
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Расулаллоҳ, ким яхшилик қилишимга ҳақлироқ?» деди. «Онанг», дедилар. «Сўнгра ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Сўнгра ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Сўнгра ким?» деди. «Отанг»,дедилар»… Davomini o'qish
Bo'lim: YANGILIKLAR
Saytimiz yangiliklari
Xurshid Davron. Bu devorlar — bizning yelkamiz.
18 апрел — Халқаро ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш куни.
Ёниб кетган ўрмонни тиклаш мумкиндир. Бироқ,вайрон бўлган ёдгорликларни тиклаш,уларнинг ўрнини қоплаш жуда мушкул.Чунки ҳар бир обида ўзига хос ва бетакрордир.Бунинг устига улар ҳимоясиз. Фақатгина одам,демак фақатгина бизлар уларни ҳимоя қилишимиз мумкин. Davomini o'qish
Dunyo adabiyoti: Bekket. Film.

ХХ аср бадиий тафаккурида кескин бурилиш ясаган, янги оқим сифатида бутун дунёда шов-шув қўзғаган Беккет мансуб «абсурд театри» буюк янгилик эди. Беккет томошабиннинг ҳисларига эмас, заковатига мурожаат этилади ва ана ўша ерда саҳна тасаввур саҳнасини яратади. Тасаввур қилишга заковати етмаганлари учун Беккет асарлари шунчаки чўпчак бўлиб туюлади. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Samuel Bekket.

13 апрел — ХХ аср бадиий тафаккурида кескин бурилиш ясаган Самуел Беккет таваллуд топган кун.
Самуэл Беккэт асарлари инсоннинг фақат фожиалари ҳақида эмас. Бу асарлар ўзини ўрганаётган, фожиадан қутулиш йўлини излаётган, кишанларни ва тафаккурга соя солган зулматни парчалаётган ақл-идрок ҳақидадир. Ўзини ўрганаётган, фожиасини таниётган мавҳумлик ёки мазмунсизлик асли инсоний қиёфасини тиклаётган, ўзини, «мени»ни излаётган, «мени»ни таҳлили, қилаётган, уйғона бошлаган идрокдир. Беккет асарлари ақл-идрок ва тафаккурни ҳушёрликка чақирувчи бир чорловдир. Бу чорловни қандай тушуниш ва уни англаш ҳар кимнинг савиясига боғлиқ. Davomini o'qish
Bella Axmadulina. She’rlar. Mirpo’lat Mirzo tarjimasi
ХХ аср рус шеъриятининг энг ёрқин сиймоларидан бири Белла Ахмадулина 1937 йилнинг 10 апрелида Москва шаҳрида дунёга келган. Татар миллатли отаси вазир муовини эди, асли келиб чиқиши итальян бўлмиш онаси таржимонлик билан шуғулланарди. 15 ёшидаёқ ўз даврининг атоқли шоирлари,хусусан Павель Антокольский назарига тушган Белла Ахмадулина жуда безовта умр кечирди,рус адабиёти тарихидаги энг ёрқин саҳифалардан бирини битди. Davomini o'qish
Bahodir Karimov. Abdulla Qodiriy ijodining yangicha talqinlari.

Абдулла Қодирий ижоди юзасидан янгидан-янги талқинларнинг майдонга келишини, уларнинг тасдиқланиши ёки инкор этилишини, улар устида баҳс-мунозараларнинг авж олиниши илм оламидаги таибий ҳодиса сифатида қабул этмоқ жоиз. Зотан, адиб ижод боғидаги оғочларнинг илдизлари бақувват, мевалари тотлидир. Бу улуғ сўз неъматидан баҳрамандлик қалбга ширин безовталик олиб киради. Бу безовталик муайян фикр либосини кийгунча, фикр муайян шакл ва моҳият касб этгунча йиллар ўтади, ўйлашнинг адоғи кўринмайди, поэтик маъно чегараларига етиб борилмайди. Абдулла Қодирийнинг эстетик, руҳий дунёсига муносиб талқин ёзиш истаги кўнгилни тарк этмайди. Гоҳида бундай тадқиқотлар юзага ҳам келади. Davomini o'qish
Tohir Malik. Ajab saodat
Асарга «ўзбеклар турмушидан тарихий рўмон» деб изоҳ берилган. «Севишган қалблар ҳақида» ёки «Муҳаббат фожеалари»… эмас, айнан «ўзбеклар турмушидан», айнан шом азони чақирилган дамдаги турмушидан. Шунинг ўзиёқ бизни айсбергнинг қуйи қисмини ўрганишга даъват этади. Бу вазифани таъбир жоиз бўлса, бир ҳамлада уддалаш мумкин эмасдир. Яъни бир мақола ёзиш билан уддалаб бўлмайди. Ҳамонки, сиз муҳтарам ўқувчининг диққатини жалб этишга киришган эканман, яна айрим қирраларини айтиб ўтишим зарур… Davomini o'qish
To’xtasin Jalilov hayoti va ijodi haqida
Атоқли бастакор Тўхтасин Жалилов 200 дан ортиқ халқ севиб эшитадиган дилбар қўшиқларнинг муаллифиир. У ўз қўшиқларида ўзбек халқ мусиқаси услубининг ўзига хослигини, табиийлигини, қочиримларга бойлигини сақлаган ҳолда, халқ қўшиқлари, куйларига янги оҳанг, янги мазмун бахш этди. Davomini o'qish
Tohir Malik. Sohibqironi akbar.

