Дукчи эшон раҳбарлигидаги қўзғолоннинг 122 йиллиги олдидан
Қарийб бутун бошли водийнинг, буёғи Қирғизия, Уйғургача бўлган жуда катта мамлакатнинг пири муршиди, нимага ва кимга қўл кўтараётганини билиб, қурбонлик кундасига тик бора олмоққа журъат топа олган ва бу жасорати билан қудратли империянинг томирларини зирқиратган Дукчи эшоннинг ҳақиқий сиймоси ҳозиргача яратилмай келинаётгани мени қаттиқ изтиробга соларди… Davomini o'qish


Ёш шоир дўстим Муслимбек Мусаллам янги таржималарини йўллабди. Мамнуният билан уларни сизларга тақдим этамиз.
Рафиқ Ўзтурк тавсияси билан сирдарёлик ёш шоир Фаррух Ҳасанов шеърларини тақдим этамиз ва ижодкор дўстимизга келгуси ижодий ишларига муваффақиятлар тилаб қоламиз. 
Қалб: биз уни ҳис этамизми? – бир қарашда савол жуда оддий, унга жавоб бериш ҳам осондай. Лекин астойдил ўйлаб қарасак, жавобимиз анчагина мавҳум, бизгача айтилганларнинг такрори, сийқаси чиққанроқ мулоҳазалардан иборат бўлишини иқрор этишга тўғри келади…
Ёзги яктагини елвагайгина қилиб елкасига ташлаган йигит вазминлик билан ариқ бўйлаб пастликка эниб тушди. Соч-соқоли бироз ўсинқираган, паришонхотиру бесаранжом йигит сой бўйида қаққайиб турган бир харсанг устига ўтирди…
Меҳринозни ва салкам адашим бўлмиш Хушнудбекни оилавий қувонч — фарзандлик бахти билан чин юракдан қутлайман. Боболару момолари дуоларини олиб улғайсин.
Жаноб ва хоним Эллиот фарзанд кўриш умидида эди. Улар Бостонда турмуш қургандан сўнг пароходда Европага сузиб кетишди. Пароход чиптаси жуда қиммат, Европага йўналтирилган рейс эса олти кеча-кундузлик эди. Буни қарангки, хоним Эллиот сув уловида бетоб бўлиб қолди. У сув чайқалиб, пароход силкинганида беҳузурланар, дамба-дам кўнгли ағдариларди ҳам.