳақида ўйлаганимда, унинг мана бу сўзлари ёдимга тушади: “Миллий санъат бир кунда яратилмайди. У узоқ йиллар давомида кўплаб мусаввирларнинг узлуксиз саъий ҳаракатлари маҳсулидир. Уни унутмоқ ёки бекорга чиқармоқ мумкин эмас; унинг анъаналарига ўз тақдирини боғламасдан манзур бўларли ҳеч нарса яратиб бўлмайди”. Ўрол оғанинг бу сўзларида тажриба, адашишлар, изланишлар, ижод машаққатлари ўз ифодасини топган (Нодир Норматовнинг «Ўрол оға сабоқлари» мақоласидан). Davomini o'qish

Orziqul Ergash. Dala o’rtasidagi daraxt. Videofilm.

001
14 январ – Таниқли ёзувчи Орзиқул Эргаш (1953) таваллуд топган кун.

   Орзиқул Эргаш 1953 йил 14 январда Самарқанд яқинидаги Дархон қишлоғида туғилган. Самарқанд Давлат университетини тамомлаган (1975). «Тўй» (1983), «Дунёнинг бир чеккаси» (1984), «Болалигим кўчаларида» (1986), «Шохсанам» (1988), «Дархон қиссалари» (1990), «Сенинг бу дунёда борлигинг» (2008) каби қисса ва ҳикоялар китоблари нашр этилган.
Ажойиб ёзувчи,жонажон дўстим Орзиқул Эргашни туғилган куни билан кутубхонамиз мухлислари номидан чин юракдан қутлайман,унга узоқ умр ва сербарака ижод тилайман. Мухлисларга  эса адибнинг ҳикоялари асосида тайёрланган бадиий видеофильмни тақдим этаман.
Davomini o'qish

Turob To’la. Obidcha mahsum yoki Muqimiy portreti.

087
Шўро даврида расм бўлган одатга кўра, машҳур ёзувчиларнинг нафақат туғилган, балки вафот этган йирик саналари ҳам байрам ўлароқ нишонланган. Ана шундай мотамнамо байрамлардан бири бундан 65 йил аввал, суронли 1943 йилнинг июн ойларида бўлиб ўтган. Вафотининг 40 йиллиги нишонланажак Муҳаммад Аминхўжа Муқимийнинг фотосурати бизгача етиб келмагани, аммо уни кўрган ва яхши билган кишилар барҳаёт бўлганлари учун рассом А.Шчепкинга шу кишиларнинг хотиралари асосида шоир портретини яратиш вазифаси топширилган эди. Ҳозир мактаб дарсликлари ва Муқимий асарлари орқали эл-юрт ўртасида маълум ва машҳур бўлган шоир портрети ўша вақтда яратилган. Davomini o'qish

Sulaymon Rahmon. «Yangi asr daftari»dan she’rlar.

07
12 январ — Атоқли шоир Сулаймон Раҳмон таваллуд топган кун.

   Сулаймон Раҳмон ўзбек шеъриятида ўз овозига эга, ўз рангу оҳангини топган шоирлардан. Унинг шеърлари ва таржималари маданиятимизнинг ажралмас қисмига айланган. Шоир узоқ йиллар «Гулистон» журналида фаолият юритган йиллари моҳир муҳаррир, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаган инсон сифатида намоён бўлди. Гарчи у узоқ йиллар хилватга чекиниб, адабий ҳаётдан узоқлашгандай кўринса-да, ижодий фаолиятини тўхтатгани йўқ, янги шеърларидан адабий ва ижтимоий жараённи кузатиб бораётгани яққол сезилади. Айниқса, бизнинг кутубхонамиз саҳифаларида эълон қилинган ( ва эълон қилинажак)  Рауф Парфи,Тилак Жўра,Чўлпон Эргаш ҳақида ёзган хотиралари Сулаймон Раҳмон қаламининг қуввати ҳали янги-янги асарлар яратишга қодир эканини кўрсатди. Бу хотиралар ўтган аср ўзбек адабий ҳаётининг шиддатли ва машаққатли лаҳзалари ҳақида нодир маълумотларни қайд этаётгани билан қимматлидир.  Сизга тақдим этилаётган шеърлар ҳам илк маротиба эълон қилинмоқда. Davomini o'qish

Shayx Najmiddin Kubro. Videofilm.