Тилимиз ва адабиётимизни янада юксак чўққиларга кўтара олган, темурий шаҳзодаларнинг замондоши ва сафдоши Мир Алишер Навоий ҳазратлари Темур Кўрагоннинг муборак номларини «Мажолисун нафоис»нинг еттинчи мажлисида бежиз тилга олмаганлар. Ҳақиқат шулки, муаззам иморат қурмоқ учун мустаҳкам пойдевор зарурдир. Туркий тил ва адабиётнинг муаззам биноси пойдеворининг мустаҳкам бўлишида Соҳибқирони акбарнинг хизматлари улуғдир. Davomini o'qish
Mansurxon Toirov. Dukchi eshon va Nikolay Ikkinchi

17 май куни Дукчи эшон раҳбарлигидаги халқ исёни бошланганига 115 йил тўлади. Мустақилликкача бу исён ва унинг раҳнамоси ҳақида бирон бир ҳақиқатга яқин маълумот олишнинг ўзи қийин эди. Мустақилликдан кейин Дукчи эшон ҳаёти ва фаолиятига оид юзлаб мақолалар,ўнлаб китоблар нашр этилди. Аммо,ҳанузгача Дукчи эшон шахсияти ва фаолияти қизғин баҳсу мунозараларга сабаб бўлмоқда.Агар бир тараф уни она юрт истиқлоли учун муҳораба майдонига чиққан фидойи деб баҳоласа,иккинчи тараф уни ўйламай иш тутган,қанча бегуноҳ одамларнинг нобуд бўлишига сабабчи бўлган, халифалик тузишни кўзлаган чаламулла сифатида қоралайди. Менинг ўйлашимча, ҳар икки тарафнинг гапида муайян ҳақиқатлар мавжуд. Аммо,рад этиб бўлмас ҳақиқат шундаки, Дукчи эшон,энг аввало, мустабидликка қарши,миллатининг эрку озодлиги учун майдонга чиққан эди. Davomini o'qish
Rahmon Qo’chqor. Darbadarlikning bedor talqini.

6 апрел — истеъдодли адиб Исажон Султон таваллуди куни.
Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар” романи бир мақола доирасида таҳлилу талқин этиш мушкул бўлган асарлар сирасига кириши аниқ. Ҳозирча фақат шу нарсани айтиш лозимки, дунё, одамзод тақдири борасида жиддий ўй суришга қуввати етадиган бу ёзувчи ўз тафаккурида, кўнглида тўлиб-тошаётган фикрларини, ҳиссиётларини тилига чиқаришда донолик ва куч-қувват касб этиб бормоқда. Миллий адабиётимиз учун энг муҳими, бизнингча, мана шу жиҳатдир… Davomini o'qish
«Hidoyat» jurnalining 2013 yildagi 2-soni.

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг диний-маърифий,илмий-адабий нашри — «Ҳидоят» журналининг 2013 йилдаги 2-сони босмадан чиқди. Журналнинг ушбу сони ҳам одатдагидек фойдали ва ўқимишли мақолалар, савол-жавоблар, ибратли ривоятлару ҳикматлар берилгани билан ажралиб туради. Сизга журнал мундарижаси ва айрим матнларни тақдим этаман. Davomini o'qish