0999
Абул-Жанноб ва Томатул Кубро лақабларига сазовор бўлган тасаввуфнинг Кубравия тариқатининг асосчиси Нажмиддин Кубронинг тўлиқ исми Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад Хивақий ал-Хоразмийдир. Ҳижрий олтинчи ва еттинчи асрларда яшаган Нажмиддин Розий, Мажиддин Бағдодий, Саъдиддин Ҳумавий, Сайфиддин Бохарзий ва Мавлоно Жалолиддин Румийнинг отаси Баҳоуддин Валад каби сиймолар у кишининг мурид ва шогирдлари бўлган. Davomini o'qish

Bahrom Ro’zimuhammad. She’rlar va fikrlar.

022
10  январь — шоир Баҳром Рўзимуҳаммад таваллуд топган кун.

Саҳифамизда бўлган мунозара туфайли айримларда Хуршид Даврон билан Баҳром Рўзимуҳаммад бир-бирини «кўролмас» экан деган нотўғри тасаввур пайдо бўлди. Мунозара давомида қайта-қайта таъкидлаганимдек, мен Баҳромнинг матбуот ва интернет тизимида баён этилган айрим ижтимоий фикрларини қабул қилолмаслигимни айтдим. Қолаверса, Баҳром ўзига маъқул гапни айтиш ҳуқуқига эга, мен ҳам ўзимга номақбул гаплар хусусида фикримни билдириш ихтиёрига эгаман. Бу ихтиёр ва ҳуқуқ ҳар бир шоирнинг қандай ва нима ҳақида ёзишига ҳам тегишлидир. Қаламкаш ижодини баҳолаш эса мунаққидлару адабиётшунослардан аввал фақат ўқувчи ихтиёрида. Менинг назаримда, адабиётда турли шаклу шамойилда изланиш олиб борган ижодкор фаолияти адабиётимиз учун обу ҳаводайин зарурдир. Изланиш, тажрибалар қилиш йўқ жойда адабиёт ривожи тўхтайди. Davomini o'qish

Anvar Obidjon. Aytmishlari va fiqralar.

033
8 январ — Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллуд топган кун.

    Анвар Обиджон ҳақида сўз айтиш осон иш эмас. Ижодкор ва шахс сифатида ҳам, оддий инсон сифатида ҳам у шу қадар серқирра сиймоки, агар тўрт хусусиятини айтсангиз, яна ўн хусусияти қолиб кетади. Мен эса, айниқса, ўз яқинларим, жигарларим ҳақида дурустроқ сўз топиб айтолмайдиган нўноқлардан бириман. Фақат ишонч билан айтишим мумкин бўлган гап шуки, Анвар ўзбек болалар адабиётининг йирик ижодкорларидан бири. (Миразиз Аъзамнинг «Болакайларнинг миннатсиз хизматкори» мақоласидан). Davomini o'qish

Xondamir. «Makorim ul-axloq» asairidan Hazrat Navoiy vafotiga bag’ishlangan bob.

 Ashampoo_Snap_2017.10.16_15h05m29s_010_.png3 январ — Хазрат  Алишер Навоий хотираси куни

   Панжшанба кечаси Поёб работига лашкаргоҳдан мавлоно Вайс келиб,аъло ҳазрат бу кечаси Амир Шоҳ Малик работига ташриф қилдилар, у жойдан эрталаб юриш қиладилар, деган хабарни етказди. (Амир Алишер) бомдод намозини эртароқ адо қилиб, дарҳол отга миниб, Амир Шоҳ Малик работига қараб йўлланди…Бир фарсахга яқин юрганда, соҳибқироннинг дабдабали ва кўркам муҳаффаси кўринди. Шу фурсатда,Яратганннинг тақдири билан у зотнинг муборак боши айланиб қолди… Davomini o'qish

Umarali Normatov. Suhbat va maqolalar.

0993 январ — Таниқли адабиётшунос олим Умарали Норматов таваллуд топган кун

Хўш, ярим асрлик филология соҳасидаги тинимсиз фаолиятдан мен нима топдим? Топганим шу бўлдики, сўз санъати инсоният яратган, аниқроғи Оллоҳ одамларга ҳадя этган ноёб неъмат, сирли олам эканига такрор-такрор иқрор бўлдим. Чинакам санъат асарини ўқиганимда, томоша қилганимда ҳайратдан ўзимда йўқ яйрайман. Кўнглимда шу соҳага майл-меҳр уйғотгани, ризқимни шу соҳада бергани учун Яратганга шукроналар айтаман. Инсон фаолиятидаги ҳеч қайси соҳа адабиётчалик сир-синоатга бой эмас. Инсон ва унинг табиати, қалби, руҳияти ҳақидаги ҳақиқатни кашф этишда ҳеч бир соҳа адабиёт билан тенглаша олмайди, унинг ўрнини босолмайди. Davomini o'qish